Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Сен қозоқми, мен қозоқ!
04-03-2020 15:05 0 739 Рейтинг1 Чоп этиш

Сен қозоқми, мен қозоқ!

Сен қозоқми, мен қозоқ!

Ўзбек ва қозоқ халқларининг тарихий илдизи узоқ тарихга бориб тақалади. Уларда икки халқнинг маънавий илдизлари, санъати ва адабиёти, тили уйғунлашиб кетган. Ўзбекистонимизда миллатлараро бағрикенглик, толерантлик, турли элат ва миллатларнинг ўзаро дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш, давлатимиз сиёсатининг муҳим ўзаги ҳисобланади. Президентимизнинг “Миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармойиши бу борада жамоатчилик олдига амалга оширилиши лозим бўлган янги вазифаларни белгилаб берди.

Айни вақтда Жиззах вилоятида 4,5 мингдан ортиқ қозоқ миллатига мансуб аҳоли истиқомат қилади. ”Мирзачўл кенгликлари жуда қадимий тарихга эга – дейди Жиззах вилояти қозоқ милий маданий маркази раиси, “Дўстлик “ ордени соҳиби Ўтеп оға Сайдаманов. Қадимда бу ерларда ўзбек ва қозоқ халқи қўни-қўшни, аҳил ва биродар умргузаронлик қилишган. Мирзачўл, Дўстлик, Фориш туманларининг олис овулларида истиқомат қилаётган қозоқ миллатига мансуб аҳолининг урф-одатлари, тили ва маданияти кенг тарғиб қилинаяпти. Қозоқ тилида дарс ўтиладиган мактабларимизда маданий марказимиз томонидан турли тадбирлар доимо ўтказилиб борилаяпти. Айниқса, бу каби хайрли ишларимиз эшик қоқаётган Наврўз шодиёналарида яна кўтаринки руҳда ўтказилади. Зеро, туркий халқларда Наврўз азалдан биродарлик ва меҳр оқибат байрами сифатида улуғланган.”

Ўтеп оғанинг болалиги Қозоғистоннинг Чимкент вилоятида кечган. Кейинчалик янги ўзлаштирилган Мирзачўл туманида яшаб қолгач, у киши кўп йиллар автобазада шофёр бўлиб ишлаган. Мана бир ўн йилдан ортиқ вақт давомида Мирзачўл туманидаги 10 –умумтаълим мактабида хўжалик ишлари бўйича масъул. У киши томонидан барпо этилган мактаб боғига қадам қўйсангиз баҳри дилингиз яйрайди. Бу боғда ўнга яқин турли гуллар, файз бағишлаб турган манзарали дарахтларни кўрсангиз, у кишининг чинакам гўзаллик шайдоси эканига амин бўласиз. Шу боис Ўтеп бобони Мирзачўлликлар “Боғбон бобо” дея ардоқлашади. Ҳар йили Ўтеп бобо бу боғига вилоятдаги рус, қозоқ, тожик, қирғиз ва яна бошқа миллат вакилларини жамлаб Наврўз байрамига дастурхон безайди.
Сен қозоқми, мен қозоқ!

“Кўпни кўрганларни зиёрат қилиш, ҳолидан хабар олиш ҳам қарз, ҳам фарз дейди- Ўтеп оға. Фориш тумани Қизилқум овулида яшаётган кекса чорвадор, кўп йиллар туманда раҳбарлик лавозимларида ишлаган Сарсенбой Есимов бугун 96 ёшда. У киши ҳамон эзгу ишларга бош-қош. Ҳаётий тажрибалари, кўрган-кечирганларини хотирлаб бир неча китоблар ёзган. Биз маданий марказимиз фаоллари ҳар байраму тадбирларда у кишини йўқлаб бориб турамиз. Ўтган йили менинг фаолиятимга юксак баҳо берилиб, “Дўстлик “ ордени билан мукофотланганим эса оила аъзоларим, фаолларимизни беҳад қувонтирди. Келгусида марказимиз томонидагни ўзбек қозоқ алоқаларини мустаҳкамлаш юзасидан бир қатор режаларни амлга ошириш ниятимиз бор.”

Гулистонннинг мураббия қизи

Сирдарё вилоят қозоқ миллий маданий маркази раҳбари Клара Фозилова эса Сайхунобод туманида дарё бўйларида туғилиб ўсган. Унинг кўплаб илмий, маънавий-маърифий мақолалари ўзбек –қозоқ адабий алоқаларини ривожлантиришга бағишланган. ”Абайнинг педагогик қарашлари “, “Абай туркий халқларнинг суюкли оқини”,”Қозоқ адабий тили тарихи”, “Қозоқ диалектологияси” ва бир қанча илмий услубий қўлланмалари чоп этилган.

“Сирдарё вилоятида қозоқ миллатига мансуб аҳоли ўртасида марказимиз томонидан турли тадбирлар амалга ошрилмоқда,-дейди Клар Фозилова. ГулДУда бир неча қозоқ тилида таҳсил оладиган талабаларимиз гуруҳи бор. Улар республикамизнинг турли гўшаларидан келиб ўқишмоқда. Келгусида эса талабалар ўқишни шартнома асосида Қозоғистон олий ўқув юртларида давом эттиришади. Айниқса, Сирдарё туманидаги 8-умумтаълим мактаби жамоаси маданий тадбирларимзда фаол. У ерда “Қиз сыны”,”Ана тiлiм ардағим”,”Қиз улғайса-элнинг кўрки”, “Бет очув” ва яна бир қанча миллий қадриятларимиз акс этган, тадбирларда ёшлар тарбияси, миллий қадриятлар тарғиботи акс этган. Педагог амалиётчиларимизнинг ишланмалари эса қозоқ тилини ёшларга ўргатишда янги имкониятлар эшигини очаяпти. Қолаверса, вилоятимизда ўсиб келаётган ёшлар орасида иқтидорли ва билимдон ёшларимизнинг кўплиги мураббия сифатида мени қувонтиради.”

Якунланган йилда Клара Фозилова “Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони билан тақдирландим. Бу эътибор мени ниҳоятда қувонтириш билан бирга янги режаларга ҳам ундади. Имкониятдан фойдаланиб, келаётган хотин қизлар байрами билан юртимиздаги миллатидан қатъий назар, барча оналаримиз, опа сингилларимизни байрам билан қизғин табриклаб, уларга бахт-омад сиҳат саломатлик тилайман.”

Қардошлик тилларда,дилларда

Якунланган йилда мамлакатимизда Қозоғистон йили сифатида кенг нишонланди. Мамлакатимизнинг энг чекка ҳудудларида ҳам умргузаронлик қилаётган, Ўзбекистонни ўз юрти дея ардоқлаётган, қозоқ биродарларимзга йил давомида бўлиб ўтган тадбирлар кўтаринки кайфият ва руҳ бағишлади. Ўзаро дўстлик биродарлик алоқалари эса бўй чўзаверсин. Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзонинг халқ ўланлари оҳангида ёзилган ушбу сатрлари эса буни яна бир бор исботлади.
Вой-бўй юртга қараб боқ ,
Осмон қадар кенг қозоқ.
Тилим,дилим, диним бир
Сен қозоқми, мен қозоқ?
Отам отангга жўра,
Абайни мендан сўра.
Қийиқ кўзимга қара
Сен қозоқми, мен қозоқ?
Ўлжабой Қаршиев
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Халқ қабулхоналари томонидан ишсиз ёшлар бандлиги таъминланмоқда

expo
Боглиш маколалар