Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Кўнглимизнинг қасри баланд
02-05-2018 19:25 0 721 Рейтинг1 Чоп этиш

Кўнглимизнинг қасри баланд

Кўнглимизнинг қасри баланд

Узоқдан бегона шамол эсишига йўл қўйманг азиз аёллар. Муҳаббатингизни ўз жуфтингиздан пинҳон тутинг. Улар сизни кўзингизга қараб ўзлари билиб олсин. Илло, Аллоҳ таоло: «Мўминларга айтгин! Кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар. Мана шу улар учун покроқдир. Албатта, Аллоҳ нима қилаётганларидан ўта хабардордир. Ва мўминаларга айтгин! Кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар», деган (Нур, 30—31).



Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло мўмин эркакларга номаҳрам аёлларга назар солиш ҳаром эканлиги, шунингдек, фаржларини ҳаромдан тийишлари ва бировдан беркитишлари зарурлигини баён қилмоқда.

Бошқа ҳукмларда умумий хитоб эркак ва аёлларга бир хил бўлиб ишлатилаверади, аммо номаҳрам эркак ва аёлларнинг орасидаги муносабат ўта нозик бўлганидан, Аллоҳ таоло бир оятнинг ўзида, бир хил масалада эркакларга алоҳида, аёлларга алоҳида хитоб қилмоқда.

Мўмина аёллар ҳам кўзларини номаҳрам эркаклардан тийишлари, фаржларини сақлашлари ва авратларини номаҳрам назарлардан беркитиб юришлари лозим. Бу масалага аврат баёнида алоҳида тўхталиб ўтилган, шунинг учун такрорлашнинг ҳожати йўқ.



Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аёлларнинг олдига киришдан ҳазир бўлинг!» дедилар.
Шунда бир одам:
«Эй Аллоҳнинг Расули, эрнинг қариндошига нима дейсиз?» деди.
«Эрнинг қариндоши ўлимдир!» дедилар у Зот».

Икки Шайх ва Термизий ривоят қилишган.

Бу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам номаҳрам эркакларни аёллар олдига киришдан ман қилмоқдалар. Чунки бу жуда ҳам хатарли ишдир. Ҳеч ким йўқ жойда бир аёл билан бир эркакнинг холи қолишига олиб келади.

Бу эса ўз навбатида ношаръий, ҳаром ишга, ҳеч демаганда шубҳага, ёмон фикр туғилишига сабаб бўлади. Фараз қилайлик, бир аёл ўз уйида ёлғиз ўтирибди. Эшикдан бир номаҳрам эркак чақириб келди. Ичкарига кирди. Мазкур аёлдан бошқа ҳеч ким йўқлигини билди. Шу пайт иккисини ҳам Шайтон васваса қилиши, зинога бошлаши ҳеч гап эмас. Бундоқ ҳолатлар тез-тез бўлиб туришини ҳамма яхши билади. Зинонинг кўпчилик ҳолатлари айни бегона эркак ва аёлнинг бир жойда холи қолишларидан бошланиши ҳеч кимга сир эмас.

Баъзи бирлар даъво қиладигандек, холи қолган эркак ва аёл очиқ кўнгиллик билан «дўстона» гаплашиб ўтиришди ҳам дейлик. Нимани гаплашишади? Шу пайт хотиннинг эри ёхуд эркакнинг хотини келиб қолса, уларни дўстона гаплашиб ўтиришибди, деб ўйлайдими? Умуман бошқа бир одам, қўни-қўшни кўриб қолса-чи?

Баъзи бир кишилар эрнинг қариндошлари келиб-кетиб туришади, зарурат юзасидан ҳеч ким йўғида хотин олдига кирса нима бўлибди, дейишади.

Саҳобаи киромлар ҳам худди шу саволни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрашган экан. У Зот бу иш ўлим билан баробарлиги ҳақида хабар берибдилар. Яъни, шунчалар хатарли дебдилар. Чунки бу нарса бепарволикка сабаб бўлади. Мазкур эътиборсизлик оқибатида эса, ҳаром иш содир бўлиши ҳеч гап эмас.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Эри ғойиб аёллар олдига кирманглар. Чунки шайтон ҳар бирингизнинг қон томирида юради», дедилар.
Биз у Зотга:
«Сизда ҳамми?» дедик.
«Менда ҳам. Лекин Аллоҳ ёрдам бериб, мен саломат қолганман», дедилар».


Эри ғойиб, ўзи ёлғиз аёлнинг олдига бегона эркакнинг кириши шайтоннинг васвасасига йўл очиши турган гап. Бундоқ пайтларда ҳар қандай эркак, ҳар қандай аёл ҳам шайтоннинг васвасасидан қутулиб қолиши амри маҳол. Ҳатто Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ўз ҳолларича бу нарсадан қутулмаган эканлар. Аллоҳ таоло у Зотга махсус ёрдам бериб, алоҳида равишда сақлаб қолган экан. Бу пайғамбарлик маъсумлигидир. Аллоҳ таоло, барча пайғамбарларни, шу жумладан, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳам шайтон васвасасига учишдан, гуноҳ содир этишдан Ўзи сақлаган.

Ҳаёт давом этар экан, кўнглимизда улкан орзу-умидлар бино бўлиб бораверади. Аёлларга номаҳрам эркаклардан тийилиш буюрилган экан, нима учун биз муслима аёллар кўз зиносини қиламиз. Ривожланиш даври экан деб, ярим очиқ-сочиқ юрамиз. Аҳир биз шарқ аёллари кўнглимизнинг қасри баланд бўлса.

" Ўзбек аёли" деган буюк унвонни бизга яратганнинг ўзи ато айлаб қўйган бўлса. Кумушбибининг ҳаё ва ибоси бизга мерос эмасми. Қайсидур номаҳрам эркак кўзимизга чўғ бўлиб кўринса ҳадеб қарайвериш керакми. уйимиздаги жуфтимизчи, бугун уларни кўчадан келиб кўз зиносини қилдим деб айта оласизми? Йўқ, оила муқаддас . Унинг устуни қулаб тушишидан қўрқасиз. Шундай экан биз муниса аёллар ҳеч қачон бекорчи ҳиссларга таслим бўлмайлик!

Лобар Мирзо
журналист
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Канадада гиёҳванд моддаларни сотиш қонунийлаштирилди

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси допинг истеъмол қилгани учун 2 йилга дисквалификация қилинди

Россия Федерацияси Президентининг Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифига доир

Тадбиркорларга қўшимча божхона имтиёзлари берилди

Реклама на сайте
Боглиш маколалар
Реклама на сайте