Главная > Оила > Ўзбекистонлик эркак рус хотинидан бешта болани олиб қўйди

Ўзбекистонлик эркак рус хотинидан бешта болани олиб қўйди



Ўзбекистонлик эркак рус хотинидан бешта болани олиб қўйди

Андрей Малаховнинг "Пусть говорят" кўрсатувига Россиянинг Кемерово вилоятидан ёш аёл келиб, қандай қилиб Ўзбекистонлик эри аввал ватанига кетиб қолгани, кейин эса келиб беш нафар боласини олиб кетгани ҳақида ҳикоя қилди

Россиядаги энг оммабоп — "Пусть говрят" кўрсатувининг навбатдаги қаҳрамони Кемероволик аёл бўлди. У бутун мамлакатга қандай қилиб ўзбекистонлик эри беш нафар фарзандини олиб кетгани ҳақида сўзлаб берди.

Марина Поснова 32 ёшда. Ўзбекистонлик Йўлдош Эшматов билан 14 йил яшаган. Аёл Йўлдош Эшматовга беш нафар фарзанд туғиб берган. Аёлнинг сўзларига кўра, у оилани сақлаб қолиш учун эрининг хиёнатларига кўз юмган ҳатто. Аммо шарқона эртак кун келиб эркак ғойиб бўлганида бирданига тугайди.

Бир-биридан кичик беш нафар бола билан қолган аёл эри томонидан қилинган хиёнат туфайли қаттиқ тушкунликка тушган, аммо тез орада 26 яшар Вадим Полюдов кўринишида ўзига "суянчиқ" топади.

Вадим ғойиб бўлган оила бошлиғи вазифасини бажара бошлайди. Бу ҳақда хабар топган Йўлдош эса зудлик билан Россиягша қайтиб, хиёнаткор аёлдан болаларни тортиб олади.

Андрей Малаховнинг "Пусть говрят" кўрсатувига Йўлдош онаси билан бирга келган. Маринанинг собиқ қайнонаси ўғли Ўзбекистонга келгач, келинига ёрдам бергани Кемеровага боргани ва уни маст ҳолатда аниқлагани ҳақида сўзлаган.

Кўрсатувда айтилишича, Марина ичкиликка ружу қўйган аёл бўлган ва оқшомлари йўқолиб қоладиган одат ҳам чиқарган. Аёлнинг ана шундай қилғилиқларидан сўнг Эшматов Россияга келиб, болаларни олиб кетган.
sputniknews-uz.com
Вернуться назад