Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ўзбекистонда она сути билан боқиш ҳафталиги ўтказилмоқда
03-08-2016 09:45 0 760 Рейтинг1 Чоп этиш

Ўзбекистонда она сути билан боқиш ҳафталиги ўтказилмоқда

Ўзбекистонда она сути билан боқиш ҳафталиги ўтказилмоқда


Ўзбекистонда ўртача 55 фоизга яқин гўдакларгина фақат кўкрак сути билан боқилади.

170 дан зиёд мамлакатлар қатори Ўзбекистонда ҳам 1−7 август кунлари Жаҳон кўкрак сути билан боқиш ҳафталиги ўтказилмоқда. Мазкур ҳафталик ҳар йили бутун дунёда кўкрак сути билан боқиш ва болалар саломатлигини яхшилаш масалаларини тарғиб қилиш мақсадида ўтказилади. 2016 йилги ҳафталик мавзуси «Кўкрак сути билан боқиш — барқарор тараққиёт калити» бўлди, дея хабар қилинди ЮНИСЕФнинг Тошкентдаги ваколатхонасидан.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2015 йилда фақат кўкрак сути билан боқишнинг ўртача даражаси 54,4 фоизни ташкил қилган. Бу масалада энг юқори кўрсаткичлар Бухоро вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида қайд этилган (60 фоиздан юқори). Мамлакатда оналар туғруқхоналардан чиқаётган даврда фақат кўкрак сути билан боқиш амалиёти даражаси 90 фоиздан ортиқни ташкил қилади. Бироқ кейинги ойларга бориб ушбу кўрсаткич камайиб боради.

«2 ёшга тўлгунича кўкрак сути билан боқиладиган болалар қисқа муддат эмизиб боқилган ёки сунъий маҳсулотлар билан озиқлантирилган болаларга нисбатан касалланиш ва ўлим ҳолатлари бўйича анча паст кўрсаткичларга эга», — дейди Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази директори профессор Дилором Аҳмедова.

Ҳафталик давомида ота-оналар учун брифинг ва маслаҳатлар ўтказиш, оналарни ўзаро қўллаб-қувватлаш гуруҳлари учрашувларида муҳокамалар уюштириш каби тадбирлар ўтказилмоқда.

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги вилоят перинатал маркази ҳамда Республика ихтисослаштирилган акушерилик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт марказининг Наманган филиали болага нисбатан дўстона тиббиёт муассасаси сертификатига эга бўлади. Айни пайтда ЮНИСЕФнинг Болага нисбатан дўстона шифохоналар ташаббусига Ўзбекистондаги 96 та соғлиқни сақлаш муассасаси қўллаб-қувватлаб келмоқда.
газета.уз
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Метеорит Ерга яқинлашиб келаётгани қайд этилди

КХДР да иккита Украина дрони йўқ қилинди

Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашда давлат ва нодавлат ташкилотларнинг хамкорлиги

Тадбиркор ўзининг қонуний ҳақ-ҳуқуқини ТАЛАБ қилаяпти

expo
Боглиш маколалар