Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Профилактика инспекторларининг фаолияти билан боғлиқ эзгу ташаббуслар
15-02-2020 13:11 0 14875 Рейтинг0 Чоп этиш

Профилактика инспекторларининг фаолияти билан боғлиқ эзгу ташаббуслар

Профилактика инспекторларининг фаолияти билан  боғлиқ эзгу ташаббуслар

Уларнинг маҳаллалар вакили сифатида халқ манфаатлари учун
хизмат қилишларини таъминлайди


Ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга ошириш ва жиноятчиликка қарши кураш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан биридир. Жамият ривожланиб борар экан, ҳуқуқбузарликлар содир этиш механизмлари ҳам мураккаблашиб боради. Шу боисдан бугунги кунда содир этилаётган ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини самарали ташкил этиш ва амалга ошириш нафақат ички ишлар органларининг, балки барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари фаолиятининг муҳим йўналишларидан биридир.

Бугунги кунда профилактика инспектори зиммасига юклатилган барча функцияларни самарали бажариш ҳар томонлама ҳудудда криминоген вазиятни ўрганишни, таҳлил қилиб боришни талаб қилади. Шундай экан, ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда энг аввало махаллада яшовчи, ўзининг ғайриижтимоий хулқ-атвори хавфлилиги туфайли ҳуқуқбузарлик содир этиш эҳтимоли ҳолатида бўлган жисмоний шахсларнинг турмуш тарзини, мавжуд муаммоларни ўрганиши зарур. Ушбу тоифадаги шахсларнинг муаммоларини Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи тегишли идоралар билан хамкорликда бартараф этиш, хамда ҳуқуқий, ижтимоий, психологик, тиббий, педагогик ва бошқа турдаги ёрдам кўрсатишга, шунингдек уларга жамиятда қабул қилинган хулқ-атвор нормалари ва қоидаларини сингдиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириши керак.

Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев жорий йилнинг 12 февраль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида маҳаллаларда ва оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларнинг олдини олиш бўйича тизим йўлга қўйилмаганлиги, оқибатда айрим маҳаллаларда нотинч оилалар, ҳуқуқбузарликлар кўпайганлиги, шунингдек, хотин-қизлар ва вояга етмаганлар орасида ўз жонига суиқасд қилиш ҳолатлари учраётгани жуда ачинарли эканлигига эътибор қаратди.

Айни пайтда, “Оила – муқаддас” деган азалий ва эзгу ғоя қадрсизланиб, минг йиллик миллий қадриятларимиз завол топар экан, бу каби оғриқли ҳолатларни камайтириб бўлмаслигини, бунинг учун маҳалла катта ижтимоий куч сифатида майдонга чиқиши кераклиги, чунки фаоллар, кўпни кўрган оқсоқоллар, тажрибали нуронийларимиз, агар истаса, жамоатчилик билан биргаликда ҳар қандай муаммони ҳал қилишга, хато қилган ёшларни тўғри йўлга солишга қодир эканлигига тўхталиб ўтди. Маҳаллада содир этилган ҳар бир жиноят фавқулодда ҳолат деб ҳисобланиши кераклигига урғу берди.

Йиғилишда маҳаллаларнинг ўзида ҳам қатор муаммолар борлиги қайд этилиб, уларни қўллаб-қувватлаш, маҳалла идораларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш масалаларига ҳам эътибор қаратилди. Шунингдек давлатимиз Раҳбари маҳалла раисининг ваколат муддати уч йилдан беш йилга ўзгартирилиши, унинг уч нафар ўринбосари лавозими жорий этилиши, профилактика инспектори эндиликда маҳалла раисининг ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича ўринбосари бўлиб фаолия юритиши, у ҳам 5 йил муддатга тайинланиши, инспекторни бошқа хизматга ўтказиш ёки ротация қилиш фақатгина Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари ваколатига берилиши юзасидан сўз юритди.

