Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Беш ташаббус ёки болалар ҳамма нарсани тушунишади, улар барча нарсаларга даҳлдор
04-10-2019 11:43 0 542 Рейтинг1 Чоп этиш

Беш ташаббус ёки болалар ҳамма нарсани тушунишади, улар барча нарсаларга даҳлдор

Беш ташаббус ёки болалар ҳамма нарсани тушунишади, улар барча нарсаларга даҳлдор

1985 йил эди. Бизнинг республикамизга собиқ Марказ томонидан кўплаб “десантчилар” юборилар, ўз навбатида улар давлат ва партия органларидаги иш ҳал қилинадиган масъул раҳбарлик лавозимларини эгаллар эдилар.

“Ўзбек иши”, “Пахта иши” деб номланган ишлар борган сайин авжига чиқаётган пайт бўлиб, турли даражадаги раҳбарлар, оддий колхозчи ва совхоз ишчилари жавобгарликка тортилиб, жазо ўташ жойларига жўнатилар эди. У пайтда мен Қибрай туман ижроқўми раисининг ўринбосари эдим. Бир куни мени Тошкент вилояти ижроқўмига чақириб қолишди.

Вилоят ижроқўми раисининг ўринбосари раҳматли Гулнора Ботировна Йўлдошева қабулига кирганимда, қўлимга конверт бериб, ичидаги хат билан танишишимни сўрадилар. Конверт ичида уч сўм пул ва туманимиз мактаблари бирининг учинчи синфида таҳсил олаётган ўқувчи қизнинг, ўша пайтдаги республика раҳбари номига ёзилган мактуб бор эди.

Ўқувчи қиз мактаб авария ҳолатида эканлиги, уни тезда таъмирлаш зарурлиги, аммо тегишли маблағ йўқлиги сабабли, масала ҳал этилмаётганлигини ёзган эди. Ўқувчи қиз республика раҳбаридан ушбу масалада ёрдам бериш ва ўзи шахсан тўплаган уч сўмдан ҳам фойдаланишни илтимос қилган эди.

Гулнора Ботировна менга ўқувчи қиз билан учрашиш, пулини қайтариш ҳамда айни пайтда мактабни таъмирлаш учун маблағ йўқлиги, лекин ушбу масала назоратга олинганлиги ва маблағ бўлиши билан масала ҳал этилишини тушунтиришни топширдилар. Топшириқни мен бажардим, лекин мактабни таъмирлаш учун маблағ ажратиш масаласи яна анча пайтгача чўзилди, зеро молиявий масалаларни ҳал этиш айланиб келганда, Марказга боғлиқ эди. …

Энди Ўзбекистон мустақил давлат бўлди, барча масалалар жойида ҳал этилмоқда. Мамлакатимиз тобора чирой очиб, халқимиз ҳаёти борган сари фаровон бўлиб бормоқда. Шаҳар ва туманлар, мамлакатимиз энг чекка жойлари ҳам обод бўлмоқда. Ўсиб келаётган ёш авлод тарбиясига алоҳида эътибор берилмоқда, янги янги мактаблар, лицейлар қурилмоқда, мавжудлари замон талабларига мувофиқ таъмирланмоқда.

Давлатимиз раҳбари ёш авлод билан олиб бориладиган маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича бешта муҳим ташаббусни илгари сурди.

Ушбу ташаббусларга мувофиқ, бутун мамлакатимиз бўйлаб кенг кўламда ёшларни мусиқага, расмга, адабиётга, театр ва санъат бошқа турларига; ёшларни жисмоний чиниқтиришга, улар салоҳиётини рўёбга чиқаришга ва спортга жалб қилишга; компьютер технологиялари ва Интернетдан ёшлар самарали фойдаланиши учун зарур шароитларни яратишга; ёшлар маънавиятини ошириш, ёшлар орасида китоб ўқишни кенг тарғиб қилишга; хотин-қизлар бандлигини таъминлашга қаратилган иш олиб борилмоқда…

Барчага маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев яқинда Тошкент вилоятига қилган ташрифи чоғида, туманимиз билан неча ўн йиллардан буён ҳамкор бўлиб келаётган Бўка туманида ҳам бўлди, туман меҳнаткашлари ва ўқувчи ёшлар билан учрашди. Шу куни мен телевизорни қўйганимда ноёб ҳодисани гувоҳи бўлдим: Бўка тумани 27-ИДУМ 3 “А” синф ўқувчиси Ёқубова Фазилат Ҳикматилла қизи давлатимиз раҳбари олдида ўзининг “Беш ташаббус” номли шеърини ўқимоқда эди. Мана шу шеър:

БЕШ ТАШАББУС

Беш ташаббус кашф этилди,
Яратилди етилди.
Ўқилди Гулистонда
Иш бошланди Бўстонда.

