Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Фахрий, Тохир Тохтасинов: ИИВ да турли лавозимларда хизмат қилдим, Меҳрибон, самимий одамларга кўп бора дуч келганман
19-11-2019 16:21 0 458 Рейтинг1 Чоп этиш

Фахрий, Тохир Тохтасинов: ИИВ да турли лавозимларда хизмат қилдим, Меҳрибон, самимий одамларга кўп бора дуч келганман

Фахрий, Тохир Тохтасинов: ИИВ да турли лавозимларда хизмат қилдим, Меҳрибон, самимий одамларга кўп бора дуч келганман

Мамлакатимизда кекса авлод вакилларига ғамхўрлик кўрсатиш, уларнинг ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш учун қулай ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиш, кўрсатиладиган ижтимоий ва маиший хизматлар доирасини кенгайтириш бўйича тизимли ва мақсадли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

ИИВ Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари томонидан сайёр ўқув йиғинлари давомида маҳаллаларда истиқомат қилаётган кам таъминланган оилалар, ногиронлиги бор фуқаролар, якка ёлғиз кекса авлод вакиллари ҳамда ички ишлар органлари тизимида узоқ йиллар мобайнида самарали меҳнат қилган ва бугунги кунда нафақада бўлган фахрийларнинг ҳолидан хабар олиш анъанага айланиб бормоқда.

Зеро, ушбу оилалар ва фуқароларнинг ҳолидан хабар олиш, улар билан ҳамсуҳбат бўлиш, қалбига қулоқ солиш, дардини билиш ҳамда муаммоларини ечишда амалий кўмак бериш савобли ишдир.
Жумладан, Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани “Шарқ” маҳалласида яшовчи, 2-гуруҳ ногирони, 1968 йилда туғилган Нодира Ёқубова билан ўтказилган мулоқот жараёнида унинг кўп йиллар мобайнида тумандаги жамоа хўжалигида ишчи бўлиб ишлаганини, турмуш ўртоғи билан эрта ажрашиб кетганлигини, ёлғиз ўзи бир қиз ва бир ўғилни вояга етказиб, оилали, халққа хизмат қиладиган инсонлар қилиб тарбиялаётганини, 10 йил аввал уйида эҳтиётсизлиги сабабли куйиши оқибатида ногирон бўлиб қолганлигини, қўни-қўшнилар, маҳалла фаоллари, профилактика инспектори тез-тез келиб уларнинг ҳолидан хабар олиб туришларини, яқинда сектор раҳбари бошчилигида уларга эски 2 хонали уйини янгидан қурилишида бош қош бўлганини билдирди.

– Турмуш ўртоғим вафот этганига 10 йил бўлди, ёлғиз ўзим яшаяпман, “бир кам дунё” деганларидек фарзандли бўла олмадик. Узоқ йиллар туманимиздаги бадиий буюмлар фабрикасида энергетик лавозимида ишладим, – дейди Чуст тумани “Бирлик” маҳалласида яшовчи, 70 ёшни қаршилаган отахон Шукуржон Норинбоев. – Қўни-қўшнилар ва профилактика инспектори ёлғиз қолдиришмайди, ҳолимдан мунтазам хабар олиб туришибди. Уларга раҳмат, уйим ва ҳовлимни тозалашга, кийимларимни ювишда ёрдам беришмоқда, ҳар куни бир коса иссиқ овқат илинишади.

Бугун 70 ёшга тўлган кунимда пойтахтдан Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг бир гуруҳ ходимлари вақт ажратиб, уйимга келиб, туғилган куним билан табриклаши мен учун катта совға бўлди. Уларга юрт тинчлигини таъминлашдаги фаолиятига муваффақиятлар тилаб, Ички ишлар вазирига, Институт раҳбариятига ўз миннатдорлигимни билдираман.

– Ярим йилдан буён инсульт олиб тўшакка михланиб қолган эдим, бир гуруҳ ички ишлар органлари ходимлари эшигимни тақиллатиб келишди, – дейди Тошкент шаҳар Яшнобод тумани “Фарғона йўли” кўчасида яшовчи Тохир Тохтасинов. – Узоқ йиллар ички ишлар органларида турли лавозимларда хизмат қилдим. Меҳрибон, самимий одамларга кўп бора дуч келганман. Хизмат қилган вақтларимда маҳалла фаолларининг бир-бирлари билан аҳилликларини, ҳолидан хабар олишларини кўриб тўғриси ҳавас қилардим. Мана бугун ИИВ Малака ошириш институти ходимлари мени кўргани келдилар. Бунинг учун уларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.


Шунингдек, Бектемир тумани яшовчи, 2004 йилда туғилган ногиронлиги мавжуд Аҳад Мамадалиевлар ва Сергели тумани 8-сонли мактаб ўқувчиси, бир йилдан буён касаллиги боис мактабга боролмаган Парзона Комилжоноваларнинг ҳолидан ҳам хабар олинди.
Улар билан ўтказилган мулоқотлар жараёнида аниқланган муаммоларни ҳал этишга туман ИИБ раҳбарлари, хотин-қизлар масалалари бўйича ва профилактика инспекторлари, маҳалла фаоллари билан биргаликда тегишли идоралар орқали ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилди.

Энг муҳими, ушбу олийжаноб ишларга ҳар бир ходимнинг ўз ҳиссасини қўшиши келажакда ички ишлар органларини халқпарвар тизимга айлантиришда муҳим аҳамият касб этиши жойларда ўтказилаётган сайёр ўқув йиғинларида ҳам Институт профессор-ўқитувчилари томонидан кенг тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Зеро, Давлатимиз Раҳбари таъкидланганларидек, қаердаки саҳоват ва меҳру-мурувват кўп бўлса, ана шу жойда файзу-барака қулоч ёзади.
ИИВ Малака ошириш
институти матбуот хизмати
Улуғбек ТУЙМАБОЕВ
Шерали АНВАРОВ
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

"Ravon" автомобиллари нархи кескин тушиб кетди

65 нафар спортчимиз юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди

Тадбиркор 106 миллион сўм ўрнига бир миллион тўлайдиган бўлди

Глобал терроризм индекси рейтингида Ўзбекистон энг хавфсиз мамлакатлар қаторидаги мавқеини янада мустаҳкамлади

expo
Боглиш маколалар