Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Оила-муқаддас даргоҳ.
29-03-2019 14:09 0 1103 Рейтинг1 Чоп этиш

Оила-муқаддас даргоҳ.

Оила-муқаддас даргоҳ.

Бугун оилада қизларнинг ўрни мавзусида суҳбат учун Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Раҳимберди Раҳмоновнинг фикрлари билан ўртоқлашамиз. Динимизда оила масаласига бениҳоя жиддий эътибор қаратилади, унинг мустаҳкамлиги, эр-хотин ўртасидаги меҳр-муҳаббат давомийлигини таъминлаш учун динимиз Ислом ўзига хос қонун-қоидаларни жорий қилиб қўйган. Оилавий ҳаётнинг асосий ташкилотчилари ва аъзолари бўлмиш эр ва хотиннинг ҳар бирига ўзига хос бурч ва вазифаларни юклаган, бир-бирларига нисбатан ҳақ ва ҳуқуқларни белгилаб берган.

Агар эр ва хотин мазкур қоидаларга амал қилишса, бир-бирларига нисбатан зиммаларидаги бурч ва масъулиятларини ҳис қилиб, сидқидилдан адо этишса, бундай оила бахт ва саодат қасрига айланади. Бундай намунавий оилада туғилган фарзандлар ҳам гўзал тарбия топадилар ва келажакда улардан жамиятга фойдаси тегадиган буюк инсонлар етишиб чиқади. Бордию, оила бошлиқлари яъни эр ва хотин бир-бирларининг ҳақ-ҳуқуқларини танимасалар, балки, уларни поймол қилсалар, табиийки, ундай оилада тинчлик ва хотиржамлик бўлмайди, ўзаро меҳр-муҳаббат завол топади ва оила пароканда бўлиш ва парчаланиш хавфи остида қолади.

Қайс ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ҳайрага бориб, уларни Мирзабонга сажда қилаётганларини кўрдим. Ўзимча, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай қилишга ҳақлироқлар, дедим. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб, буни у зотга айтдим. Шунда у зот: «Айтгин-чи, қабримнинг олдидан ўтсанг, унга сажда қилар эдингми?» дедилар. «Йўқ», дедим. «Ундай қилманглар! Агар бировнинг бировга сажда қилишга амр қилгудек бўлсам, хотинларни Аллоҳ уларга аёллари устидан берган ҳақнинг сабабидан эрларига сажда қилишларига амр қилган бўлур эдим», дедилар» (Абу Довуд, Ҳоким ва Термизий ривоят қилишган). Термизийнинг лафзида: «Агар бировнинг бировга сажда қилишга амр қилгудек бўлсам, хотинни эрига сажда қилишга амр қилган бўлур эдим», дейилган.

Баъзан мен бир нарсага ҳайрон қоламан, қизини бошқа хонадонга узатган ота-оналар албатда қўлига телефон бериб ҳам қўйишади. Бу нима деган гап. ўша хонадонга келин бўлиб тушган қиз шу хонадонда қандай воқеалар бўлаётганини ота-онасига телефон орқали етказиб туради. Шу қилаётган иши яхшими? Эрта қизининг уйи бузилиб кетишига саабчи бўлиб қолаётганлигини наҳотки ўйлаб ҳам кўришмаса.

Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: لا تُؤْذِي امْرَأَةٌ زَوْجَهَا فِي الدُّنْيَا إِلا قَالَتْ زَوْجَتُهُ مِنَ الْحُورِ الْعِينِ : لا تُؤْذِيهِ قَاتَلَكِ اللَّهُ فَإِنَّمَا هُوَ عِنْدَكِ دَخِيلٌ يُوشِكُ أَنْ يُفَارِقَكِ إِلَيْنَا яъни: «Қай бир хотин бу дунёда эрига озор берса, албатта, унинг ҳури ийндан бўлган хотини «Аллоҳ ҳалок қилгур(!), унга озор берма! У сенинг олдингда вақтинчалик меҳмон бўлиб турибди, холос. Яқинда сени тарк этиб, бизнинг олдимизга келажак», дея хитоб қилади (Имом Термизий ривоят қилган).

Оила муқаддас даргоҳ. уни асраб авайламасак бир энг оғир жиноятнинг этагидан тутган бўламиз. Азиз бўлғувси қизларга маслаҳатим, оилангиз олдидаги вазифангизни асло унутманг!
суҳбатлашди: Лобар Мирзо
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Тадбиркор ўзининг қонуний ҳақ-ҳуқуқини ТАЛАБ қилаяпти

Тадбиркорнинг хотини ва ҳайдовчиси уни 680 000 долларга “ухлатди”

“АрМИ-2019”: Халқаро армия ўйинлари иштирокини якуний натижаларига дақиқалар қолди

Ўзбекистонда никоҳ ёши аёллар учун 18 ёш этиб белгиланмоқда

expo
Боглиш маколалар