Главная > Менинг Ўзбекистоним > Бир гуруҳ мутахассислар президентнинг “5 та ташаббус” лойиҳаси бўйича Тошкент вилояти Бўка туманида.

Бир гуруҳ мутахассислар президентнинг “5 та ташаббус” лойиҳаси бўйича Тошкент вилояти Бўка туманида.




Бир гуруҳ мутахассислар президентнинг “5 та ташаббус” лойиҳаси бўйича Тошкент вилояти Бўка туманида.

Аввал хабар берганимиздек, президент Шавкат Мирзиёевнинг “5 та ташаббус” лойиҳаси доирасида Сирдарё вилоятида амалга оширилган бунёдкорликни кенг тарғиб қилиш мақсадида ишчи гуруҳ тузилиб, уларга ёшларнинг вақтини унумли ташкил этиш учун маданий тадбирлар ва тўгараклар, компьютер саводхонлиги ва интернет марказлари, спорт тўгараклари ва марказлари ташкил этиш, китобхонликни кучайтириш мақсадида мавжуд кутубхоналарни инвертаризациядан ўтказган ҳолда китоб фондини янгилаш, китоб дўконлари, “book cafe”лар ташкил килиш, маънавий тадбирларни кўпайтириш, уй бекаларини тикув ва текстил цехларига жалб килишни тизимли ташкил этиш вазифаси юклатилган.

Бир гуруҳ мутахассислар президентнинг “5 та ташаббус” лойиҳаси бўйича Тошкент вилояти Бўка туманида.

Белгиланган вазифаларни республика бўйлаб сифатли амалга оширишда Тошкент вилоятининг Бўка туманида дастлабки тажриба амалиётлари бошланди. Бундан кўзланган мақсад мазкур концепция ва таклиф этилаётган ҳар бир лойиҳаларни пухта опрабациядан ўтказиб, уларни амалиётда самарали қўллашдан иборат.

Лойиҳа доирасида Президент Администрацияси раҳбар ходимлари, ташаббусга маьсул бўлган вазирлар ва уларнинг жамоалари шу онда ўз фаолиятларини бошлашган.
Вернуться назад