Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ўзбекистонда Оскар мукофотига аризалар қабул қилиниши бошланди
26-08-2019 16:22 0 524 Рейтинг1 Чоп этиш

Ўзбекистонда Оскар мукофотига аризалар қабул қилиниши бошланди

Ўзбекистонда Оскар мукофотига аризалар қабул қилиниши бошланди

2019 йилнинг май ойида Ёшлар иттифоқи ташаббуси билан АҚШ киноакадемияси рўйхатдан ўтказилган Ўзбекистон Оскар қўмитаси
16 сентябрь куни Оскар мукофотининг “Энг яхши халқаро бадиий фильм” номинациясига Ўзбекистон номидан илгари суриладиган фильм номини эълон қилади деб ҳабар берди Ўзбеккино интернет нашри
Ўзбекистон Оскар қўмитаси Оскар мукофотининг “Энг яхши халқаро бадиий фильм” номинациясига Ўзбекистон киноижодкорларидан аризалар қабул қилиш бошланганлигини маълум қилди.

Аризалар жорий йилнинг 27 августидан 12 сентябрига қадар Ўзбекистон Оскар қўмитасининг координацион маркази ҳисобланган Ўзбекистон миллий кинокомиссиясида қабул қилинади.

Иккинчи босқич – келиб тушган мурожатлар 13-14 сентябр кунлари Қўмита томонидан кўриб чиқилади. 16 сентябр куни АҚШ киноакадемияси мукофоти учун Ўзбекистон номидан илгари суриладиган фильм номи расман эълон қилинади.

Танловда фақатгина давомийлиги 40 дақиқадан кам ва асосий тили инглиз тили бўлмаган бадиий тўлиқ метражли фильмлар иштирок этиши мумкин.

Фильм кинотеатрларда прокатга чиқишидан олдин, уни телевиденияда ёки интернетда намойиш қилиш ва DVD форматларида тарқатиш тақиқланади, лекин кинофестивалларда қатнашишга рухсат берилади.

Бундан ташқари, номзод фильм 2018 йилнинг 1 октябридан 2019 йил
30 сентябрига қадар камида 7 кун давомида кинотеатрларда намойиш қилинган бўлиши лозим.

92-Оскар мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросими 2020 йил
9 февралда Лос-Анжелес шахридаги машҳур «Dolby» театрида бўлиб ўтади.



Ўзбекистон Оскар қўмитаси таркиби:



1. Фурқат Зокиров – «Ўзбеккино» Миллий агентлиги бош директори, қўмита раиси

2. Ойбек Абдушукуров – Ёш киноижодкорлар кенгаши раиси, «PROlogue» халқаро кинофестивали директори, продюсер.

3. Матёқуб Матчонов – Ўзбекистон киноарбоблар уюшмаси раиси. актёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист.

4. Сайёра Худойбердиева – Ўзбекистон кинематографиясини ривожлантириш маркази директори.

5. Фотиҳ Жалолов – «Ўзбекфильм» ДУК директори. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист.

6. Баҳодир Одилов – “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси». ДУК директори, режиссер. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими.

7. Жахонгир Қосимов – Режиссер. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Қачонгача ҳавонинг ифлосланишига эътиборсиз бўламиз

“Миллий тилни йўқотмак миллатнинг руҳини йўқотмакдур”

Японияда тўфон сабаб 136 мингга яқин хонадон сув таъминотисиз қолди

Ўзбекистон Президентининг туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши саммитидаги иштирокига доир

expo
Боглиш маколалар