Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Шавкат Мирзиёев федерациялар ва ҳокимликларни танқид қилди
05-09-2019 10:25 0 461 Рейтинг0 Чоп этиш

Шавкат Мирзиёев федерациялар ва ҳокимликларни танқид қилди

Шавкат Мирзиёев федерациялар ва ҳокимликларни танқид қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 4 сентябрь куни жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, халқаро мусобақаларга тайёргарликни кучайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди

Юртимиз вакиллари ўтган йилги Осиё ўйинларида жами 70 та, жумладан, 21 та олтин, 24 та кумуш ва 25 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 5-ўринни эгаллаган эди.

Жорий йилнинг ўтган даврида эса халқаро мусобақаларда жами 442 та, жумладан 145 та олтин, 134 та кумуш ва 163 та бронза медали қўлга киритилди.

Йиғилишда бундан кейинги мусобақаларга пухта тайёргарлик кўриш, бунинг учун жойларда зарур шароит яратиш масалалари муҳокама этилди.

2020 йилда Токиода бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик аҳволи қониқарли эмаслиги, қатор спорт федерациялари ва ҳокимликлар юқори натижаларни таъминлайдиган спортчиларга шароит яратишга етарлича эътибор бермаётгани танқид қилинди.

Миллий Олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига саралаб олинган спортчиларнинг яқин ойларда ўтказиладиган халқаро мусобақаларда юқори ўрин эгаллаб, Олимпиадага лицензияни қўлга киритишлари учун янада кенг шарт-шароит яратиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Албатта, моддий-техник база муҳим. Лекин натижани иқтидорли спортчи таъминлайди. Бундай ёшларни топиш учун эса кучли селекция тизими зарур.

Аммо жойларда ташкил этилаётган мусобақалар сони ва савияси ҳозирча талабга жавоб бермайди. Мисол учун, Андижон, Бухоро, Навоий, Наманган, Тошкент, Хоразм, Фарғона ҳамда Қашқадарё вилоятларидаги 131 та шаҳар ва туманда жорий йилги мусобақаларни молиялаштиришга маҳаллий бюджетдан маблағ ажратилмаган. Ёки республика миқёсида ўтказилган 230 та мусобақада айрим шаҳар ва вилоят жамоалари умуман иштирок этмаган. Бу миллий терма жамоалар таркибига маҳоратли спортчиларни саралаб олишга салбий таъсир кўрсатмоқда.

Шу боис йиғилишда ҳар бир ҳудуддаги спорт муассасаларини хатловдан ўтказиб, спорт захирасини шакллантириш, селекция ва иқтидорли спортчиларни танлаб олиш тизимини йўлга қўйиш кераклиги таъкидланди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Қачонгача ҳавонинг ифлосланишига эътиборсиз бўламиз

“Миллий тилни йўқотмак миллатнинг руҳини йўқотмакдур”

Японияда тўфон сабаб 136 мингга яқин хонадон сув таъминотисиз қолди

Ўзбекистон Президентининг туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши саммитидаги иштирокига доир

expo
Боглиш маколалар