Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ “Шодиёна”да никоҳ тўйлари
18-05-2017 21:00 0 1744 Рейтинг1 Чоп этиш

“Шодиёна”да никоҳ тўйлари

“Шодиёна”да никоҳ тўйлари

Наманган шаҳридаги “Шодиёна” тантаналар мажмуасида “Президент эътибори – мурувват тадбирларида” шиори остида Наманган, Норин, Мингбулоқ ва Косонсой туманларидан 15 жуфт келин-куёвнинг никоҳ тўйи ўтказилди.

Ҳамжиҳатлик, бағрикенглик, меҳр-оқибат ва саховатпешалик каби халқимизга хос олижаноб фазилатларнинг яна бир ифодаси бўлган мазкур тадбир вилоят ҳокимлиги, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда келин-куёвларнинг ота-оналари, дўсту ёрлари, меҳнат фахрийлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, кенг жамоатчилик иштирок этди.
“Шодиёна”да никоҳ тўйлари

Тўй маросимида ёш оилаларга Президент совғаси – мебеллар тўплами, вилоят ҳокимлиги ва бошқа ҳомий ташкилотларнинг туҳфалари ва никоҳ гувоҳномаси тантанали равишда топширилди.
Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Боглиш маколалар