Главная > Менинг Ўзбекистоним > Дмитрий Медведев Ўзбекистонга келади

Дмитрий Медведев Ўзбекистонга келади



Дмитрий Медведев Ўзбекистонга келади

РФ бош вазири Дмитрий Медведев Ўзбекистон ва Россия ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг 30 май куни Тошкентда бўлиб ўтадиган биринчи йиғилишида иштирок этади. Бу ҳақда РФ ҳукумати матбуот хизмати хабар берди деб ёзади, халқ сўзи

Унда қайд этилишича, Дмитрий Медведев ҳамда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Россия ва Ўзбекистон ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг биринчи йиғилишини ўтказади.

Россия ҳукумати раҳбарининг Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашуви ҳам режалаштирилган.

Музокаралар чоғида савдо-иқтисодий, инвестициявий, илм-фан, таълим ва маданий-гуманитар соҳалардаги ўзаро алоқаларга оид долзарб масалалар муҳокама қилинади.

Бундан ташқари, энергетика ва саноат, транспорт, юқори технологиялар ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги йирик қўшма лойиҳалар кўриб чиқилади.

Ташриф доирасида турли жабҳаларда ўзаро ҳамкорлик қилишга оид қўшма ҳужжатлар имзолаш учун тайёрланмоқда.


Вернуться назад