Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш – долзарб масала
07-09-2019 15:16 0 554 Рейтинг1 Чоп этиш

Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш – долзарб масала

Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш – долзарб масала

Бугун Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши томонидан “Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш – долзарб масалалари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди деб ёзмоқда mt.uz

Давра суҳбатида барча даражадаги партия ташкилотлари ва депутатлик бирлашмалари томонидан Давлатимиз раҳбарининг ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича беш ташаббуси доирасида мамлакатимизда хотин-қизларни иш билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама этилди.

Тадбирда таъкидланганидек, давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган бешта ташаббус асосида мамлакатимизда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, хотин-қизлар манфаатларини таъминлаш, йиллар давомида уларни қийнаб келган ижтимоий муаммоларни бартараф этиш, аёллар бандлигини ошириш бўйича аниқ вазифалар белгиланган. Чунки ишсизлик оқибатида аёллар ўзга юртларга иш излаб кетиб, фарзандлари қаровсиз қолаётган, ўзлари чет элларда оғир қийинчиликларга дучор бўлаётган эди.

Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш – долзарб масала

Президентимиз илгари сурган бешта ташаббусдан бири мана шу муаммони ҳал қилиш, аёлларнинг бандлигини таъминлаш орқали уларга тўлақонли турмуш шароити яратиб беришга қаратилган. Бу борада Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ўзининг Сайловолди платформасидан келиб чиққан ҳолда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашда иккита ниҳоятда муҳим масалага эътибор қаратмоқда.

Биринчиси, хотин-қизларга тааллуқли бўлган қонунларнинг ижроси юзасидан депутатлик ҳамда парламент назоратини ўрнатиш ва янги қонунчилик ташабусларини илгари суриш.

Иккинчиси, партия “Аёллар қаноти” институти орқали қарорлар қабул қилиш жараёнига турли соҳа ва тизимларда фаолият олиб бораётган хотин-қизларни жалб этишга эришиш.

2019 йилнинг январь ойи ҳолатига кўра, умумий аъзоларимиз сонининг 49 фоизини хотин-қизлар ташкил қилади. Партия ташкилий тузилмасида 600 киши меҳнат қилаётган бўлса, уларнинг 33,1 фоизи хотин-қизлардан иборат. Шунингдек, Сенатда 18,7 фоизи, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 16,1 фоизи, Халқ депутатлари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгаши депутатларининг 29 фоизи, Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари депутатларининг 24,6 фоизи, 5694 та бошланғич партия ташкилотлари раисларининг 49,9 фоизи, Марказий кенгаш аъзоларининг 18,6 фоизини хотин-қизлар ташкил этади.

Агар 2009 йилда Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтган сайловларда партиямиздан сайланган депутатларнинг 21,3 фоизи хотин-қизлар бўлса, 2014 йилда бу кўрсаткич 2,3 фоизга ортган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Қонуни асосида ўтказилган сайлов натижасига кўра, ЎзМТДПдан сайланган аёл депутатлар сони 2014 йилги кўрсаткичга нисбатан 17,2 фоизга ошган.

Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш – долзарб масала

Давра суҳбатида таъкидланганидек, партия сайловолди Платформасида хотин-қизлар масаласида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, дастурий мақсадларни амалга оширишда турли соҳа вакилларидан раҳбар кадрларни жалб этиш мақсадида ўтган давр мобайнида 20 га яқин давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорлик Битимлари имзоланди. Партия тизимида раҳбарлик лавозимларига захирадаги аёл кадрлар билан ишлаш масаласида партия сафига фаол хотин-қизларни жалб этишга қаратилган ахборот соати, акция, сиёсий ўқувлар ташкил этиб келинмоқда. Кадрлар захирасини шакллантириш борасида олий таълим муассасалари кўнгилли талабаларидан иборат “Кўмак” тарғибот гуруҳи фаолияти йўлга қўйилган. Айни кунда мазкур гуруҳда республика миқёсида 140 га яқин талабаларнинг 48 фоизи лидер қизлар депутат-ёрдамчиси сифатида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгаши депутатларига бириктирилган.

Бундан ташқари, “Хизмат – беминнат” лойиҳаси доирасида партия “Аёллар қаноти” томонидан ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга йўналтириш мақсадида “Устоз-шогирд” анъаналарига кўра, маҳаллаларда истиқомат қилаётган вақтинча ишсиз хотин-қизларга қўшимча бепул касб-ҳунар ўргатилмоқда.

Аммо шу билан бирга, давра суҳбатида хотин-қизларни иш билан таъминлаш масаласида муаммолар ҳам борлиги билдирилди. Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш борасида кўрилаётган чораларга қарамасдан меҳнат бозорида хотин-қизлар ишсизлиги ҳали юқорилигича қолаётгани қайд этилди.

Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш – долзарб масала

Таъкидланганидек, бу борада “Миллий тикланиш” демократик партияси ташкилотлари ва депутатлари жамоатчилик ҳамда депутатлик назоратини олиб боришда фаоллик ва ташаббускорликни оширишлари лозим. Ишсиз аёллар билан якка тартибда ишлаш, уларни тадбиркорликка жалб этиш, яратилган имтиёзлардан фойдаланиш бўйича маслаҳатлар бериш, «Устоз шогирд» тизими асосида хотин-қизларни ҳунармандчиликка жалб этиш, касаначилик асосида ишга жойлаштириш борасидаги партиявий ишларни кучайтириш зарур.

Шунингдек, Президентимиз ташаббуси билан жорий этилган «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида хотин-қизларни тадбиркорликка жалб этиш, имтиёзли кредитлар олишига ёрдам бериш ҳам партия “Аёллар қаноти” олдидаги муҳим вазифалардан эканлиги таъкидланди.

Давра суҳбати сўнгида иштирокчилар хотин-қизлар бандлигини таъминлаш юзасидан фикр-мулоҳазалар ва таклифларини билдирдилар. Уларни қизиқтирган барча саволларга партия фаоллари ва мутахассислар томонидан тўлиқ жавоб берилди.

Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш – долзарб масала


ЎзМТДП Марказий кенгаши
Ахборот хизмати
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*