Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Тожик-узбек халқлари дўстона муносибатлари ривожи йулида
13-05-2019 12:44 0 603 Рейтинг1 Чоп этиш

Тожик-узбек халқлари дўстона муносибатлари ривожи йулида

Тожик-узбек халқлари дўстона муносибатлари ривожи йулида

Минтақа лидерлари – Тожикистон ва Ўзбекистон Республикаси Президентлари Эмомали Раҳмон ҳамда Шавкат Мирамонович Мирзиёевларнинг халқларимиз учун катта воқеа бўлган давлат сафари чоғидаги учрашувларидаги самимиятлари, бағрикенгликлари чегаралардаги чекланишларга барҳам берди, чегара постлари очилиб, дўсту қариндошлар севинч кўз ёшлари-ла бир-бирларини бағирларига олдилар. Савдо-сотиқ, маданий-маърифий, саноат ва қишлоқ хўжалиги, адабиёт ва санъат, қурилиш, спорт ва туризм ҳамда бошқа соҳаларда кўплаб ҳужжатлар имзоланди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг хориждаги ватандошлар билан алоқалар бўлими ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида икки йил муқаддам ташкил этилган миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг расмий таклифига кўра, Суғд вилояти ўзбеклар маънавият ва маърифат Маркази жамоатчилик ташкилотининг бир гуруҳ фаоллари май ойининг бошида Тошкентда бўлиб, мазкур қўмита раҳбарлари билан суҳбатлашишди.
Тожик-узбек халқлари дўстона муносибатлари ривожи йулида

Расмий мулоқотларда Ўзбекистон ҳукумати қошидаги янги қўмита раисининг ўринбосари Камолиддин Ишонходжаев, қўмитанинг МДҲ давлатлари билан алоқалар бўлими бошлиғи Феруз Беков, ходимлари Зокир Абидов, Фаррух Убайдуллаев, Мираббос Мирғиёсов, Ташқи ишлар вазирлиги ходимлари ва Тожикистон томонидан – Суғд вилоят ўзбеклари лидери, Марказ раиси, доцент Илҳом Юсупов, Марказ фаоллари Ҳакимжон Зокиров, Раҳимберди Бердиев, Муроджон Вайдуллоев, Равшан Қосимовлар қатнашди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раисининг ўринбосари Ўзбекистон Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг мамлакат ташқи ва ички сиёсатидаги катта ғайрату ташаббускорлиги сабаб қисқа вақт давомида минтақада рўй бераётган ўзгаришлар, республикадаги ўсишлар ва қўлга киритилаётган ютуқлар тўғрисида тожикистонлик дўстларга сўзлаб берди.
Тожик-узбек халқлари дўстона муносибатлари ривожи йулида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси халқаро алоқаларни, хорижий мамлакатлар билан дўстлик ва ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш, шунингдек, хорижда яшовчи ватандошлар билан алоқаларни кенгайтириш мақсадида фаолият олиб боради. Қўмита ҳузуридаги Дўстлик жамиятлари қошида 35та хорижий мамлакат билан дўстлик ҳамжамиятлари таъсис этилган. Жумладан, 14та Европа ва Америка, 13та Осиё, Африка, Тинч Океани минтақаси ва 8-та МДҲ давлатлари билан тузилган дўстлик жамиятлари амал қилмоқда. Бу доиранинг кенгайиш имкониятлари чекланмаган.

Суғд вилояти ўзбеклар маънавияти ва маърифати Маркази жамоатчилик ташкилоти раиси И.Т. Юсупов Миллат пешвоси, мўҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмоннинг узоқни кўра олган оқилона сиёсати туфайли Тожикистонда бўлаётган ўзгаришлар, тожик-ўзбек маънавий-маърифий дўстона алоқалари ривожи учун қарийб ўн йилдан буён фаолият қилаётган марказ тўғрисида гапириб берди. Икки қўшни давлат орасидаги алоқалар унчалик илиқ бўлмаган даврда ҳам Марказ қардош Ўзбекистон билан дўстона муносабатларни ривожлантиришга ҳаракат қилди. Икки томонлама ижодий учрашувлар, адабиёт соҳасида халқаро анжуманлар ўтказилди, оммавий ахборот воситалари нашри борасида фикрлар алмашиб турилди.
Тожик-узбек халқлари дўстона муносибатлари ривожи йулида

Меҳмон томони вакили Ҳ.Зокиров Суғд вилояти Спитамен ноҳиясида Ўзбекистон томонидан жадал суратларда қурилаётган мактаб, маориф ва олий таълим соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида гапирди. Балиқчилик, боғдорчилик соҳасидаги ҳамкорликлар ҳам йўлга қўйилишига ишонч билдирди. Тожикистонлик вакиллар М.Ҳ.Вайдуллоев, Р.Бердиев, Р.Қосимовлар ҳам тожик-ўзбек дўстона алоқаларини мустаҳкамлаш тўғрисидаги фикр ва таклифларини баён этишди.

Дўстона муҳитда илиқ ўтган учрашувда меҳмонлар ҳайъат бошлиғи И.Т.Юсупов Марказда нашр этиладиган «Шарқнома» журнали ва «Маънавият» газетасининг янги сонларидан, Ҳ.Зокиров эса ўз китобларидан туҳфа этишди. Ўз навбатида мезбонлар қўмита органи – «Ўзбекистон» журнали ва турли китоблардан совға қилишди. Тожикистондан ташриф буюрган меҳмонлар икки кун давомида мезбон томон вакиллари режасига мувофиқ Тошкентнинг сайёҳлар ва меҳмонлар хуш кўрадиган энг машҳур жойларида бўлишди.

Темурийлар давлат тарихи музейидаги бир соатлик суҳбат давомида меҳмонлар темурийлар даврига оид жуда кўп маълумотларга эга бўлдилар, буюк империяга асос солган Темур шахсияти, давлатдорлигига оид қўлёзмалар, буйруқлар, асбоб ва буюмлар, ашёлар, қурол-яроқ, кийим-кечакларни, ҳатто Амир Темур соч ва қош толаларини томоша қилдилар.
Алишер Навоий номидаги Республика миллий кутубхонаси, Ҳасти Имом масжиди мавзесидаги ёдгорликлар, Оқ мачит, Ислом институти, Бароқхон мадрасасига саёҳатлар ҳам меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Муқимий номидаги мусиқали драма театрида Тожикистонлик меҳмонлар учун махсус намойиш этилган «Жайдари келин» комедияси спектакли узоқ вақт хотирадан ўчмайдиган бўлди. Чунки замонавий мавзудаги ҳажвий асарни машҳур театр актёрлари юксак маҳорат билан ижро этишди. Ўзбекистонлик юқори мақомдаги мезбон вакиллар ва қўшни давлатдан таклиф этилган меҳмонлар хайрлашув чоғида дўстона муносабатларни янада ривожлантириш ишига тайёр эканликларини билдиришди.
Равшан Шамс,
Тожикистондан ўзбек журналисти
Тошкент – Хужанд - Тошкент
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Президент замонавий энергия тежамкор уйлар қурилиши билан танишди

“Тўпқопи саройи” бу ном султон ҳар гал саройдан чиққанда ва кирганда тўп отилгани боис берилган.

Қувадан боғдан бўмба топилди

2 ойлик келин ўз эрини дазмол шнури билан ўлдиртирди

expo
Боглиш маколалар