Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Шайх Зиёуддинхон ибн Эшон Бобохон хаёт йўлларига назар
01-04-2020 18:10 0 837 Рейтинг1 Чоп этиш

Шайх Зиёуддинхон ибн Эшон Бобохон хаёт йўлларига назар

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Дастуримиз Ислом дини равнақи ва мусулмонлар манфаати йўлидаги хайрли ишларга бағишлаган. 1943 йили Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний назорати масъул котиби ва Ўзбекистон қозиси бўлган Шайх Зиёуддинхон ибн Эшон Бобохоннинг ибратли ҳаёт йўллари ва унинг авлодлари қилган буюк ишларига бағишланган.
Шайх Зиёуддинхон ибн Эшон Бобохон хаёт йўлларига назар

Шайх Зиёуддинхон ибн Эшон Бобохон

Шайх Зиёуддинхон ибн Эшон Бобохон (Бобохонов), ўз даврининг йирик дин арбоби, минтақа мусулмонларининг муфтийи эди. У 1908 йили Тошкент шаҳрида улуғ Ислом алломаси Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон хонадонида туғилган. Илк диний сабоқларни аввал отасидан, сўнг Ҳаким қори домла, Баҳодирхон махдум, Шайх Алоуддин, Жамол ҳожи каби устозлардан олган. Ўн икки ёшида Қуръон ҳофизи бўлган. 1920 йили Тошкентдаги Кўкалдош мадрасасига ўқишга кирган, ҳадис ва фиқҳ илмини ўрганган. 1943 йили ташкил этилган Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний назоратига оталари Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон раис, Зиёвуддинхон эса масъул котиб ва Ўзбекистон қозиси қилиб сайланишади. У 1947-1948 йилларда Қоҳирадаги Ал-Азҳар дорилфунунида, сўнгра Макка ва Мадина шаҳарларида таҳсил олиб, ҳадис илмини чуқурлаштиради. 1948 йили минтақа мусулмонлари диний бошқармаси раиси ноиби, оталари вафотидан сўнг (1957 йил) эса раис, муфтий этиб сайланади ва умрининг охирига қадар ана шу вазифада самарали ишлади. У кишининг раҳбарлиги даврида Қуръони карим ва бошқа диний китоб-дарсликлар чоп этилди, Тошкент Ислом маъҳади очилди, мусулмонлар учун журнал, тақвим нашр этила бошлади. У СССР, Иордания, Марокаш, Ливан мамлакатлари мукофотларини олган, бир неча илмий-маърифий, шеърий асарлари бор. 1982 йили вафот этган, қабри Тошкентнинг Ҳасти Имом мавзеъида.
Навбатдаги қисмини сизга хавола этамиз.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари
expo
Боглиш маколалар