Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Эндиликда никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаларидан ундириладиган бож ставкалари тўлиқ тўланади
20-07-2018 11:04 0 749 Рейтинг1 Чоп этиш

Эндиликда никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаларидан ундириладиган бож ставкалари тўлиқ тўланади

Эндиликда никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаларидан ундириладиган бож ставкалари тўлиқ тўланади

Илгари никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаларидан энг кам иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида Давлат божи ундирилар эди.

Ҳукуматнинг 2018 йил 17 июлдаги қарори билан Давлат божи ставкаларига ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақида Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда.

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, эндиликда фуқаролик ишлари бўйича судларга бериладиган аризалардан қуйидаги миқдорларда бож ундирилади:

мулкий тусдаги даъво аризаларидан – даъво баҳосининг 4 фоизи (олдин – 2 фоиз) миқдорида, бироқ энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари (олдин – 50 фоиз) кўп бўлмаган миқдорда;

никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаларидан – энг кам иш ҳақининг 2 баравари (олдин – 50 фоиз) миқдорида;

такрорий никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаларидан – энг кам иш ҳақининг 4 баравари (олдин – 120 фоиз) миқдорида;

уй-жойларни ижарага олиш шартномасини ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаларидан, ворисликни қабул қилиш муддатини узайтириш ҳақидаги, хатланган мулкни қайтариб бериш тўғрисидаги ва мулкка оид бўлмаган тусдаги (ёки баҳоланмайдиган) бошқа даъво аризаларидан – энг кам иш ҳақининг 2 баравари (олдин – 50 фоиз) миқдорида;

алоҳида кўриладиган ишлар бўйича ариза (шикоят)лардан – энг кам иш ҳақининг 1 баравари (олдин – 10 фоиз) миқдорида.

Иқтисодий судларга киритиладиган мулкий тусдаги даъво аризаларидан – даъво баҳосининг 2 фоизи (олдин – 1 фоиз) миқдорида, лекин энг кам ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда бож ундирилади.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*