Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Риштонлик 535 инсон жамоатчилик асосида иш билан таъминланди. Улар ўз уйини янгидан қурмоқда
02-08-2019 12:00 0 509 Рейтинг0 Чоп этиш

Риштонлик 535 инсон жамоатчилик асосида иш билан таъминланди. Улар ўз уйини янгидан қурмоқда

Риштонлик 535 инсон жамоатчилик асосида иш билан таъминланди. Улар ўз уйини янгидан қурмоқда

Бугун “Обод марказ” лойиҳаси доирасида Риштон туманининг шоҳкўчалари 25 метрга кенгайтирилиб, 3 тасмали йўл ташкил этилмоқда. Йўлнинг икки четида замонавий инфратузилма яратилмоқда. Энг муҳими, бу жараёнда икки йўл четида 400 дан ортиқ оилалар уйларини янгидан қурмоқда. Уларга компенсация пулидан ташқари қурилиш материаллари етказиб берилмоқда.

Бироқ уй дегани ўз-ўзидан кўтарилиб қолмайди. Боз устига Риштонда уй қураётганларнинг аксарияти кулол, улар орасида оғир ижтимоий аҳволдаги оилалар, якка-ёлғизлар, ногиронлиги бор шахслар кўп. Совуқ кунлар яқинлашмоқда. Улар кузгача уйини битириб олиши керак. Бироқ пул ва қурилиш материаллари берилгани билан ҳаммасини аҳолининг гарданига ташлаб қўйиб бўлмайди.

Риштонлик 535 инсон жамоатчилик асосида иш билан таъминланди. Улар ўз уйини янгидан қурмоқда

Шунинг учун бир пайтлар Катта Фарғона каналини бирга қазиб, бутун водийга оби ҳаёт келтирган мард-танти, меҳнаткаш ва олижаноб Фарғона аҳли бир ёқадан бош чиқариб, Риштон аҳлига ёрдам бермоқда
30 июль кунига қадар Риштонда уй қураётган оилаларга қарийб 1 миллион 400 минг дона ғишт, 441 тонна цемент, 161 машина қум, 585 машина шағал, 600 дона шифер етказиб берилди. Бунинг натижасида айни пайтда 152 та янги хонадоннинг пойдевори қурилди, 116 та уйнинг ғишти терилмоқда, 4 та уйда сувоқ, 10 та хонадонда том ёпиш ишлари кетмоқда. Бу жараёнда 151 та техника, минглаб қурувчилар ишламоқда, уларга асосан ободонлаштириш, жамоатчилик асосида иш билан таъминланган фуқаролар, ташаббускор инсонлар ёрдам бермоқда.

Риштонлик 535 инсон жамоатчилик асосида иш билан таъминланди. Улар ўз уйини янгидан қурмоқда

Яна бир факт: биргина Риштон туманининг ўзида уй-жойини янгилаётган хонадонларда яшовчи 535 нафар фуқаро жамоатчилик асосида иш билан таъминланган. Улар ўз уйида ишламоқда. Бунинг учун давлатдан 600-800 минг сўм атрофида ойлик ҳам олмоқда.

Қалайнов маҳалласида яшовчи 59 ёшли Адҳамжон Абдуллаев ва ўғли Шаҳзод ўз уйида усталарга ёрдам бериб, жамоатчилик асосида иш билан таъминланган. Улар барпо қилаётган икки қаватли уйнинг биринчи қавати дўкон, иккинчи қавати эса меҳмонхона бўлади.

Туманнинг Марказ маҳалласида яшайдиган Дилдора Тожибоева бир ўғли билан ота-онасининг уйида яшайди. Уларнинг бузилган уй-жойи учун бошқа маҳалладан 9 сотих ер, компенсация пули, бундан ташқари етарлича цемент, қум, ғишт етказиб берилди. Улар айни пайтда подвали билан икки қаватли уй қурмоқда. Уйнинг биринчи қаватида иккита дўкон бўлади. Шу дўконлар ортидан улар барқарор ишли-даромадли, янги уйли бўлишади.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Тадбиркорнинг хотини ва ҳайдовчиси уни 680 000 долларга “ухлатди”

Машҳурликни деб поезд остига ётди: тошкентлик блогерга жазо бериладими

Кобулдаги тўйда юз берган портлаш сабабли қурбон бўлганлар сони 63 кишига етди

Ўзбекистон ва Грузия ТИВ раҳбарлари бир-бирларига табрик мактублари йўллади

expo
Боглиш маколалар