Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Энг гўзал ой, Рамазон ойидир
04-05-2019 11:52 0 878 Рейтинг1 Чоп этиш

Энг гўзал ой, Рамазон ойидир

Энг гўзал ой, Рамазон ойидир

Муборак рамазон ойида барчамизнинг қалбимизга эзгулик машъали ила хонадонимизга кириб келаётган муборак айёмнинг табриклари бисёр. Хусусан бугун мен сизларни эътиборингизга ҳавола этмоқчи бўлганларим ва ўзининг юртдошларимизга табриклари орқали дил изхорларини айтмоқчи бўлаётган имом хатибларимиздан бири “Ал-Бадр” жоме масжиди имоми Одил ака Холмуродовдир. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи вассаллам Рамазон ойини хусусида шундай марҳамат қиладилар: “Бу ойнинг аввали раҳматдир, ўртаси мағфират ва охири эса дўзахдан нажотдир ”. (Имом Бухорий ривояти)
Азизларим,бундай гўзал амаллар, бундай имкониятлар Рамазондан бошқа қайси ойда бор. Аллоҳ таоло ҳаммамизни бу ойнинг раҳматига эришиб, мағфиратига сазовор бўлиб, жаҳаннамдан қутулишни мархамат қилдилар.

Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи вассаллам марҳамат қилдилар: “Ва бу Рамазон ойида мўминнинг ризқи зиёдаси билан берилади. Кимики бу муборак ойда рўзадорга ифторлик қилиб берса, унинг гуноҳлари кечирилади ва дўзахдан озод бўлади”. Саҳобалар сўрадилар: Ё Расулуллоҳ с.а.в. бизларнинг ҳаммамиз ҳам рўзадорга ифторлик қилиб беролмаймиз?! Шунда Расули Акрам саллоллоҳу алайҳи вассаллам “Кимики рўзадорни бир ҳўплам сут билан ёки бир дона хурмо билан ёки бир қултум сув билан бўлса ҳам оғзини очтирса, Аллоҳ таоло унга Ўзи биладиган даражада савоб ёзади. Ва кимики бир рўзадорни тўйдирса, уни Парвардигори олам гуноҳларини кечиради, ичгандан кейин ҳечам чанқамайдиган оби кавсардан ичиради ва ҳатто жаннатга киритади. Шунингдек, унга ҳам рўзадорнинг савобидан қисқартирилмаган ҳолда шунча савоб берилади” - деб марҳамат қилдилар.

Рамазон ойини қуръон ойи деймиз. Чунки куръон хидоят манбаи. Қуръонга муҳаббат қўйган киши ҳеч қачон жиноят қилмайди. Қуръон тиловат қилинган жода Аллоҳнинг раҳмати ёғилади. Ва яна “Рўзадорнинг гуноҳлари кечирилади” –деб марҳамат қиладилар Сарвари коинот саллоллоҳу алайҳи вассаллам яъни рўза тутган мусулмон мағфират ўн кунлиги пайтларида кўпроқ истиғфорлар айтса, албатта гуноҳлари кечирилади. Ва яна ҳадиси шарифда ушбу мазмундаги ҳадис зикр қилинадики “Рамазондан рамазонгача бўлган орада мўминкишининг кичик гуноҳларига каффоратдир”.

Ушбу ҳадиси шарифлардан билиниб турибдики, бу ойнинг ҳар бир дақиқасини ғанимат билиб кўпроқ тақвога берилайлик, шайтонлар кишанланган вақтда гуноҳли-хунук одатларимиздан қутулайлик, истиғфору тасбеҳларни айтиб номаъи аъмолларимизни ажру ҳасанотларга тўлдирайлик, кўпроқ хайру эҳсонлар қилиб савоблар шодасига эга бўлайлик. Аллоҳ таоло ҳаммамизни айтилган ушбу сўзларга муваффақ айласин.

Лобар Мирзо
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Шавкат Мирзиёев МДҲ мамлакатлари махсус хизматлари раҳбарларини қабул қилди

Меъда яра касаллиги ва уни олдини олиш

Афғон расмийлари Тожикистонга ИШИДчилар Афғонистондан ўтмаганини маълум қилди

Тошкент вилоятида 39 йўловчиси бор автобуслар тўқнашиб кетди, қурбонлар бор

expo
Боглиш маколалар