Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Меҳрга ташна кўнгилларга шодлик улашилди
12-12-2019 15:11 0 932 Рейтинг1 Чоп этиш

Меҳрга ташна кўнгилларга шодлик улашилди

Меҳрга ташна кўнгилларга шодлик улашилди

Айни кунларда ИИВ Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида ўтказилаётган сайёр ўқув йиғинлари доирасида маҳаллаларда истиқомат қилаётган кам таъминланган оилалар, ногиронлиги бор фуқаролар, якка ёлғиз кекса авлод вакиллари ҳамда ички ишлар органлари тизимида узоқ йиллар мобайнида самарали меҳнат қилган ва бугунги кунда нафақада бўлган фахрийларнинг ҳолидан ҳам хабар олинмоқда. Зеро, ушбу оилалар ва фуқароларнинг ҳолидан хабар олиш, улар билан ҳамсуҳбат бўлиш, қалбига қулоқ солиш, дардини билиш, муаммоларини ечиш учун амалий кўмак бериш савобли ишдир.

– Бугун пойтахтимиздан бир гуруҳ ички ишлар органлари ходимлари вақт ажратиб, уйимизга келиб ҳолимиздан хабар олганликлари мени жуда хурсанд қилди, – дейди Сурхондарё вилояти Ангор тумани “Ҳамкон” маҳалласида яшовчи, 1954 йилда туғилган Чоршанби Абдураимов.

– Кўп йиллар туманимиздаги жамоа хўжалигида мен сувчи, турмуш ўртоғим ишчи бўлиб ишладик, 2 нафар ўғил, 2 нафар қизларни вояга етказиб, ўқитиб, уйли-жойли қилдик. Ҳозирда 5 нафар невараларим бор, катта ўғлим ва келиним 2-гуруҳ ногирони. Туман ҳокимлиги, ички ишлар органи, тиббиёт ходимлари, маҳалла фаоллари оиламиздан тез-тез хабар олиб туришади. Буни учун энг аввало Давлатимиз раҳбарига ўз миннатдорлигимни билдираман, мен яна бир бор амин бўлдимки, юртимизда биз каби оилалар давлатимиз эътиборидан четда қолмаган, Сизларга раҳмат, ҳамиша дуо қиламан. Халқ орасига кириб уларнинг дарду-ҳасратларига қулоқ солаётган сиз каби ходимлар соғ-омон бўлишсин.– 1942 йилда туғилганман, 4 нафар ўғлим ва 2 нафар қизим бор, – дейди Бухоро туманидаги “Даҳча” маҳалласида яшовчи, кам таъминланганлар рўйхатида турувчи Фарохат Рахимова.
Меҳрга ташна кўнгилларга шодлик улашилди

– Кенжа қизим 2-гурух ногирони, қимирламай ётади. Унинг даволатишда дори-дармонларга кўпроқ эҳтиёж сезамиз. Маҳалла фаоллари, профилактика инспектори доимо хабар олиб туришади. Бугун пойтахтдан келиб холимизда хабар олаётган ИИВ Малака ошириш институти ходимларига миннатдорчилик билдираман.

– Уй юмушлари билан юрганимда, ички ишлар органлари ходимлари хонадонимга кириб келганини кўриб, хурсанд бўлиб кетдим,
– дейди Нукус шаҳар “Таслақ” ҳудудида яшовчи, 1965 йилда туғилган якка ёлғиз Амангелди Жумабаев.

– Мен билан мулоқот жараёнида муаммоларим билан қизиқишди. Меҳри дарё юртдошларимиз бор экан, қалби кемтик инсонларни кўнгли ҳамиша кўтарилаверади. Ички ишлар вазирлиги раҳбариятига раҳматлар айтаман.
Меҳрга ташна кўнгилларга шодлик улашилди

Бундан ташқари, Институт профессор-ўқитувчилари томонидан Самарқанд вилояти Тайлоқ тумани “Нурафшон” махалласида яшовчи 1991 йилда туғилган 1-гуруҳ ногирони Тўлқин Яздоновнинг ҳам хонадонига бориб, унинг холидан хабар олинди. Энг муҳими, Институт профессор-ўқитувчилари ушбу олийжаноб ишларга ички ишлар органлари тизимида фаолият кўрсатаётган ҳар бир ходимнинг ҳисса қўшиши келажакда соҳани халқпарвар тизимга айлантиришда муҳим аҳамият касб этиши жойларда ўтказилаётган сайёр ўқув йиғинларида ҳам тушунтириб бермоқдалар.

Институт профессор-ўқитувчилари томонидан жойларда сайёр ўқув йиғинлари, маҳаллаларда ва таълим муассасаларида тарғибот тадбирлари ҳамда кам таъминланган оилалар, ногиронлиги бор фуқаролар ва якка ёлғиз кекса авлод вакилларининг ҳолидан хабар олиш каби эзгу ишлар жойларда давом этмоқда.

Зеро, Давлатимиз Раҳбари таъкидланганларидек, қаердаки саҳоват ва меҳру-мурувват кўп бўлса, ана шу жойда файзу-барака қулоч ёзади.
ИИВ Малака ошириш институти
матбуот хизмати
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Ўзбекистонда ҳарбийларга бармоқ излари асосида қурол олиш учун дастур яратилди

Фарғонада «Камаз» 4 та «Нексия» билан тўқнашди: бир киши қурбон бўлди

Ёшлар туризм клуби ташкил этилади

Тиббиётга мисли кўрилмаган маблағни ажратилди. Натижа эса...

expo
Боглиш маколалар