Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ўзбекистон мустақиллигини мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшган алломалардан бири
20-05-2019 10:39 0 686 Рейтинг1 Чоп этиш

Ўзбекистон мустақиллигини мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшган алломалардан бири

( академик С.Н.Усмонов 90 йиллигига)

Ўзбекистон  мустақиллигини  мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшган алломалардан бири

Ўзбекистон илмий жамоатчилиги шу кунларда Ўзбекистон мустақиллигини мустаҳкамлашга, унинг иқтисодий салоҳиятининг ўсишига катта ҳисса қўшган атоқли олим, давлат ва жамоат арбоби Саидмаҳмуд Нўъмонович Усмонов таваллуд топганининг 90 йиллигини нишонламоқда...

У кишини ўйлар эканман, қандай танишганимни эслайман. Бу воқеа 1956 йилда юз берган эди. Отам – Абдулҳақ Тоиров у пайтда, ҳозирги Адлия вазирлиги жойлашган бинодаги Тошкент олий партия мактабида таҳсил олар эди. Отамиз билан партия мактаби йўлагида кетар эканмиз, у киши бир ёш йигит билан катта ҳурмат кўрсатиб саломлашдилар ва кейин ҳавас билан менга : “Қара. У биз – партия мактаби тингловчиларига нисбатан анча ёш. Аллақачон фан номзоди бўлибди. Бу бизнинг ўқитувчимиз Саидмаҳмуд Усмонов бўлади. У ҳаммасига тинмай тиришиб, аъло ўқиб эришган. Яхши ўқиш керак”, - дедилар. Йиллар ўтиб, биз С.Н.Усмонов билан турли шароитларда учрашиб турдик, Тошкент вилояти биринчи ҳокими бўлган С.Сайдалиев, “Ўзплодовошчвинпром” раиси Б.Носиров, академик М.Аҳмаджонов, иқтисод фанлари доктори А.Мўминов, иқтисод фанлари номзоди Д.Зокирхўжаев ва бошқалар иштирокидаги мулоқотларда бўлдик.
Ҳақиқатда алломанинг ҳаёт йўли ибратлидир.

Академик Саидмаҳмуд Нўъмонович Усмонов қишлоқ хўжалик иқтисодиёти соҳасида таниқли иқтисодчи олимдир. Олим 1980 йилда иқтисодиёт фанлари доктори, 1981 йилда профессор бўлган,1988 йилда эса Қишлоқ хўжалик академияси академиги этиб сайланган. У қишлоқ хўжалик иқтисодиётини ривожлантириш назарий ва амалий долзарб масалалари тадқиқ этилган қатор илмий асарлар муаллифидир.

Усмонов Саидмаҳмуд Нўъмонович 1929 йилда таваллуд топган. Қишлоқ хўжалик олийгоҳини тамомлагандан сўнг, меҳнат фаолиятини 1951 йилда бизнинг Қибрай туманидаги Пахтачилик илмий-тадқиқот институти иқтисодиёт техник бўлимида бошлаган. 1954 йилда, аспирантурани тугатгандан кейин кичик илмий ходим бўлиб ишлаган. 1954-1956 йилларда Пахтачилик илмий-тадқиқот институти иқтисодиёт бўлими катта илмий ходими сифатида фаолият кўрсатган.1956 йилда С.Усмонов номзодлик диссертациясини ёқлайди ва Тошкент олий партия мактаби иқтисодиёт кафедраси катта ўқитувчиси бўлиб иш бошлайди.

1958 йилдан эътиборан, С.Усмоновни республика миқёсида раҳбар лавозимларга тавсия эта бошлашади... 1961 йилда у Сурхондарё вилоят ижроия қўмитаси раиси этиб сайланади. С.Усмоновнинг катта ташкилотчилик қобилиятлари ва чуқур иқтисодий билимларга эгалигини ҳисобга олиб, уни 1962 йил июлида Куба давлати ҳукумати қошидаги бош маслаҳатчи ташкилотчилар гуруҳи раҳбарининг ўринбосари этиб тайинлашади. 1963-1964 йилларда С.Усмонов республика қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари вазифасида фаолият кўрсатади. 1964-1973 йилларда – 9 йил давомида, у катта маҳорат билан Самарқанд вилоятига раҳбарлик қилади.

1973-1976 йилларда С.Усмонов Қишлоқ хўжалик иқтисодиёти Ўрта Осиё илмий-тадқиқот институти директори ўринбосари, 1976 йилдан бошлаб эса ушбу институт директори бўлиб ишлайди. Институтга раҳбарлик қилар экан, С.Усмонов Ўрта Осиё минтақасида илмий тадқиқотларни ташкил этиш, уларни мувофиқлаштириш масалаларига катта эътибор берди. Унинг раҳбарлигидаги институт Марказий Осиёда катта обрўга эга илмий марказга айланди. С.Усмонов 10 йил давомида номзодлик ва докторлик диссетацияларини ҳимоялаш бўйича ихтисослаштирилган Кенгашга раислик қилди. 1991-1997 йилларда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги академияси вице-президенти, кейин президенти бўлиб фаолият кўрсатди, 1997-2000 йилларда Ўзбекистон бозор ислоҳотлари илмий-тадқиқот институти консультанти вазифасини бажарди, Ўзбекистон иқтисодчилари уюшмасига президентлик қилди. С.Усмонов 200 тадан ортиқ илмий асарлар, шу жумладан 7 та монография ва дарсликлар муаллифидир. Шахсан у кишининг раҳбарлигида 8 та докторлик ва 30 та иқтисодиёт фанлари номзоди учун диссертациялар тайёрланиб муваффақият билан ёқланди.

С.Усмоновнинг илмий изланишлари меҳнат ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш илғор шаклларини тадбиқ этиш асосида хўжалик юритиш иқтисодий механизмларини такомиллаштириш, қишлоқда фермерлик ва тадбиркорликни ривожлантириш масалаларига бағишланган. Олим томонидан агросаноат мажмуаси корхоналари бозор иқтисодиётига ўтиш назарияси ва механизмлари ишлаб чиқилган ва ҳаётга тадбиқ этилган. С.Усмонов Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида ривожланаётган йўналиш – қишлоқ хўжалик маҳсулотларини шахсий томорқаларда етказиш масаласига салмоқли ҳисса қўшди.

С.Н.Усмонов олимлар ва республика жамоатчилиги ўртасида катта ҳурматга эга эди. У икки марта Ўзбекистон парламенти депутати этиб сайланган, кўплаб орден ва медаллар билан тақдирланган, республикада хизмат кўрсатган иқтисодчи эди.
Носир Тоиров,
сиёсатшунос,
Қибрай тумани меҳнат фахрийси

Суратда (1970 й.) : Ўзбекистон раҳбари Ш.Р. Рашидов (ўртада) ва Самарқанд вилоятининг раҳбари С.Н. Усмонов (юқорида, чапдан иккинчи) чет элдан келган юқори мартабали меҳмонлар билан суҳбатлашишмоқда.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Танзила Норбоева Сенат раиси бўлди

«Самолётни қайтаришимни талаб қилишди». Шавкат Мирзиёев Суриядаги ўзбекистонликларни олиб келиш машаққатлари ҳақида гапирди

Козим Тўлаганов: Давлат дастури асосида қурилаётган уйларнинг нархини бундан ортиқ арзонлаштириб бўлмайди

Ҳалқаро Стандартлаштириш Ташкилоти – ISO га 1947-йил асос солинган.

expo
Боглиш маколалар