Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Қашқадарёлик оила: Президент уйимизда меҳмон бўлгани бир умр ёдимизда қолади
01-03-2017 09:47 0 678 Рейтинг1 Чоп этиш

Қашқадарёлик оила: Президент уйимизда меҳмон бўлгани бир умр ёдимизда қолади

Қашқадарёлик оила: Президент уйимизда меҳмон бўлгани бир умр ёдимизда қолади

Президент Шавкат Мирзиёев ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида Қашқадарё вилояти қўғирчоқ театри овоз режиссёри Алишер Аҳмедовнинг уйида меҳмон бўлди, деб ёзади ЎзА.
«Бу оила аъзоларимиз учун бир умр унутилмас воқеага айланди. Ўғлим Беҳрузбек Президентимизга атаб шеър ёзди», — деди уй соҳиби.

«Президентимизнинг 2016 йил 21 октябрдаги ‘2017—2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида’ги қарорига мувофиқ Қарши туманидаги ‘Нукробод’ қишлоқ фуқаролар йиғинининг Яккаёғоч массивида янгиланган намунавий лойиҳалар асосида қурилаётган арзон уй-жойлардан бири бизга ҳам насиб этди», — деди Алишер Аҳмедов.

«Ҳар тонг деразаларни кенг очаман-да, атрофга разм соламан. Четлари гулзор замонавий асфальт йўллар, ёрқин рангдаги намунавий уйлар, янгидан барпо этилган таълим масканлари, ижтимоий-маданий объэктлар маҳалламиз кўркига кўрк қўшиб турганидан хурсанд бўламан. Хоналарга кириб, бирма-бир кўз ташлайман. Замонавий таъмирланган ётоқхона, мебеллар билан жиҳозланган шинам меҳмонхона, ўйинчоқларга тўла болаларим хонаси, файзли ошхона… Бундай қулайликларга эга уй, айниқса, турмуш ўртоғимнинг эзгу орзуси эди. Энди бундай шароитлар унинг рўзғор юмушларини енгиллатиб, фарзандларимиз тарбиясига кўпроқ вақт ажратишига имкон беради», — дея ўз ҳислари билан бўлишди Аҳмедов.

«Ҳаётимиздаги барча ўзгаришлар, саодатли дамлар учун Президентимиздан беҳад миннатдормиз. Ана шундай бағрикенг инсон халқимизга бош эканига, ҳар бир инсон олий қадрият сифатида эъзозланадиган, тинч, озод ва обод юртда яшаётганимизга ҳар қанча шукрона айтсак шунча кам», — дея миннатдорлик сўзларини изҳор этди у.
Фото: ЎзА
daryo.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Суд фермер ҳуқуқларини ҳимоя қилди. Аммо...

Шахсий ривожланиш режангиз борми?

Эртага бепул метро куни. Метрода бизни нималар кутмоқда?

Ҳукм чиқариш пайтида ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазосини тарбия колонияларида ўташ тайинланади.

expo
Боглиш маколалар