Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Фитналардан огоҳ бўлинг!
16-04-2018 10:49 0 290 Рейтинг1 Чоп этиш

Фитналардан огоҳ бўлинг!

Фитналардан огоҳ бўлинг!

Ислом дини мусулмон умматларни доимий равишда хушёрликка чақириб келади. Мусулмонлар учун дунёда кўпдан-кўп синов ва машаққатларни борлиги, инсонни сабр қаноатли бўлишга ундайди. Ўтмишимизда ҳаёт кечириб ўтган барча улуғ зотларни ҳаёт йўллари барчамизга ибратдир.

Фитна ва синовларнинг энг катталари Аллоҳнинг мурсал Элчилари, Набийлар, саҳобалар, авлиёлар ва уламоларга бўлди.

Охирги пайтларда оламда бўлиб турган турли ҳил ишларни кўриб, ҳвқиқатда дунёнинг фитна-фасодга тўлиб тошганини гувоҳи бўласан киши. Шундай пайтларда беихтиёр Расулуллоҳ с.а.в. нинг паноҳ сўраган дуоларини эслашга мажбур бўламиз.

Расулуллоҳ с.а.в. жуда кўп дуоларида сизу-биз умматларига ибрат юзасидан, дунё фитнасидан, нафс фитнасидан, аёллар фитнасидан ва охир замонда бўладиган турли-ҳил фитналардан огоҳ бўлиб, сақланиб боришни таълим бериб кетганлар. Ҳаттоки инсонлар шайтоннинг васвасасига учиб, ўлимни орзу қилиб, фитналаниб қабрда ётган инсон ҳолига тушиб қолишни хохлаб қолиши борасида ҳам ривоятлар келган.

Имом Молик Абу Ҳурайрадан (р. а.) қилган ривоятда келтирилишича, Расулуллоҳ (с .а. в): “Бир киши бошқа бир кишининг қабри ёнидан ўтганида: “Кошки мен унинг ўрнида бўлсам эди”, деб айтмагунича қиёмат қоим бўлмайди”, дедилар.

Имом Молик ва Баззор Савбондан ( р. а.) қилган ривоятда келтирилишича, Расулуллоҳ (с.а. в.): “Аллоҳим, яхши амалларни бажаришни, ёмон амалларни тарк қилишни ва мискинларни яхши кўришни насиб этишингни сўрайман. Ва агар инсонларни фитнага учратишни хоҳласанг, фитналанмасимдан олдин жонимни ол”, деб айтдилар.

Равшанбой Раимқулов «Қўйлиқ ота» жоме масжиди имом хатиб
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

2021 йилдан мажбурий тиббий суғурта тизими жорий этилади

Ўзбекистонда яна битта сиёсий партия ташкил этилади

“Трастбанк” ва Халқаро Ислом савдо-молия корпорацияси ўртасида 4 млн. АҚШ долларли шартнома имзоланди

Президент Қорақалпоғистонга жўнаб кетди

Реклама на сайте
Боглиш маколалар
Реклама на сайте