Ҳақиқатдан ҳам маҳалла раиси ёки профилактика инспектори ўзига бириктирилган ҳудудда узоқ муддат ишламас экан, шу маҳалланинг аҳолиси, уларнинг муаммолари, нотинч оилалар, ҳуқуқбузарликлар келтириб чиқарувчи омилларни тўлиқ ўрганиб уларни бартараф этиш чора-тадбирларини кўра олмайди. Айни пайтда, маҳалла раисининг уч нафар ўринбосари лавозими жорий этилиши маҳалла раисига жуда катта кўмак бўлди, десак муболаға бўлмайди.

Шу вақтга қадар маҳаллаларда жамоатчилик асосида ташкил этилган комиссияларнинг оилаларда ижтимоий муҳитни соғломлаштиришдаги ўрни сезилмаётганлиги ҳеч кимга сир эмас эди. Муҳтарам Президентимиз айнан шу масалага тўхталар экан, “маҳаллалардаги турли йўналишлар бўйича ташкил этилган, бироқ кутилган самарани бермай келаётган 12 та жамоатчилик комиссия ва тузилмалари ҳам оптималлаштирилади” – дея таъкидлади.

Шунингдек йиғилишда фуқаролар йиғинларининг фаолиятига хос бўлмаган 50 дан ортиқ вазифа бекор қилиниши, профилактика инспекторларига юклатилган ортиқча топшириқлар ҳам кескин қисқартирилиши белгиланди. Шу вақтга қадар профилактика инспекторлари ўз ваколатларига кирмайдиган вазифаларга жалб қилиниши, улар учун йиғилишбозлик ва йўриқномаларнинг кўпайиши натижасида, хизмат худудидаги оилаларни ўрганиш, ҳуқуқбузарликлар келтириб чиқарувчи омилларни бартараф этиш масалаларида сусткашликларнинг йўл қўйилишига сабаб бўлмоқда.

Маҳалла ва оила масалалари вазирлигини ташкил этиш ҳақида таклиф мутасадди ташкилотларнинг “бир ёқадан бош чиқариб”, ягона мақсад йўлида фаолият кўрсатишларини таъминлаш, бир сўз билан айтганда, жойларда муаммоларни ҳал қилишнинг яхлит ва таъсирчан вертикал тизим сифатида “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилига асосланган янги тизимни жорий этиш, ушбу ноёб тузилмага ҳурмат туйғусини шакллантирадиган саҳна асарлари ва бадиий фильмлар яратиш юзасидан берган кўрсатмалари – Давлатимиз раҳбарининг чуқур ва пухта ўйлаб қабул қилган қароридир.

Профилактика инспекторлари ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 13 та моддасига асосан ўз ваколати доирасида қарор қабул қилса, видеоселектор йиғилишида ушбу рақамни 30 тагача ошириш масаласи илгари сурилди.

Бу эса ҳуқуқбузарлик содир этган шахсга нисбатан маҳалланинг ўзида профилактика инспектори томонидан чора кўрилиши, жазонинг муқаррарлигини таъминлайди, қонун устуворлигини намоён этади. Шунингдек, фуқароларимизнинг қонунларга риоя этишларини таъминлайди ҳамда қоғозбозликни, ортиқча сарф-харажатларни, сарсонгарчиликларни камайишига олиб келади.

Ҳар бир маҳаллада профилактика инспектори лавозими жамланиши ҳамда унинг маҳалла раисининг ўринбосари бўлиб хизмат қилиши, худуддаги криминоген вазиятни барқарорлаштиришда, энг муҳими ички ишлар идораларининг маҳалладаги вакили сифатида эмас, аксинча маҳалланинг ички ишлар идораларидаги вакили сифатида фаолият юритишини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Зафар ЖУМАНОВ,
Ички ишлар вазирлигининг
Малака ошириш институти бошлиғи ўринбосари
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

6 апрелдан бошлаб юртимизда янги чекловлар ва қоидалар жорий этилмоқда

Биринчи автомобилни харид қилган ўзбек бойи

Карантин даврида электр энергиясини узлуксиз таъминлашда сенаторнинг савобли ишлари

“Эрталаб барвақт турадиган аёлларнинг кўкрак саратонига чалиниш эҳтимоли камроқ”

expo
Боглиш маколалар