Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ташкилотчи, олим, мураббий Мирғиёс Зоидов 90 ёшни қаршиламоқда
17-05-2020 05:14 0 562 Рейтинг0 Чоп этиш

Ташкилотчи, олим, мураббий Мирғиёс Зоидов 90 ёшни қаршиламоқда

Ташкилотчи, олим, мураббий Мирғиёс Зоидов 90 ёшни қаршиламоқда

Шу кунларда қариндошлар, дўстлар, шогирдлар ва қайни-қушнилар малакатимизни буюк намояндаси бўлмиш Мирғиёс Зоидовни 90-йиллик туйини нишонлаяптилар. Пандемия туфайли бу табриклар телефон ва хатлар орқали булаяпти.

Мирғиёс Зоидов Тошкент шаҳрида, Хадра мавзесидаги Дегрез маҳаллада, Мираббос Зоидов билан Зохидахон оиласида таваллуд топган. Ўша даврда отаси “Ўзбексельмаш” заводи директори бўлган. Ёш Мирғиёс маънавий-ахлоқий тарбия ва таълимни ота-онаси билан бобоси Зойид ҳожидан олган. Маҳалладаги тенгдошлари билан дўстона алоқа ўрнатиб, уларни етакчиси бўлган. Ўрта мактабдан кейин Тошкент педагогика институтини битириб, фаолиятини мактаб ўқитувчилигидан бошлаган. Кейинчалик Тошкент шаҳар туман, Тошкент вилояти ва республика партия, давлат ва жамоат ташкилотларида раҳбарлик лавозимларда, собиқ Иттифоқ ҳамда Республика Олий Советларнинг депутати сифатида фаол, ҳалол, беғараз хизматни адо этиб, барча масалаларни бамаслаҳат, халқ манфаатларини кўзлаб ҳал қилиб келганлар.

Ўзбекистон касаба уюшмалари раиси даврида тармоқ касаба қўмиталари халқ хўжалик соҳаларида мехнатни ташкил қилишни, мехнат хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишни, ижтимоий таъминотни назоратга олишда, социалистик мусобақалар ўтказилишини ташкил этишда бош-қош бўларди. Шу билан бирга болаларни дам олиш оромгохларини вазирликлар билан ҳамкорликда барча вилоятларда барпо этганлар. Республикада ички ва хориж туризимини ривожланишини назоратга олиб Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива, Урганч шаҳарларда меҳмонхоналар қурилиб, ишга топширилиши давригача раҳбарлик қилганлар.
Ташкилотчи, олим, мураббий Мирғиёс Зоидов 90 ёшни қаршиламоқда

Ўша пайтда касаба уюшмалари таркибида тўрта физкультура ва спорт ташкилот-лари “Мехнат”, “Спартак”, “Пахтакор”, “Локомотив” бўлган. Корхоналардан бошлаб туман, шаҳар, вилоят ва республикада спорт мусобақалари мунтазам равишда тасдиқланган режа асосида ўтказилар эди.

М.А.Зоидов республикамизда футболни тараққий этишига катта ҳисса қушган. Футбол федерациясининг илк бор раиси, ҳамда Иттифоқ футбол федерацияси хайъат аъзоси бўлганлар. Ўзбекистон худудида кўплаб стадионлар ва спорт иншоатлари қурилган, халқимиз, айниқса ёшларнинг футболга қизиқиши йилдан-йилга ортиб борган. Собиқ Иттифоқ футбол чемпионатида барчага севимли бўлган “Пахтакор” 2-чи лигадан юқори лигага кўтарилган, халқаро мусобақаларда иштирок этиш хуқуқига эришган.

Мирғиёс Аббосович 1964-1990 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг уч чақириғи депутати, 1966-1978 йилларда СССР Олий Советининг уч чақириғи депутати, 1966-1990 йилларда Бутунжахон Тинчлик Кенгаши аъзоси, Иттифоқ Тинчлик Кенгаши раиси ўринбосари, Ўзбекистон Тинчлик қўмитаси ва Тинчлик жамғармаси раиси вазифаларни бажарганлар. Шу даврда Ўзбекистон ва Иттифоқ миқёсида партия ва давлат арбоблари Нуритдин Мухитдинов, Шароф Рашидов, Рафиқ Нишонов, шарқшунос олим академик Евгений Примаков, муфтийлар Зиёвуддинхон ҳамда Шамсид-динхон Бобохоновлар билан ҳамкорликда Совет давлатининг Шарқ сиёсатини амалга оширишда фаоллик билан иштирок этганлар. Кейинчалик Совет Иттифоқининг Фавқулодда ва Мухтор элчиси даражасида Нуритдин Акромович Мухитдинов Сурия давлатида хизмат қилганда, ҳамкорлик давом этган.

Мирғиёс Аббосович Зоидов Америка, Африка, Европа ва Осиё қитъаларида жойлашган 60-дан ортиқ давлатларида хизмат сафарида бўлиб, давлат раҳбарлари билан учрашган. Жамоат ташкилотлари етакчилари билан учрашиб, давлатлар орасида иқтисодий алоқаларни ва халқлар ўртасида дўстлик ришталарини ўрнатишга ғайрат қилганлар. Айни шу даврда Олий Совет депутати, халқ таълими вазири Мирғиёс Зоидовнинг ташаббуси билан Тошкент Давлат университетининг Шарқшунослик факультети мустақил институт бўлишига Москва розилик берган.
Ташкилотчи, олим, мураббий Мирғиёс Зоидов 90 ёшни қаршиламоқда

Халқ таълими вазири ҳамда икки институт ректори даврида келажак реформаларни ривожлантиришда таълим-тарбия ишларини, ўқув услуб-ларини такомиллаштиришда, халқаро алоқаларни ўрнатилиши ва ривож-ланишида улкан хизматлари бўлган.
Олий ва ўрта махсус таълими вазири вазифасида келажакни ўйлаб маслаҳат билан киритган таклифлари Москвада қабул қилинган, лекин амалга оширилиши Ўзбекистон Республикаси мустақил бўлган даврида ижро этилган. Масалан Тошкент Халқ хўжалиги институтининг факультетлари асосида мустақил Тошкент давлат иқтисодиёт институти, Тошкент молия институти, Тошкент давлат банк академияси ташкил этилган.

М.А.Зоидов иқтисод фанлари доктори, профессорлар, 6та монография ва асарлари чоп этилган. Бир нечта фан доктори ва фан номзодига раҳбарлик қилганлар, кўплаб шогирдларга илми, хаёт тажрибаси асосида яхши маслаҳатлар бериб тўғри йўл кўрсатганлар.
Умр йўлдошлари Дилбархон опа билан 61 йил турмуш қуриб уч қиз Сурайё, Нигора ва Наргиза, бир ўғил Мирилёс, кўплаб невара ва аваралар кўришган. Уларга садоқатли турмуш ўртоғи, ғамхўр ва меҳрибон ота, севимли бува бўлиб, қариндошларга меҳр-мурувват кўрсатиб келмоқдалар.
Ташкилотчи, олим, мураббий Мирғиёс Зоидов 90 ёшни қаршиламоқда

Табаррук 90-ёшга етган Комил инсон, таниқли олим, садоқатли дўст, вафодор, меҳрибон Устозга узоқ умр, сихат-саломатлик, эзгу ниятлари амалга ошишида Аллоҳ мададкор бўлишини тилаб қоламиз.

Амирсаидхон Усмонхўжа
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Халқ қабулхоналари томонидан ишсиз ёшлар бандлиги таъминланмоқда

expo
Боглиш маколалар