Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Миллий гвардия олдига қўйилган вазифаларни бажаришда уюшқоқлик билан хизмат олиб бормоқда
22-05-2020 21:54 0 384 Рейтинг1 Чоп этиш

Миллий гвардия олдига қўйилган вазифаларни бажаришда уюшқоқлик билан хизмат олиб бормоқда

Миллий гвардия олдига қўйилган вазифаларни бажаришда  уюшқоқлик билан хизмат олиб бормоқда

Сув тошқини содир бўлган куни эрта тонгдан “Ёрдам” сигнали олингандан сўнг, Миллий гвардиянинг Сирдарё вилояти бошқармасининг бўлинмалари сув остида қолиш эҳтимоли бўлган Сардоба, Оқолтин ва Мирзобод туманида яшовчи аҳолининг хавфсиз ҳудудларга кўчириш бўйича тадбирларда фаол иштирок этдилар.

Натижада, республикамизнинг тегишли вазирлик ва идоралари билан ҳамкорликда Сардоба, Околтин ва Мирзаобод туманларининг 90 мингга яқин аҳолисини хавфсиз жойларга эвакуация қилинди.

Миллий гвардия қўмондони бошчилигидаги ҳарбий хизматчи ва ходимларимиз ўз шижоати ва жасоратини намоён қилган ҳолда, барча куч ва техника воситаларни сафарбар этиб, деярли барча аҳолининг хаётини сақлаб қолишга эришдик.
Ҳозирги кунда Давлатимиз раҳбари, Олий Бош Қўмондонимиз томонидан Миллий гвардия олдига қўйилган вазифаларни бажаришда ҳар бир ҳарбий хизматчи ва ходимларимиз масъулиятни ҳис қилган ҳолда уюшқоқлик билан хизмат олиб бормоқдалар, Бунда:
1. Сув тошқини оқибатларини бартараф этиш тадбирларига икки ярим мингдан ортиқ шахсий таркиб ва 140 га яқин махсус техника ва автотранспорт воситалари сафарбар этилди.
Талофат кўрган ҳудудларда жамоат тартибини сақлаш ва фуқароларнинг мол-мулкини ишончли қўриқланишини таъминлаш учун 6 та блок-постлар, 220 та пиёда ва 22 та автопатруллар таркибида 250 нафар ҳарбий хизматчиларимиз ички ишлар органлари билан ҳамкорликда куну-тун хизмат қилиб келмоқдалар.
Миллий гвардия олдига қўйилган вазифаларни бажаришда  уюшқоқлик билан хизмат олиб бормоқда

2. Шунингдек, 3 000 дан ортиқ хонадонлардан фуқароларимизнинг юклари кўчирилди ва қурилиш чиқиндилари олиб чиқилди.
3.Сардоба туманининг “Дўстлик” МФЙ да жойлашган 715 та хонадонларда кўчириш ва тозалаш ишлари якунига етказилди.
4. Сардоба туманининг “Саховат” МФЙ да 250 нафар Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан 16 та хонадонда тозалаш ишлари олиб борилиб, 22 та юк автотранспорт воситасида қурилиш чиқиндилари олиб чиқилди, “Садо” кўчасининг 1200 кв.м бўлган ҳудуди чиқиндилардан тозаланди.
5.“Дўстлик” МФЙда ҳудуддаги 1713 та хонадонларда ҳамда Сумбула, Зангиота кўчаларида тозалаш ишлари олиб борилиб, 32 та юк автотранспорт воситасида қурилиш чиқиндилари олиб чиқилди. 24 та хонадонларда қурувчиларга таъмирлаш ишларида Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари амалий ёрдам кўрсатишди. 550 м узунликда йиқилган девор текисланди, 3 300 кв.м бўлган йўл ва ариқ ичлари чиқиндилардан тозаланди.
Миллий гвардия олдига қўйилган вазифаларни бажаришда  уюшқоқлик билан хизмат олиб бормоқда

“Дўстлик” МФЙ ҳудудида олиб борилган тозалаш тадбирида аҳолига тегишли жами 762 та ҳужжатлар топилиб, ўз эгаларига қайтарилди.
6.Талофат кўрган аҳоли орасида 5 011 та профилактик суҳбатлар ўтказилиб, унда давлатимиз томонидан ушбу ҳудудларда янги уй-жойлар қурилиши ва фуқароларга беғараз топширилиши юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.
Шунингдек, тошқини юз берган ҳудудларни тиклаш учун кўмакка келган 11 000 нафардан ортиқ қурувчи ва ҳашарчилар жойлашган 17 та объектда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлашга 120 нафар шунингдек, 18 та йўналишда 12 та пиёда ва 6 та автопатруль хизматига Миллий гвардия ҳамда Ички ишлар ходимлари жалб қилинган.
Миллий гвардия олдига қўйилган вазифаларни бажаришда  уюшқоқлик билан хизмат олиб бормоқда

Ушбу масканларда хизмат олиб бораётган ҳарбий ҳизматчи ва ходимлар томонидан фуқаролар билан профилактик сухбат ўтказилиб, фуқароларга карантин қоидаларига риоя қилиниши бўйича чоралар қўлланилиб келинмоқда. Мақсадсиз юрган фуқаролар билан тушунтириш ишлари олиб борилиб, уларни тўғри йўлга солиш ишлари, шахси аниқ бўлмаганларни ИИБларига шахсини аниқлаш учун юборилмоқда.
7. Ҳудудлардан эвакуация қилинган фуқаролар жойлашган 15 та объектларни, 21 та озиқ-овқат омборлари Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан қўриқланиб келинмоқда.
8. Аҳоли муаммоларини ўрганиш бўйича ҳокимият, ИИБ, маҳалла билан ҳамкорликда ишчи гурух тузилган, ишчи гуруҳларимиз томонидан 1 700 га яқин талофат кўрган хонадонлардаги мол-мулклар ҳатловдан ўтказилди, натижаси бўйича далолатномалар тузилди ва Сирдарё вилояти ҳокимлигига топширилди.
Миллий гвардия олдига қўйилган вазифаларни бажаришда  уюшқоқлик билан хизмат олиб бормоқда

9. Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида олиб борилган тозалаш ва қидирув тадбирлари давомида шу кунга қадар 800 дан ортиқ фуқароларнинг шахсий ҳужжатлари ва қимматбаҳо буюмлари топилиб, ўз эгаларига қайтарилди.
Муҳтарам Президентимиз томонидан биз ҳарбий хизматчиларга юклатилган вазифа ва топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажаришга бор куч ва ғайратимизни сафарбар этиб, халқимиз олдида улкан масъулиятни ҳис этган ҳолда юртимиз тинчлиги ва осойишталигини таъминлашга доим тайёрлигимизни билдираман!
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари
expo
Боглиш маколалар