Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Оллоҳ ҳидоятга солган одам
10-04-2018 15:18 0 293 Рейтинг1 Чоп этиш

Оллоҳ ҳидоятга солган одам

Оллоҳ ҳидоятга солган одам

Бугун бизнинг электон манзилимизга бир хат келиб тушди. Ушбу “дилнома”ни очиб ўқир эканман, кўзимдан шашқатор ёшлар қуйиб келаверди. Унда шундай сатрлар битилган эди.

“Мен ёшлигимда жуда кўп зино қилганман.Тақдир тақазоси билан ўша аёлларнинг бирини учратиб қолиб, даҳшатли ҳолатнинг гувоҳи бўлдим. Ўша аёл ёмон йўлга кириб кетган ва оқибатда ҳору-зор бўлиб юрган экан.

Унинг шу аҳволга тушишига мен сабабчи бўлдим. Унинг бокиралик пайтида жуда кўп ҳўрладим. Тошкентга ўз ризқини қидириб келган бир қизни йўлдан уриб, унинг ҳатто ўз дўстларимга совға қилиб юборган пайтларим ҳам бўлди.

Пулим кўп. Маишат учун етадиган мол-дунёим ҳам менга етиб ортар эди. Ёшлик завқи экан деб хатто Оллоҳнинг бор эканлигини унитаёзган эдим.

Оқибатда менга ва оиламга катта талофат етди. Ўз ўғлим балоғатга етиб- етмай ичадиган одат чиқарди. Қизим ҳам оғир дардга чалиниб, тўшакка миҳланиб қолди.

Ўзимни ҳам дард деган бало четлаб ўтмади. Машинамда аварияга учраб, бир оёғимнинг эзғиланиб кетиши оқибатида тўрт марта операция қилдиришга мажбур бўлдим.

Ўзимнинг дардим етмагандек, ўғлим мени ичиб келиб бир маротаба ургани учун кечира олмадим. Дардимни айтишга ёнимда ҳеч ким қолмади. Аёлим ҳам мени ташлаб бир йигит билан чет элга қочиб кетди. Қизим оламдан ўтганига олти йил бўлди.

Иймонга келганимга ҳеч қанча бўлмади. Қўша-қўша уйларим ҳам ўз-ўзидан талон-тарож бўлди. Кичик бир кулбада ёлғиз ўзим қолиб кетдим. То оёққа тургинимча ҳолимдан ҳабар олиб турадиган акамнинг ўғли Орифжон қараб юрди.

Ҳар куни шу йигитнинг ҳаққига Худодан дуо сўраб йиғлар эдим. Яратган менга раҳми келиб оёққа туриб олдим. Қачонлардир бир одамга саҳоватлик қилган эканманми ёдимда йўқ. Шу одам мени излаб келиб қўлимга жуда катта миқдорда пул ташлаб кетди.

Кейин эсласам бир қўшним бизнес қилиш учун, мендан пул олган экан. Мана ҳозир магазинлар очиб, анча ўзини тиклаб олибди. Қўшнимнинг ютуқларини кўриб қувондим. Жуда иймонли йигит чиқди.

Мен бу пулларни ярмини етимхонага бердим. Қолганига хаж сафарига бориш учун дин илмини ўрганяпман. Астойидил тавба қилиб, хидоят йўлига кирдим.

Ҳуллас менинг бошимдан ўтганлари шу синглим. Охиратимга хужжат тўплаяпман. Қилган гуноҳларимни худони ўзи кечиришлигини сўрайман. Менинг тақдирим бошқаларга ҳам ибрат бўлсин деб сизларнинг саитингизга ёздим.

Ҳурмат билан, Аҳаджон”

Ҳа азизлар, бу инсон астойидил хидоят йўлини танлабдими, демак ер юзида яна бир устуннинг тикланганлигига сабабчи бўлибди.

Тақдирини яхшилаш тадорлигини кўраётган бу инсоннинг қалбига эзгулик шами ёқилганидан хурсандмиз. Биз ҳам бу каби ношоиста, бўлмағур иллатлардан тийилайлик. Зино деган шайтоний ҳислардан йироқда бўлайлик. Зеро, ҳар бандани ҳақ йўлдан адаштирмасин.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қиладики: {ﻭَﺍﻟَّﺬِﻳﻦَ ﻟَﺎ ﻳَﺪْﻋُﻮﻥَ ﻣَﻊَ ﺍﻟﻠَّﻪِ ﺇِﻟَﻬًﺎ ﺁَﺧَﺮَ ﻭَﻟَﺎ ﻳَﻘْﺘُﻠُﻮﻥَ ﺍﻟﻨَّﻔْﺲَ ﺍﻟَّﺘِﻲ ﺣَﺮَّﻡَ ﺍﻟﻠَّﻪُ ﺇِﻟَّﺎ ﺑِﺎﻟْﺤَﻖِّ ﻭَﻟَﺎ ﻳَﺰْﻧُﻮﻥَ ﻭَﻣَﻦْ ﻳَﻔْﻌَﻞْ ﺫَﻟِﻚَ ﻳَﻠْﻖَ ﺃَﺛَﺎﻣًﺎ ﻳُﻀَﺎﻋَﻒْ ﻟَﻪُ ﺍﻟْﻌَﺬَﺍﺏُ ﻳَﻮْﻡَ ﺍﻟْﻘِﻴَﺎﻣَﺔِ ﻭَﻳَﺨْﻠُﺪْ ﻓِﻴﻪِ ﻣُﻬَﺎﻧًﺎ ﺇِﻟَّﺎ ﻣَﻦْ ﺗَﺎﺏَ ﻭَﺁَﻣَﻦَ ﻭَﻋَﻤِﻞَ ﻋَﻤَﻠًﺎ ﺻَﺎﻟِﺤًﺎ ﻓَﺄُﻭﻟَﺌِﻚَ ﻳُﺒَﺪِّﻝُ ﺍﻟﻠَّﻪُ ﺳَﻴِّﺌَﺎﺗِﻬِﻢْ ﺣَﺴَﻨَﺎﺕٍ ﻭَﻛَﺎﻥَ ﺍﻟﻠَّﻪُ ﻏَﻔُﻮﺭًﺍ ﺭَﺣِﻴﻤًﺎ} “Улар Аллоҳ билан бирга бошқа бирор илоҳга илтижо қилмаслар ва Аллоҳ (ўлдиришни ҳаром қилган) бирон жонни ноҳақ ўлдирмаслар ҳамда зино қилмаслар.

Ким мана шу (гуноҳлардан биронтасини) қилса, уқубатга дучор бўлур. Қиёмат Кунида унинг учун азоб бир неча баробар қилинур ва у жойда хорланган ҳолида мангу қолур. Магар ким тавба қилса ва иймон келтириб яхши амаллар қилса, бас, Аллоҳ ана ўшаларнинг ёмонлик-гуноҳларини яхшилик-савобларга айлантириб қўюр. Аллоҳ мағфиратли, меҳрибон Зотдир”. (Фурқон сураси, 68-70- оятлар)

Лобар Мирзо

журналист
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Шимолий ва Жанубий Корея етакчилари учрашишди

Бухорода газ баллони портлаши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

Самарқандда халқ таълими тизимидаги ўзгаришларга муносабат муҳокама қилинди

Мажбурий меҳнатга жалб қилиш бўйича 110 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди

Реклама на сайте
Боглиш маколалар
Реклама на сайте Реклама на сайте