Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Х. Ёдгоров: “Фарзанд - омонат“ фильмини кўриб мингдан зиёд оила ярашди
02-08-2019 12:37 0 619 Рейтинг1 Чоп этиш

Х. Ёдгоров: “Фарзанд - омонат“ фильмини кўриб мингдан зиёд оила ярашди

Ўзбекистон Республикаси Олий судида одил судловни амалга оширишда судлар фаолиятининг 2019 йил биринчи ярмида амалга оширилган ишлар таҳлилига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда деб ёзади УзА

Х. Ёдгоров: “Фарзанд - омонат“ фильмини кўриб мингдан зиёд оила ярашди

Анжуман аввалида фарзанд ҳаёт ато қилган бебаҳо неъмат экани, аммо бунинг қадрига етмаётганлар ҳам учраб тургани ҳақида сўз борди.

Судлар оила, яъни эр ва хотиннинг ажрашуви билан боғлиқ ишларни кўриб чиқишда уларни яраштиришга урғу берилмоқда. Зеро, ажрашув фарзандларни аросатда қолдириши турган гап.

Шунинг учун айнан шу ҳолатнинг моҳиятини очиб бериш мақсадида “Фарзанд - омонат“ фильми ишлаб чиқилган.

Унда инсон ҳаётида фарзанднинг ўрни, уларнинг тўлақонли оилада вояга етмаслиги қандай руҳий изтиробга солиши ва бунинг салбий оқибатлари очиб берилган.

Олий суд раисининг ўринбосари Холмўмин Ёдгоровнинг айтишича, ҳозирги кунда ажрашаётганлар оилаларга фильмни намойиш қилиб бериш амалиёти йўлга қўйилган. Ушбу фильмни кўрган мингдан зиёд оила сақлаб қолинган. Яъни шунча оиладаги эр ва хотин фильмни кўриб ажрашиш фикридан қайтган.

Эндиликда ушбу фильмни оила қурувчиларга ҳам намойиш этиш режалаштирилмоқда.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

2 ойлик келин ўз эрини дазмол шнури билан ўлдиртирди

Антиқа алдов фирибгарнинг ўзини темир панжара ортига равона қилди

Қачонгача ҳавонинг ифлосланишига эътиборсиз бўламиз

Жерар Депардье Ўзбекистонга кутилаётган сафарини интиқлик билан кутмоқда.

expo
Боглиш маколалар