Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ “АрМИ-2019”: Халқаро армия ўйинлари иштирокини якуний натижаларига дақиқалар қолди
15-08-2019 14:53 0 588 Рейтинг1 Чоп этиш

“АрМИ-2019”: Халқаро армия ўйинлари иштирокини якуний натижаларига дақиқалар қолди

“АрМИ-2019”: Халқаро армия ўйинлари иштирокини якуний натижаларига  дақиқалар қолди

“Ҳарбий олимпиада” дея таърифланаётган Халқаро армия ўйинлари дунё армияларини бирлаштириб, илғор тажриба алмашиш ва куч синашиш учун мустаҳкам платформа бўлиб хизмат қилмоқда. “АрМИ-2019”: илк бор мусобақанинг муҳим танловларидан бири Ўзбекистонда ўтказилди.

Бешинчи бор ўтказилаётган Халқаро армия ўйинларининг “Ҳарбий-тиббий эстафета” йўналиши бўйича биринчи маротаба Ўзбекистоннинг “Фориш” полигонида мусобақа ўтказилди. Жиззах вилоятининг тоғ-чўл ҳудудида жойлашган “Фориш” полигони деярли 10 квадрат километр майдонга эга бўлиб, халқаро тоифадаги ҳарбий мусобақалар ва машғулотларни ўтказиш учун мўлжалланган. 26 июль санасидан Ўзбекистонга келишни бошлаган 11 та хорижий мамлакат ҳарбийлари бир неча кун давомида Самарақанд шаҳрининг тарихий обидаларини зиёрат қилишиб, мусобақа ўтказиладиган ҳудудларда йўналишлар бўйича тайёргарликларни ўташди.
“АрМИ-2019”: Халқаро армия ўйинлари иштирокини якуний натижаларига  дақиқалар қолди

АрМИ-2019 ўйинлари 32 та танловдан ташкил топган бўлиб, шулардан 14 тасида 230 нафар Ўзбекистон ҳарбийлари иштирок этмоқда:
1. “Ҳарбий-тиббий эстафета” – (Ўзбекистонда) – 1-ўрин.
2. “Эльбрус халқаси” (Россияда)
3. “Содиқ дўст” (Россияда) – 2-ўрин.
4. “Рембат” (Россияда) – 2-ўрин.
5. “Хавфсиз маршрут” (Россияда) – 3-ўрин.
6. “Йўл патрули” (Эронда) – 3-ўрин.
7. “Дала ошхонаси” (Россияда) – 3-ўрин.
8. “Артиллерия олови усталари” (Қозоғистонда) – 3-ўрин.
9. “Мусаффо осмон” (Хитойда) – 3-ўрин
10. “Мерганлик марраси” (Беларусда)
11. “Қуролсоз уста” (Хитойда)
12. “Қўшин разведкаси аълочилари” (Ҳиндистонда)
13. “Танк биатлони” (Россияда)
14. “Ҳарбий ралли” (Россияда) Алоҳида таъкидлаш жоизки, бу йилги мусобақаларнинг Танк биатлони танловида Ўзбекистонлик танкчилар биринчи бор иштирок этишига қарамасдан юқори натижаларни қайд этиб келишмоқда.
“АрМИ-2019”: Халқаро армия ўйинлари иштирокини якуний натижаларига  дақиқалар қолди

Бир неча соатдан кейин АрМИ-2019 мусобақасининг “Ҳарбий-тиббий эстафета” танловида ғолибликни қўлга киритган Ўзбекистон Республикаси жамоасини ҳамда бошқа номинацияларда юксак натижаларни кўрсатган ҳарбий хизматчилари шарафлаймиз.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*