Бизда театр санъат,
Кўп асрлик маданият.
Мусиқа ҳамда расм
Халқимиз қилар таъзим.

Адабиёт бош мавзу
Боболар қилган орзу.
Улар қони бор танда
Шеър ёзаман шу онда.

Ёшлар ҳамроҳи спорт
Шахмат-шашка, теннис корт
Мана очилди “Хумо”
Лол қолди бутун дунё

Ўзбек қиз-ўғлонлари
Халқимиз полвонлари.
Уларни қўллайди эл
Кураклари кўрмас ер.

Компьютер бор ҳар уйда
Гоҳ кундуз, гоҳ тунда
Интернетни ёқамиз
Кенг оламга боқамиз.

Бу ҳам бир ажиб тузоқ
Кириб кетмангиз узоқ
Афсус қиласиз кейин
Чиқиш жуда ҳам қийин.

Бўкага келди карвон
Булар не деб эл ҳайрон.
Нурли эшиклар очилди
Халққа зиё сочилди.

Совға қилинди минглаб китоб
Чарақлаб кетди офтоб.
Жўшиб кетди юраклар
Айтилди кўп тилаклар.

V.Энди оналар ишлар
Бекор қолмас ёз-қишлар
Бизлар қўллаб турамиз
Фахрланиб юрамиз.

Улар сафида онам
Кам бўлмасин деб болам,
Мен ҳам ўқиб билай дер,
Элга хизмат қилай дер.


Юртбошим бўлинг омон
Сиз доимо халқ томон.
Юртимиз тинч эл тотув
Кимларгадир бу орзу.

Сизда Темурнинг қони,
Сиз чин Ўзбек ўғлони
Беш ташаббус бўлса жам
Юртда бўлмас ҳеч ким кам!

Ўқувчи қизнинг шеъри Ватанимиз, халқимиз ҳамда Президентимизга нисбатан бўлган муҳаббати ва фахрланиш туйғулари билан тўла. Фазилатхон шеърини ўқиб бўлгач, Юртбошимиз қарсак чалиб юборди, барча йиғилганлар қарсак чалишди, мени ўйлашимча, бутун халқимиз қарсак чалиб юборди. Бу қарсаклар нафақат ушбу қизчанинг истеъдодига, балки бутун ўсиб келаётган ёш авлодга – келажак эгаларига, Мустақиллигимизга аталган эди. …

Мен телевизор орқали ушбу кўрсатувни кўрар эканман, 1985 йилни, ўз мактабини таъмирлашга ёрдам бериш учун уч сўм пул тўплаган учинчи синф ўқувчисини эсладим. Ҳа, болалар барча нарсани тушунишади, улар барча нарсага даҳлдор. Бугун болалар яхши ўқиши ва ҳар томонлама ривожланган, баркамол авлод бўлиб ўсишлари талаб этилади.

Янги мактабларни қуриш, уларни таъмирлаш масаласи ҳақида эса ғамхўрлик қиладиганлар кўп: меҳнаткаш халқимиз, муҳтарам Президентимиз, халқсевар Ҳукуматимиз бор. Шуларни ўйлар эканман, кўз олдимда яқинда Қибрай марказида очилиб, ишга туширилган “Беш ташаббус” мажмуаси намоён бўлди. Бу ҳам Юртбошимиз ташаббуслари барча томонидан қўллаб-қувватланаётгани ва амалга оширилаётганининг бир ёрқин намунасидир.

Носир Тоиров.
Қибрай туман меҳнат фахрийси
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Ёшларда эл-юртга садоқат, адолат, ҳалоллик ва жасорат каби фазилатларни шакллантириш йўлида муҳим қадам

Байрам муносабати билан айрим кўчаларда ҳаракатланиш чекланади

Деҳқонободда 43 йилдан бери электр токисиз фаолият юритган мактаб аниқланди

Фахрий, Тохир Тохтасинов: ИИВ да турли лавозимларда хизмат қилдим, Меҳрибон, самимий одамларга кўп бора дуч келганман

expo
Боглиш маколалар