Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Тафсир илмининг мақсади нима?
21-10-2019 16:30 0 393 Рейтинг1 Чоп этиш

Тафсир илмининг мақсади нима?

Тафсир илмининг мақсади нима?

Ёдингизда бўлса 16 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг қаламига мансуб “ТАФСИРИ ИРФОН” Қуръони карим маноларининг ўзбекча таржима ва тафсири китобининг тақдимоти бўлиб ўтган эди. Ушбу анжуманда Шайх Усмонхон Темурхон Самарқандий ҳазратларининг қаламларига мансуб олти жилдлик «Тафсири Ирфон» - Қуръони Карим маъноларининг ўзбекча таржима ва тафсир китоблари чоп этилди.

Аслида Қуръони Карим Аллоҳ таолонинг муборак каломи, Ислом динига оид барча ҳукмларнинг асосий ва биринчи манбаидир. Қуръони Каримни яхши билмаган, тушунмаган кишиларнинг асл ҳидоят йўлидан, ҳақ йўлдан чалғишлари, турли оқим ва ҳаракатларга алданиб қолишлари, миссионерлар ва сохта мазҳаблар таъсирига тушиб қолишлари осон кечади. Ёт ғоялардан йироқ бўлиш, турли ҳил оқимларга алданиб қолишдан кўмакдаош бўлади. Бизнинг Ўзбек ҳалқи ёд ғоялардан анча йироқда, иншааллоҳ! Бу ўтгинчи дунёда омонат. Умрни бесамар ўтказмаслик ҳақида ҳам ушбу китобда баён этилган.

«Тафсири Ирфон» ҳалқимизни иложи борича Қуръони Карим билан яқиндан таништириш, унга бағишланган асарларни кўпроқ тарғиб қилиш ҳозирги пайтдаги муҳим вазифалардан саналади. Қуръони Карим маъноларининг Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий, шайх Усмонхон Темурхон Самарқандий (Алимов) томонидан қилинган ўзбекча таржимаси ва тафсири шу йўлдаги энг юксак ва савобли ишга қўл урганлиги камтарона уринишлардан биридир.Китобхонлар қўлига етиб боражак ушбу Қуръони Каримнинг маънолар таржимаси ва тафсири бошқаларидан шу билан фарқланадики, унда оятлар маъноси замондош ўқувчиларимизга иложи борича тушунарли, содда ва равон бўлишига ҳаракат қилинди.

Тафсир илмининг мақсади нима?

غرضه – الإهتداء بهداية الله تعالي و التمسك بالعروة الوثقي و الوصول إلي سعادة الأبدية
Тафсир илмининг мақсади – Аллоҳ таолонинг ҳидояти билан ҳидоятланиш, мустаҳкам тутқични ушлашлик ва абадий саодатга эришишликдир.
Шунингдек, Жундуб ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳнинг китобида ўз райи билан гапириб тўғри айтган бўлса ҳам, хато қилган бўлади», дедилар». Сунан эгалари ривоят қилишган.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Қуръонда илмсиз бир гапни айтган бўлса, дўзахдаги ўрнидан жой олаверсин», дедилар». Термизий ривоят қилган. Бу жуда ҳам катта таҳдид бўлиб, ундан доимо эҳтиёт бўлмоқ лозим.
Ҳар бир фаннинг аслига таъаллуқли бўлган нарсаларидан баҳс қилинса, ўша нарсалар у фаннинг мавзуси дейилади. Тафсир фани асл ҳисобланиб унда баҳс қилинадиган нарса Аллоҳ таолонинг оятларидир. Демак, тафсир фанининг мавзуси Аллоҳ таолонинг оятларидир.

موضوعه – كلام الله تعالي من حيث دلالته علي مرادالله تعالي
Яъни: Тафсир илмининг мавзуси – Аллоҳ таолонинг мақсадига далолат қилишлик жиҳатидан Аллоҳ таолонинг каломидир.
Ушбу муборак китоб яна бир бор дунё юзини кўраётгани билан, барча диндош ҳалқимизга «Тафсири Ирфон» муборак бўлсин!

Лобар Мирзо
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Самарқандда жазо муддатини ўтаётган маҳкум қочиб кетган

Суриядаги хорижий террорчилар ўз ватанига қайтариб юборилади

Тошкентда Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтади

Ёшларда эл-юртга садоқат, адолат, ҳалоллик ва жасорат каби фазилатларни шакллантириш йўлида муҳим қадам

expo
Боглиш маколалар