Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Жангарининг болалари Ўзбекистонга қайтарилди
08-07-2019 10:45 0 472 Рейтинг1 Чоп этиш

Жангарининг болалари Ўзбекистонга қайтарилди

Боланинг бегонаси бўлмайди - хорижда экстремистлар сафида вафот этган жангарининг болалари Ўзбекистонга қайтарилди.

Жангарининг болалари Ўзбекистонга қайтарилди

Давлат Хавфсизлик хизмати Афғонистондан 4 нафар болакайни ватанига қайтаришди, деб хабар қилмоқда ЎзА.

Хабарда айтилишига кўра андижонлик Фарход Ҳамроқулов Россияда ишлаб юрган вақтларида экстремистик оқимлар таъсирига тушиб қолади. У 2012 йилдан ўз турмуш ўртоғи Раъно Ҳамроқулова ва 3 нафар фарзанди билан Озарбайжон орқали Покистонга кўчиб ўтади.

Жангарининг болалари Ўзбекистонга қайтарилди

Ўзбекистон фуқаролари қуролли можаролар ҳудудидан ватанига қайтарилди
Покистонда Фарход “Туркистон ислом ҳаракати” экстремистик гуруҳига қўшилади. Шу йилнинг август ойида Фарход Покистон ҳарбийлари билан бўлган тўқнашувда вафот этади. Раъно Ҳамроқулова 2013 йилда ушбу ташкилотнинг яна бир аъзосига турмушга чиқади. 2014 йилда улар Афғонистонга кўчиб ўтади. У ерда Раъно яна бир фарзандли бўлади. Бир неча йиллик саргардон ҳаётдан сўнг Раъно Ҳамроқулова 2018 йилда оғир хасталикдан вафот этади.

Ушбу йилнинг май ойида Раъно Хамрокулованинг онаси Кимёхон Жакбарова Андижон вилоят ДХХга мурожаат қилиб уларнинг қаровсиз қолган набираларини Афғонистондан қайтаришда ёрдам беришни сўрайди.

Айни дамда болалар ДХХ ёрдамида Андижонга ўз қариндошлари бағрига қайтарилди. Энди улар барча ўзбекистонлик болалар каби таълим олиш ҳуқуқига эга бўлишди.

Эслатиб ўтамиз, бундан бир ой олдин Ўзбекистон президент Шавкат Мирзиёев буйруғи билан 156 нафар аёллар ва болалар Суриядан олиб келинган эди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Куни кеча Марғилон шаҳрида халқаро фольклор фестивали бошланди

Ўзбекистон фуқароси Чехиядаги сиҳатгоҳда вафот этди

Тошкент вилоятида фоторадардан қарздорлиги мавжуд автоуловлар жарима майдонига жойлаштирилмоқда.

Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотлари Саудия Арабистонига экспорт қилинади

expo
Боглиш маколалар