Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Шукр қилган элда азиз
18-04-2018 11:03 0 191 Рейтинг1 Чоп этиш

Шукр қилган элда азиз

Шукр қилган элда азиз

Яратган ҳар бандасини ўз рисқи билан берар экан. Аллоҳ таоло неъматларининг ҳақини адо этиш фақат Аллоҳга итоат қилиш, Ўзига ҳамд айтиш, Унга шукр билдириш билан бўлади. Қуръони каримда бундай дейилган “Шукр қилувчиларни, албатта мукофотлаймиз” (Оли Имрон, 145); “Агар шукр қилсангиз ва имон келтирсангиз, Аллоҳ сизларни азоблаб нима ҳам қиларди?!” (Hисо 147); “Бандаларим орасида шукр қилувчилар оздир” (Сабаъ, 13); “Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман” (Иброҳим, 7).

Неъматга шукр қилинмаса, у албатта заволга учрайди, йўқолади. Улуғ мутасаввифлардан Фузайл ибн Иёз: “Сизлар неъматлар учун доимо шукр айтмоғингиз вожибдир. Қавмдан кетган бир неъматнинг яна қайтиб келиши жуда мушкул” деган.

Мустақиллик йилларида мамлакатда Ислом дини равнақи йўлида кенг имкониятлар очилди. Эътиқод эркинлиги мамлакатимизнинг Асосий Қонуни — Конституцияда кафолатлаб кўйилди.

Шукр қилган элда азиз

Барча исломий қадриятлар — масжид ва мадрасаларнинг бинолари, нодир тарихий манбалар, осори атиқалар мусулмонларга қайтариб берилди. Уларнинг эмин-эркин ибодат қилишлари, диний таълим олишлари, диний адабиётлар ва оммавий ахборот воситаларидан баҳраманд бўлишлари учун кенг шарт-шароитлар яратилди.

Аллоҳ таоло Қуръон каримда марҳамат қилиб: “Айтинг: “Эй, Мулк (подшоҳлик) эгаси — Аллоҳ! Сен хоҳлаган кишингга ҳукмдорлик ато этурсан ва хоҳлаган кишингдан ҳукмдорликни тортиб олурсан, хоҳлаган кишингни азиз қилурсан ва хоҳлаган кишингни хор этурсан. Эзгулик сенинг қўлингдадир. Албатта, Сен ҳамма нарсага қодир зотдирсан” дейди. (Оли Имрон сураси, 26-оят).

Шундай экан азизлар, ҳар кунимизни шукуроналик умиди ила бағримизни кенг қилайлик. Бизнинг ҳар тонгимиз шукуроналик гулига буркансин. Яратганнинг неъматларига ихлос берайлик.

Равшанбой Раимқулов “Қўйлиқ ота” жоме масжиди имом хатиби
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

АҚШ сенати Ўзбекистоннинг янги элчисини тасдиқлади

Мажбурий меҳнатга жалб қилиш бўйича 110 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди

Шимолий ва Жанубий Корея етакчилари учрашишди

Ўзбекистоннинг фақатгина 5,8 миллион аҳолиси расман ишлайди

Реклама на сайте
Боглиш маколалар
Реклама на сайте Реклама на сайте