Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Рўза ойида Аллоҳни зикр этайлик, азизлар
15-05-2018 10:25 0 322 Рейтинг1 Чоп этиш

Рўза ойида Аллоҳни зикр этайлик, азизлар

Рўза ойида Аллоҳни зикр этайлик, азизлар

Муборак Рамазон ойи Аллоҳ таолонинг наздида йилнинг энг афзал ойидир. Бу ой мусулмонлар учун ҳасанотларини, савобларини кўпайтириш мавсумидир. Рамазоннинг рўзаси балоғатга етган, ақлли мусулмоннинг зиммасида фарздир. Ушбу рўзани тутмаслик Аллоҳ таоло рухсат берган кишиларгагина мумкиндир.

Улар бемор билан мусофирдир. Уларнинг рўза тутмаслигига рухсат бўлиши учун беморнинг касали кучайиши, тузалиши ортга сурилиши ёки ўлим хавфи юзага келиши керак. Мусофирга эса агар рўза тутса, сафар асносида машаққат бўлиб, сафари оғирлашиши керак. Агар мазкур ҳолатлар бўлмаса, бемор ҳам, мусофир ҳам рўза тутади.Аллоҳ таоло Карим Зотдир. Рўза учун берадиган савоби улкан бўлиб, миқдори қанчалигини Ўзидан бошқа ҳеч ким билмайди.

Аллоҳни зикр қилиш улуғ амалдир. Зикр деганда Аллоҳни “Субҳаналлоҳ”, “Алҳамдулиллаҳ”, “Лаа илааҳа иллаллоҳ”, “Аллоҳу акбар”, “Астағфируллоҳ” каби лафзлар билан ёки намоз ўқиб, Қуръон тиловат қилиб зикр қилишга айтилади. Шу амалларни Рамазон ойида қилиш эса савобнинг кўпайишига сабаб бўлади. Оғиз очиш пайтида кўп дуо қилишга уриниш керак. Бу пайтда қилинган дуо ижобат бўлиши хабарларда айтилган.

Рўза ойида Аллоҳни зикр этайлик, азизлар

Рўзанинг айни баҳор ойига тўғри келишида ҳам катта ҳикмат бор, азизлар. Илло, Рўза ойи қут-барокат, хонадонларимизга тинчлик-хотиржамлик раҳмати ёғиладиган ойдир. Ушбу ойда инсонлар чин дилдан рўза тутиб, ният қилсалар албатда яхши ниятлари ўзига ҳамроҳ бўлади.

Расулуллоҳ (саллалоҳу алайҳи ва саллам) айтдилар: «Сизга амалларингизнинг энг яхшиси, энг тозаси, даражаларингизни энг кўп кўтарадигани, сизлар учун тиллаю кумушни инфоқ қилишдан ҳам афзали, душманларингизга йўлиқиб, улар билан жанг қилишингиздан ҳам яхшисини айтайми?» Саҳобалар: «Ҳа, айтинг», дейиишди. У зот: «Аллоҳнинг зикри», дедилар (Имом Аҳмад ва Имом Термизий ривояти).

Равшанбой Раимқулов » Қўйлиқ ота» жоме масжиди имом хатиби.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Мажбурий меҳнатга жалб қилиш бўйича 110 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди

Шимолий ва Жанубий Корея етакчилари учрашишди

АҚШ сенати Ўзбекистоннинг янги элчисини тасдиқлади

Ўзбекистоннинг фақатгина 5,8 миллион аҳолиси расман ишлайди

Реклама на сайте
Боглиш маколалар
Реклама на сайте Реклама на сайте