Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Хотин-қизлар қўмитаси раиси Қорақалпоғистонда намойишга чиққан аёллар билан учрашди
08-08-2019 14:29 0 577 Рейтинг0 Чоп этиш

Хотин-қизлар қўмитаси раиси Қорақалпоғистонда намойишга чиққан аёллар билан учрашди

Хотин-қизлар қўмитаси раиси Қорақалпоғистонда намойишга чиққан аёллар билан учрашди

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова Фейсбук ижтимоий тармоғида 1 август куни Қорақалпоғистон Республикаси пойтахти Нукус шаҳрида юз берган воқеа ҳақида эълон қилинган хабардаги маълумотлар ҳақиқатга нечоғли мос келиши ва бу аёлларнинг ҳуқуқларини муҳофаза этиш, муаммоларига ҳудуддаги раҳбарлар билан биргаликда ечим излаш мақсадида 7 август куни Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб қайтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар хизмати хабар берди деб ёзади xs.uz

Воқеани ўрганиш жараёнида шикоятчи Тилеўбийке Ульдашева ижтимоий-маиший муаммолари анчадан буён ҳал этилмаётганини айтиб, ёрдам сўради. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси иштирокида ҳудуд раҳбарлари билан ўтказилган суҳбатда унинг уй-жой масаласидаги шикояти юзасидан Нукус шаҳар ҳокими П. Турешевга аризачига жойлаштирилган уйида яшаши учун ордер бериш вазифаси топширилди. Т. Ульдашевани иш билан таъминлаш ва фарзандини мусиқа мактабига жойлаш масалалари бўйича эса Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Д. Ходжиевга уни тиббиёт бирлашмасига фаррош сифатида ишга қабул қилиш, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Нукус шаҳар кенгаши раиси в.в.б П. Қазакбаевга унинг фарзандини мусиқа мактабига жойлаштириш топшириғи берилди. Аризачининг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўймоқчи экани ва шу мақсадда ўзини бўш бино билан таъминлаш борасида ёрдам кўрсатишлари тўғрисидаги илтимосига ечим топиш вазифаси Нукус шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси раиси Г. Абибуллаевага топширилди.

Фуқаролар Перизат Бегжанова ҳамда Гулпаршин Қошанова ўз муаммолари Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси ҳудудга келгунига қадар масъуллар томонидан ҳал этилганини билдириб, тегишли мутасаддиларга миннатдорлик изҳор қилдилар.

Шу куни Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова яна йигирма нафарга яқин аёлларнинг дардлари, арзлари ва шикоятларини эшитиб, уларнинг ҳуқуқларини таъминлаш, кўмак бериш бўйича ҳамкорликда амалий ишларни олиб борди.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси мазкур топшириқларнинг ижросини кузатиб боради.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

2 ойлик келин ўз эрини дазмол шнури билан ўлдиртирди

Антиқа алдов фирибгарнинг ўзини темир панжара ортига равона қилди

Қачонгача ҳавонинг ифлосланишига эътиборсиз бўламиз

Жерар Депардье Ўзбекистонга кутилаётган сафарини интиқлик билан кутмоқда.

expo
Боглиш маколалар