Главная > Оила > Аёлларимиз тақвоси билан гўзалдир!

Аёлларимиз тақвоси билан гўзалдир!


Аёлларимиз тақвоси билан гўзалдир!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Қизлар ёки сингилларни тарбия қилиш ва уларни вояга етказиш жуда нозик, машаққатли ва алоҳида диққат-эътиборни ва назокатни талаб қиладиган иш. Сабр қилиб қиз болани боқиб, кийинтириб, одоб-ахлоқи, тақвосини чиройли қилиб, ибодатда мустаҳкам қилиб вояга етказиш жуда катта мақомдир.


Аёллар – улар жуфти-ҳалол, рафиқалардир.
Муслима аёллар ҳам номаҳрамларга шаҳват назари билан қарамасликлари лозимлиги ушбу оятдан тушунилади. Агар бехосдан назарлари тушса, кўзларини бошқа томонга буришлари керак. Чунки аёлларнинг эркакларга давомли назар солишлари ҳам ўртада фитна, ҳаром ишлар, зино келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин.
Шунингдек, аёл киши бошқа аёлнинг авратига назар солиши ҳам ман этилади. Аёлнинг аёлга нисбатан аврати киндигидан тиззасигачадир.

Аёлларимиз тақвоси билан гўзалдир!

Уламоларимиз Қуръони Карим оятларини ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини чуқур ўрганиб чиқиб, аёлларнинг эркакларга назар солишида енгил йўл тутилганини таъкидлашган.
Аёлларнинг бир жойда ўтириб олиб, номаҳрам эркакка ноўрин қарашлари ҳаром. Аммо кўча-кўйдаги ёки ҳаром бўлмаган ўйинлар ўйнаётган эркакларга узоқдан қарасалар, майли.

Яна бир ривоятда Ҳижрий 8 йилнинг илк ойларида Морийанинг ҳомиладорлиги маълум бўлди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) энди уни тез-тез зиёрат қилиб турадиган бўлдилар. Ой-куни тўлиб, Морийа ўғил кўрди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) жуда хурсанд бўлдилар. Чақалоққа эса Иброҳим деб исм қўйдилар. Суюнчисига бир қулни озод этдилар. Чақалоқ эмизиш учун Мунзир ибн Зайд ибн Нажжорнинг қизи Умму Бурдага топширилди.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Иброҳимни жуда-жуда севардилар. Қаерга борсалар уни ҳам қучоқларида қўтариб юрар, ҳатто бошқа завжаларининг хоналарига хам олиб борардилар.

Иброҳимни уларга яқин тутиб, эркалатиб меҳр билан:
— Қаранг… Уни худди мендан олинган бир парчага ўхшамайдими? — дер эдилар.
Иброҳимнинг туғилиши онаси Морийанинг озод этилишига сабаб бўлди.
Расулуллоҳ(соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Уни ўғли озод этди», деб марҳамат қилдилар.
Сабрли Морийа
Чақалоқнинг туғилиши мўминлар оналарининг айримларида рашк туйғуларининг кучайишига туртки бўлди. Охир-оқибат Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам):
— Морийани нафсимга ҳаром қилдим, — дейишга ҳам мажбур бўлдилар.
Морийа бу сўздан ранжимади, аксинча сабр қилди. Шунда Аллоҳ таолонинг ушбу ояти нозил бўлди:
«Эй пайғамбар, нега снз жуфтларингаз розилигани истаб, Аллоҳ сиз учун ҳалол қилганнарсани (ўзингизга) ҳаром қилиб олурсиз?! Аллоҳ мағфиратли, меҳрибондир» (Таҳрим, 1).
* * *
Аёлларимиз тақвоси билан гўзалдир!

Шундай экан аёлларимиз ҳамиша ўз ҳаё ва ибо либоси билан доимо зийнатланиб юрсинлар.

Аюбхон Қори Суфиев
“Сузук ота” жоме масжиди имом-хатиби

Вернуться назад