Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ёшларни она юртга садоқат руҳида тарбиялаш – долзарб вазифа
22-02-2020 08:17 0 645 Рейтинг0 Чоп этиш

Ёшларни она юртга садоқат руҳида тарбиялаш – долзарб вазифа

Ёшларни она юртга садоқат руҳида тарбиялаш – долзарб вазифа

Давлатимиз Раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида ўзининг ёрқин тасдиғини топгани билан аҳамиятлигини, янги Ўзбекистонимиз барча ҳамюртларимиз, айниқса, ёшлар билан биргаликда барпо этилаётганлигига алоҳида эътибор қаратди.

Ушбу дастуриламал ҳужжатда қайд этилган устувор вазифа – “жамиятда тинчлик ва осойишталикни таъминлашда ҳеч ким четда турмаслиги, “Ўз болангизни, ўз уйингизни, ўз Ватанингизни кўз қорачиғидек асранг!” деган шиор одамларимиз қалбидан чуқур жой олиши керак”лиги ҳар биримизнинг жонажон Ватанимиз, келажак авлодларимиз олдидаги фуқаролик бурчимиз ва масъулиятимиздир.

Дарҳақиқат, бугунги кунда мамлакатимизда “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари”, “Жаҳолатга қарши – маърифат” деган устувор ғояларни ижтимоий ҳаётда қарор топтиришда ёшларни ватанпарвар, мард ва жасур, садоқатли ва она юртга садоқат руҳида тарбиялаш, уларда ташаббускорлик, фидойилик, ахлоқий фазилатларни шакллантириш долзарб аҳамият касб этади.
Ёшларни она юртга садоқат руҳида тарбиялаш – долзарб вазифа

Ушбу устувор вазифанинг моҳиятидан келиб чиқиб, ИИВ Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари жойларда ўтказилаётган сайёр ўқув йиғинлари доирасида таълим муассасаларида “Ўз болангизни, ўз уйингизни, ўз Ватанингизни кўз қорачиғидек асранг!” шиори остида “Ёшларни она юртга садоқат руҳида тарбиялаш – долзарб вазифа” мавзусида маънавий-маърифий учрашувларни ҳам уюштиришмоқда.
Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош туманидаги 2-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари иштирокида ўтказилган тадбирда “ватанпарварлик – ҳар бир давлат ҳаётининг маънавий асоси” ҳисобланиши ва жамиятни ҳар томонлама ривожлантириш борасида энг муҳим сафарбар этувчи куч сифатида намоён бўлиши ҳақида сўз юритилди.Шунингдек, ёшларда юксак маънавият ва қонун устуворлиги асосида яшаш, эл-юртга садоқат, адолат, ҳалоллик ва жасорат каби олижаноб фазилатларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятига алоҳида эътибор қаратилди.

– Пойтахтимиздан келган профессор-ўқитувчилар томонидан мактабимизда ўтказилган маънавий-маърифий тадбир бизлар учун катта сабоқ бўлди, – деди ушбу мактабнинг 9-синф ўқувчиси Фарангиз Сабурова. – Тадбирда юртимизда биз ёшларга яратилаётган шароитлардан самарали фойдаланиш, тинчликни қадрига етишимиз, ушбу бебаҳо неъматни сақлашда нима ишлар қилишимиз лозимлиги тўғрисида аниқ мисоллар билан тушунтирилди. Бундай тадбирларнинг мунтазам ўтказилишини хоҳлар эдик, негаки улар орқали биз билимларимизни ҳам оширдик. Ташкилотчиларга катта раҳмат.

– Президентимиз ҳар бир чиқишида ёшларга кенг йўл очиш, илм-маърифат эгаллашимиз учун муносиб шароит яратиш лозимлигига эътибор қаратади. Бугун мактабимизга пойтахтдан келган мутахассислар томонидан ўтказилган маънавий-маърифий тадбир тенгдошларим қатори, менда ҳам катта таассурот қолдирди, – дейди Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани 17-сонли умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Отабек Авазбердиев. – Юртимизда ҳукм сураётган тинчликнинг қадрига етиши, уни асраб-авайлашга ҳисса қўшишда ҳар бир кишининг масъулияти, бурчи ҳақида тушунчалар берилди ҳамда ўтказилган викторина орқали биз ўзимизга тегишли маълумотларни олдик. Айниқса, “Ҳалоллик вакцинаси ”, “ҳалоллик” деганда нимани тушунасиз?” деган саволларга ўқувчиларнинг турли ёндашувлари билан баҳс-музокарага айланиб кетди. Бу тадбирни ташкил этган Ички ишлар вазирлиги раҳбариятига, Малака ошириш институти профессор-ўқитувчиларига миннатдорчилик билдириб қоламиз.
Ёшларни она юртга садоқат руҳида тарбиялаш – долзарб вазифа

– Бугунги тадбирда таъкидланганидек, Ўзбекистонда яшаётган ҳар бир инсоннинг қалбида ватанпарварлик, Ватанга дахлдорлик ҳисси жўш уриб туриши керак, – дейди Қашқадарё вилояти Нишон тумани 2-сонли умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Дурдона Зиябоева. – Дарҳақиқат биз ёшлар аждодларимиз орзу қилган ҳуқуқий демократик давлат, фуқаролик жамиятида яшаб, ўқиб ўрганяпмиз. Улуғ неъмат мустақиллигимиз туфайли яратилган мана шундай шарт-шароитлар учун бугун аъло ўқишга, намунали хулқ эгаси бўлишга, Ватан равнақини доимо кўкларга кўтаришга бор куч-ғайратларини сафарбар этишимиз лозимлигига яна бир бор амин бўлдим.
Айниқса, мактаб ўқувчилари ўртасида “Ёшларнинг маънавий ва маърифий савиясини доимий юксалтириш – давр талаби” мавзусида ўтказилган викторина катта таассурот қолдирди.

Ҳайъат аъзолари ўқувчиларнинг фаол иштироки ҳамда билимлари юзасидан ижобий фикр билдириб, юқори ўринларни эгаллаган жамоа аъзоларига эсдалик совғалари топширилди. Бундан тадбирлар Хоразм вилоятидаги бир қатор таълим муассасаларида ҳам ўтказилди. Институт профессор-ўқитувчилари томонидан жойларда сайёр ўқув йиғинлари, семинар-тренинглар, таълим муассасаларида тарғибот тадбирлари ҳамда кам таъминланган оилалар, ногиронлиги бор фуқаролар ва якка ёлғиз кекса авлод вакилларининг ҳолидан хабар олиш каби эзгу ишлар жойларда давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ
Малака ошириш институти
матбуот хизмати
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

6 апрелдан бошлаб юртимизда янги чекловлар ва қоидалар жорий этилмоқда

Энди айрим абирурентлар яна бир синовдан ўтади

“Тахиатош ИЭС” ишлаб чиқариш қувватлари оширилмоқда

Бугунги синовли дамларда ҳаммамиз бир мушт бўлиб ҳаракат қилишимиз – давр талаби

expo
Боглиш маколалар