Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Самарқанд “Тез ёрдам” машиналари Афғонистонда аҳолига хизмат қилмоқда
08-05-2019 13:30 0 630 Рейтинг0 Чоп этиш

Самарқанд “Тез ёрдам” машиналари Афғонистонда аҳолига хизмат қилмоқда

Самарқанд “Тез ёрдам” машиналари Афғонистонда аҳолига хизмат қилмоқда

2019 йил март–апрель ойларида Самарқанд автомобиль заводи Афғонистон Ислом Республикасига 78 дона автомобиль экспорт қилди. Бу хақида Ishbilarmon.uz телеграм канали хабар қилмоқда.

“СамАвто” заводи ва Афғонистон Харидлар бўйича миллий идораси ўртасидаги ҳамкорлик 2018 йилда, 121 дона тез ёрдам машинаси (амбуланс) етказиб бериш бўйича шартнома тузилиши билан бошланганди. Янги йилда етказиб берилаётган техника турлари кўпайди ва, 11 дона амбулансдан ташқари, Афғонистонга самосваллар, сут ташувчи машиналар, кран-манипулятор, суғориш-ювиш ва комбинацияланган суғориш-ўриш супуриш машиналари ҳам жўнатилди.

65 дона янги техника, Афғонистон ҳудудига кириб келгач, Қобул ҳокимлигига фойдаланишга топширилди, 2 дона сут ташиш машинаси эса, болалар боғчасига хизмат кўрсатишга юборилди. Афғонистонда маҳсулотни илгарилатиш мақсадида, “СамАвто” МЧЖ ва Ahmad Samir Ahmadi Ltd. компанияси ўртасида дилерлик келишуви имзоланди, унга кўра, ушбу компания Афғонистон ҳудудида техникани сотиши, транспорт воситаларига кафолат ва сервис хизматини кўрсатиши, эҳтиёт қисмлар етказиш билан шуғулланиши мумкин.

Шунингдек, Самарқанд автомобиль заводида ишлаб чиқарилган техника Афғонистондаги потенциал харидорлар танишишлари учун Ўзбекистон товарлари экспозицияси ташкил этилган “Термиз-Карго” ҳудудига қўйилган.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Танзила Норбоева Сенат раиси бўлди

«Самолётни қайтаришимни талаб қилишди». Шавкат Мирзиёев Суриядаги ўзбекистонликларни олиб келиш машаққатлари ҳақида гапирди

Козим Тўлаганов: Давлат дастури асосида қурилаётган уйларнинг нархини бундан ортиқ арзонлаштириб бўлмайди

Ҳалқаро Стандартлаштириш Ташкилоти – ISO га 1947-йил асос солинган.

expo
Боглиш маколалар