Главная > Менинг Ўзбекистоним > Ўзбекистонда гамма нурланишнинг экспозицион дозаси маълум қилинди

Ўзбекистонда гамма нурланишнинг экспозицион дозаси маълум қилинди



Ўзгидромет томонидан 2019 йилнинг 8 —20 августигача ўтказилган атмосферадаги физик жараёнлар таҳлили ва спутникдан олинган маълумотлар, шу кунларда Ўзбекистон ҳудуди жанубий-ғарбий оқим таъсирида бўлиб, улар орқали Эрон ва Каспий денгизи жанубий ҳудудларида шаклланган ҳаво массаси Туркманистондан кириб борганини кўрсатди деб ёзмоқда дарё. уз

Ўзбекистонда гамма нурланишнинг экспозицион дозаси маълум қилинди

гамма нурланиш экспозицион дозасининг ойлик ўртача қуввати даражаси республика бўйича ўртача 0,16 микрозиверт/соатни ташкил этган ва 0,08 микрозиверт/соатдан 0,24 микрозиверт/соатгача ўзгариб турган.

Республика ҳудудида 8 августдан 20 августгача бўлган вақт орасида гамма нурланишнинг экспозицион дозасининг ўртача кўрсаткичи 0,15 микрозиверт/соатни ташкил этган. Бунда экспозицион дозанинг зарар қилмайдиган максимал кўрсаткичи 0,30 микрозиверт/соатни ташкил этади.

Тошкентда 8 августдан 10 августгача гамма нурланишнинг экспозицион дозасининг максимал қиймати 0,16 микрозиверт/соатни ташкил этган.

Шундай қилиб, Ўзбекистон ҳудудида гамма нурланишнинг экспозицион дозасининг санитар меъёрлари ошгани кузатилмаган.
Вернуться назад