Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Журналистлар ижодий уюшмаси: Ҳоким ўринбосари қонун олдида жавоб бериши шарт
16-08-2019 16:58 0 459 Рейтинг1 Чоп этиш

Журналистлар ижодий уюшмаси: Ҳоким ўринбосари қонун олдида жавоб бериши шарт

Журналистлар ижодий уюшмаси: Ҳоким ўринбосари қонун олдида жавоб бериши шарт

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Олмазор тумани ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш бўйича ўринбосари Абдурасул Ваҳабовни Kun.uz ходимларига давлат органи ходимига хос бўлмаган тарзда муомалада бўлгани, бу билан чекланмай, ижодий жамоа ходимларидан видеотасвирга олмасликни талаб қилиб, операторга ташлангани, таҳририятга тегишли техник воситани синдириб ташлаганини кескин қоралайди. Бу ҳақда уюшманинг расмий сайти маълум қилди деб ёзмоқда uza.uz

Мамлакатимизда матбуот ва сўз эркинлиги, давлат ҳокимияти органлари фаолияти очиқлигини таъминлашга жиддий эътибор қаратилаётган, давлатимиз раҳбарининг шахсан ўзи журналист ва блогерларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратиб турган бир пайтда Олмазор тумани ҳокими ўринбосарининг бу хатти-ҳаракатини қандай тушуниш керак.

Шу ўринда таъкидлаш жоиз, “Журналистлик фаолиятни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунида журналист журналистлик фаолиятини амалга ошириш чоғида шахс дахлсизлиги кафолатидан фойдаланиши кўрсатиб ўтилган.

Эътиборли жиҳати, А. Ваҳабовнинг Kun.uz ижодий гуруҳига биринчи марта тажовузи эмас. У шу йилнинг январь ойида ҳам кўпчилик олдида тасвирчига ташланган.

Бу каби иллатлар оммавий ахборот воситалари вакиллари – журналистлар эркин фаолият юритиши таъминланишига путур етказиб, очиқлик сиёсатига, мамлакатимиз тараққиётига рахна солади. Шундай экан, Олмазор тумани ҳокими ўринбосари Абдурасул Ваҳабов қонун олдида жавоб бериши керак ва шарт.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси тегишли идоралар – мазкур масалага масъуллардан тезкор чоралар кўрилишини ва бу ҳақда ОАВ вакилларига маълумот бериб борилишини сўрайди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

"Муҳаммад Юсуфнинг шогирди Андижон вилояти ҳокимига мурожаат қилди"

Суриядаги хорижий террорчилар ўз ватанига қайтариб юборилади

Самарқандда жазо муддатини ўтаётган маҳкум қочиб кетган

Тошкентда Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтади

expo
Боглиш маколалар