Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Юртни обод қилаётганлар.
29-07-2019 15:38 0 354 Рейтинг1 Чоп этиш

Юртни обод қилаётганлар.

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш ва уларни ечишга яқиндан кўмаклашиш мақсадида 4-сектор раҳбари томонидан сайёр қабул ташкил этилди.

Юртни обод қилаётганлар.

Сайёр қабулда 80 нафардан ортиқ фуқаролариштирок этиб, 24 нафар фуқаролардан жами 31 та муаммоли масалалар бўйича мурожатлар тушди, 3 нафар фуқаронинг муржаатлари жойнинг ўзида ижобий хал этилди, 8 нафар фуқарога асосли равишда тушунтириш берилди ва 20 та муаммолар тегишли ташкилотларга юборилди.

Юртни обод қилаётганлар.

Учрашув давомида солиқ соҳасидаги ўзгаришлар ичимлик суви, электр энергияси, ички йўллар таъмири, яшаб турган жойига эгалик ҳуқуқини расмийлаштириш каби ўнлаб мурожаатларнинг ҳар бири билан манзилли шуғулланиши, аҳолининг ҳар бир масаласи ва муаммоси атрофлича ўрганилиши ташкил этилди. Айтиш керакки, 4-сектор раҳбари ва мутасаддилар фуқароларининг яшаш шароитларини ўрганиш мақсадида Чирчиқ шаҳридаги 6 та маҳалла фуқаролар йиғинида бўлдилар ва муаммоси мавжуд хонадонларга кириб, уларнинг мурожжатлари билан яқиндан танишдилар.

Хусусан, Чирчиқ шаҳар, Шимолий кучаси, 43- уйда яшовчи фуқаро Дониёр Муталов тадбиркорлигини йўлга қўйиш учун Савдо шахобчаси қурилишида ёрдам сўради. Мазкур мурожаат атрофлича ўрганилиб, ҳал қилиш чоралари кўрилди. Тинчлик МФЙ, 3 -кичик ноҳия, 45 –уй, 11 -хонадонда яшовчи Греда Сапарованинг мурожаати бўйича хонадонига бориб ўрганилганда, битта хонадонда 2 та оила яшаб келаётганлиги маълум бўлди ва ушбу фуқарога уй-жой ажратиш бўйича мутасаддиларга кўрсатма берилиб, ижроси назоратга олинди.

Шунингдек, “Камолот” МФЙга қарашли 3- кичик ноҳия, 64 – уй, 11 хонадонда яшовчи Светлана Федорованинг соғлигида муаммоси борлиги инобатга олиниб, тиббиёт муассасасида даволаниши учун йўлланма берилди.
Сайёр учрашув сўнгида ечимини кутаётган масалалар бўйича мутассади идоралар рахбарларига топшириқлар берилиб, кўтарилган муаммо ва мурожаатларини белгиланган тартибда ҳал этилиши бўйича сектор раҳбарига 10 кун муддат ичида ҳисобот бериш вазифаси топширилди.

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Боглиш маколалар