Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Аввал кўринди ишқ осон-у, сўнгра тушди мушкуллар
26-04-2018 19:47 0 545 Рейтинг1 Чоп этиш

Аввал кўринди ишқ осон-у, сўнгра тушди мушкуллар

Аввал кўринди ишқ осон-у, сўнгра тушди мушкуллар

Биз аёлларнинг кўнглимиз нозик. Гўёки дунё гўзаллиги юзимизда зоҳир бўладиганидек қалбимизда осонгина ишқ уммони тўфон уради. Умр йўлдошимизга бўлган муҳаббатимиз ҳудди баҳор чечакларидек куртак ёзиб, гул униб чиқади.

Эҳ, бу нозик ҳилқат аёллари, нималарни орзу қилмаймиз. Гоҳида маҳзун, гоҳида сокин, гоҳида эса шўҳ ва шодон кўринамиз. Аммо оила, бола -чақа ташвиши билан андармон бўлиб ўзимизнинг осон кўринган ишқимизга таслим бўлиб, бошимизга тушган оила аталмиш энг гўзал ва мушкул ташвишларга кўмилиб юраверамиз.

Сиз эркаклар аёллар учун нима қила оласиз. Ёки ушбу ҳикматда келтирилган ҳикматга таянасизларми? Гомер айтганидек “Аёл кишидан кўра ҳам зарарлироқ нарса йўқ”

Келинг, яхшиси аёллармизга бошқа дин ва миллат вакилларининг фикр мулоҳазаларини келтириб ўтсак.

Машҳур қадимги юнон шоирининг ушбу қисқагина ибораси қадимги дунёда эркакларнинг аёлларга бўлган муносабатларини аниқ таърифлайди. Қадимда аёл киши эрининг уйида унинг руҳсатисиз ҳатто ўз шахсий мулкига ҳам эгалик қилолмайдиган, ҳақ-ҳуқуқсиз бир чўри бўлган ва инсон ўрнида эътибор қаратилмаган

Тарихчиларнинг гувоҳлик беришларича, аёл киши “эри билан тўшакни баҳам кўриши мумкин бўлган, аммо овқатни эмас”. Эркакнинг назарида аёл киши буюм, мебел, сувенир ёки бир маҳсулот каби бўлса бўлгандир, аммо ҳурматга сазовор инсон бўлмаган.
Қадимги Юнонистонда ҳушрўй аёлнинг нарҳи бир неча бош қорамол қийматига тенг бўлган. Гомер айтганидек, “бир хотин учун тўртта ишлайдиган ҳўкиз”. Қадимги юнонлар аёл кишига бўлган ишқий эҳтиросни касаллик деб ҳисоблаганлар.

“Аёл кишига бўлган муҳаббат – оғу”, — деган эди Суқрот. Арасту эса: “…аёл киши — табиат томонидан расвоси чиқарилган эркакдир”, — деган.

Эзоп эса “олов, аёл ва денгизнинг уч офат” эканига амин бўлган.

Қадимги Римда бир умрга бокира бўлиб қолиш ҳақидаги назрни бузган коҳиналарни қатл қилишган. Рим қонунларига мувофиқ, эркаклар ўзлари сотган, сотиб олган, кўпинча эса ўлдириб юборган хотинларини тирик қолдириш ёки ўлдириш учун тўлиқ ҳақ-ҳуқуққа эга эдилар.

Ўн бешинчи асиргача европа черковлари томонидан чиқарилган бир фатвога эътибор қаратамиз “ аёл киши эркак кишини йўлдан урадиган шайтоннинг малайидир”



Ислом насронийлик ва яҳудийликдан фарқли ўлароқ аёл кишини Одам алайҳиссаломнинг осий бўлишларида айбламайди. Қуръонда бу ҳақда бирор-бир сўз айтилмайди.

Унинг устига Қуръон бутун айб ва жавобгарликни Одам алайҳиссаломга юклайди: “Дарҳақиқат, Биз илгари Одамга (Жаннатдаги бир дарахтга яқинлашмаслиги ҳақида) буюрган эдик, у (буйруқни) унутди ва Биз унинг учун қасд-собитқадамликни кўрмадик…”, “…Одам Парвардигорига осий бўлиб, йўлдан озди…” (Тоҳа сураси, 115-121 оятлар).

Биз муслима аёллар дунёдаги энг бахтли аёллармиз. Зеро, динимиз Ислом, китобимиз Қуръон, Расулимиз Муҳаммад (с.а.в.) аёл зотига гўзал муносабатда бўлишга ва доимий яхшилк қилишга чақириб келган.

Лобар Мирзо

журналист
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*