Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Оҳиратни эслатувчи манзил
10-05-2018 11:44 0 571 Рейтинг1 Чоп этиш

Оҳиратни эслатувчи манзил

Оҳиратни эслатувчи манзил

Ўтганларни эслаб, уларнинг руҳларини шод қилиб туриш, биз тирикларнинг энг улуғ бурч ва вазифаларимизга киради. Зеро, ўтган мўъмин-мусулмонларни ҳурматлаш айни тирик инсонни ҳурмат, эҳтиром қилиш билан баробар бўлади.
Исломда қабристонларни зиёрат қилиб туришга ва қабристонларни тош, панжара, мевали дарахтлар каби нарсалар билан зийнатлаб туришга эмас, балки Қуръони карим тиловатлари ва гул каби ўсимликлар билан зийнатлаб, қабристонда ётганлардан ибратланиб туришга буюради.

Расулуллоҳ с.а.в. ҳадисларида шундай марҳамат қилганлар: яъни: “Қабрларни зиёрат қилинглар, чунки у охиратни эслатади”. (Имом Можа ривояти.)

Қабристонни зиёрат қилувчи инсон, фақатгина унинг ташки кўринишига ва у ердаги тошга битиб ёзилган исм-шарифларни кўриб ўқиш билан эмас, ушбу қабрларнинг ичида кимлар ётганига ва нима учун улар бу ерга келиб қолганига эътибор бериб, ўзини ҳам бир-кунмас, бир-кун ушбу жойга келишини ва захдан иборат қабрда, оддий кафанликда ётишини тафаккур қилсин.

Буюк машойихларимиздан Аҳмад Яссавий байтларида шундай дейилган:

Ота-онанг қариндош қаён кетди фикр қил.

Тўрт оёқли чўпин от бир кун сенга етаро.


Ҳақиқий оқил инсон, бу дунё эски дунё, бунга не-не подшохлар, Пайғамбару-Анбиёлар, олиму-уламо, фозилу-фузалолар, бою-камбағаллар келиб кетган. Уларнинг дунёда қилган ишлари, қурган шахару-қишлоқлари, ўзларидан кейин турли ҳилдаги илмий китоб ва рисолаларни қолдириб кетишлари сизу-биз тириклик гаштини суриб юрган инсонларга улкан ибрат эмасми?

Азизлар дунёда барчамиз меҳмонмиз, молу-дунё, мансаб-мартаба, уй-жой, фарзанду-зурриётларимиз ва ошна-оғайниларимизнинг кўплиги билан фахрланиб ўзимизни-ўзимиз алдаб қўймайлик. Расулуллоҳни муборак сўзларига мувофиқ “Дунёни деб, охиратдан, охиратни деб, дунёдан юз ўгирувчи бўлманг, дунёдан ҳам ўз насибангизни ва охиратдан ҳам ўз насибангизни олинг”, деганлар. Аллоҳ барчаларимизни дунё ва охиратларимизни обод айласин.

Равшанбой Раимқулов “ Қўйлиқ ота” жоме масжиди имом хатиби
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Ўзбекистонда яна битта сиёсий партия ташкил этилади

“Трастбанк” ва Халқаро Ислом савдо-молия корпорацияси ўртасида 4 млн. АҚШ долларли шартнома имзоланди

16 ноябрь бутун дунёда Халқаро бағрикенглик куни сифатида белгиланган

Президент Қорақалпоғистонга жўнаб кетди

Реклама на сайте
Боглиш маколалар
Реклама на сайте