Главная > Менинг Ўзбекистоним > Ўзбекистонда магистратурага кириш қоидалари ўзгарди. Қатор синовлар ва суҳбат бекор қилинди

Ўзбекистонда магистратурага кириш қоидалари ўзгарди. Қатор синовлар ва суҳбат бекор қилинди



Ўзбекистонда магистратурага кириш қоидалари ўзгарди. Қатор синовлар ва суҳбат бекор қилинди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисидаги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарига кўра, янги тартибга мувофиқ магистратурага киришда қуйидагилар бекор қилинди:

- магистратурага кирувчиларнинг илмий ва илмий-педагогик ишларга қобилияти ҳамда қизиқишини аниқлаш мақсадида танланган мутахассисликка мос саволлар асосида суҳбат;

- “Информатика ва ахборот технологиялари” фани бўйича синов;

- Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фани бўйича синов.

Магистратурага ҳужжат топширганларнинг TOEFL бўйича камида 72 ёки IELTS бўйича камида 5,5 балл бўлганида улар чет тилидан кириш синовида иштирок этмайди.

Илгари бу натижалар TOEFL бўйича камида 58 ва IELTS бўйича камида 5 балл бўлиши керак эди.


Вернуться назад