Главная > Менинг Ўзбекистоним > ШҲТнинг Ўзбекистондаги Халқ дипломатияси маркази фаолиятига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

ШҲТнинг Ўзбекистондаги Халқ дипломатияси маркази фаолиятига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.



ШҲТнинг Ўзбекистондаги Халқ дипломатияси маркази фаолиятига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз: ШҲТ Хитой Яқин қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик қўмитаси (ХЯДҲҚ) таклифига биноан 17-24 апрель кунлари Марказ делегациясининг ХХРга, 12-15 июль кунлари эса ХЯДҲҚ делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи бўлиб ўтган эди.

Бугун Миллий матбуот марказида тадбир бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда ШҲТнинг Ўзбекистондаги Халқ дипломатияси директори, сенатор Раҳматулла Назаров Марказ 2017 йил июнда ШҲТнинг Қозоғистонда бўлиб ўтган саммитида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиеёв илгари сурган ташаббуси билан ташкил этилганини ва ўз фаолиятида Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти мамлакатлари билан алоқаларини мустаҳкамлаш учун халқ дипломатияси механизмларидан фойдаланишни назарда тутишини таъкидлади.

ШҲТнинг Ўзбекистондаги Халқ дипломатияси маркази фаолиятига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

ШҲТнинг Ўзбекистондаги Халқ дипломатияси маркази ўз жамоасини тузди, Марказнинг расмий сайти фаолияти йўлга қўйилди, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари, шу жумладан мамлакатимизда аккредитациядан ўтган хорижий ОАВ билан алоқалар ўрнатилди.

Россия, Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Қозоғистоннинг жамоат ташкилотлари ва шу каби ташкилотлари билан ҳамкорлик муносабатлари ривожлантирилмоқда. Марказ томонидан “Тараққиёт стратегияси” маркази, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси, Хитойнинг Яқин қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик қўмитаси, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати билан Ҳамкорлик тўғрисида меморандумлар имзоланди.

Эслатиб ўтамиз: ШҲТ Хитой Яқин қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик қўмитаси (ХЯДҲҚ) таклифига биноан 17-24 апрель кунлари Марказ делегациясининг ХХРга, 12-15 июль кунлари эса ХЯДҲҚ делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи бўлиб ўтган эди.

Икки томонлама учрашувларда ШҲТ ва “Бир макон, бир йўл” лойиҳаси доирасида ўтказиладиган ва режалаштирилган тадбирларга оид масалалар муҳокама этилди, моддий ва номоддий маданий қадриятларни тарғиб қилишга қаратилган икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш, турли кўргазма ва турлар, қўшма тадбирлар ўтказиш, Тошкентда ШҲТ аллеясини яратиш юзасидан амалий фикр алмашилди.

Лобар Мирзо

Вернуться назад