Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Йигирма биринчи аср “шоҳномаси”
11-04-2019 11:39 0 1536 Рейтинг1 Чоп этиш

Йигирма биринчи аср “шоҳномаси”

Бизлар бир ўткинчи, жаҳон барқарор
Одамдан фақат сўз қолур ёдгор.
Яхши ном қолса бас, шудир мақсуд -- ком,
Танимиз ўткинчи, қолажаги ном!

Абулқосим Фирдавсий

Йигирма  биринчи  аср  “шоҳномаси”

Яқинда қадрдонимиз, таниқли шоир Олимжон Бўриев билан учрашиб қолдик. “Сизни Юртбошимиз табаррук олтмиш ёшлиги муносабати билан ёзган ва оммавий ахборот воситаларида, хусусан “Қибрай садоси” газетасида чоп этилган қизғин табригингизни ўқиганман. Мана бу китоб сизнинг ёзганларингизга ҳамоҳангдир”, - дедида менга ўзининг янги босмадан чиққан “Шоҳнома” эпопеясини (Олимжон Бўриев. ШОҲНОМА. Эпопея. Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи. Тошкент-2018. Масъул муҳаррир академик Азиз Қаюмов) туҳфа этди.

“Шоҳнома” эпопеяси Ватанимиз тарихининг илк саҳифасидан то Истиқлол солномасининг ҳозиригача бўлган ижтимоий-сиёсий ва ҳаётий воқеликни акс эттиради. Қадимий ўзбек халқ қаҳрамонлари тимсолий сиймолари негизида Султон Жалолиддин, Соҳибқирон Амир Темур буюк давлатчилиги, шукуҳли Истиқлол даври қаҳрамонлари рамзи китобхонлар қалбини фахру ифтихор нашидаси ила тўлқинлантиради.

Асар тарихийлиги ва ҳаётийлиги билан эътиборлидир. Академик Азиз Қаюмов “Олимжон Бўриев “Амир Темур”, “Жалолиддин жасорати” шеърий романлари ва аждодларимиз ҳақида ўнлаб эпик достонлар ёзгандан кейин эпопеяга қўл урди, катта ижодий тажриба тўплаб ўз шоҳ асарини яратишга муваффақ бўлди”, - деб эътироф этган.

Китоб сўнгида чоп этилган адабиётшунос Абдураҳим Маҳсумов мақоласида шундай дейилган:
“Олимжон Бўриевнинг ушбу асарида Истиқлол қаҳрамонлари сиймолари назм услубида баён этилган. Шоир танлаган назм услубининг мураккаблиги шундаки, икки қатор керакли қофияларни танлаш, сўзларни такрорламаслик, ҳар бир икки қатор бир-бирини тўлдириб, уйғунлашиб бориб, яхлит бир мазмун ташкил этиши лозим.

Шоир ушбу эпопеясида халқ раҳнамоларининг сиймоларини атрофлича тўлиқ беришга ҳаракат қилган. Шунингдек, Юртбошимизнинг бунёдкорлик борасидаги шижоатлари, республикамиз ҳаётида кечаётан ҳозирги шукуҳли кунлар ҳақидаги ҳаяжонли сатрлар халқимиз дилидаги гаплардир: “Улкан вужуд бўлса гар кенг жаҳоним, унинг юрагидир Ўзбекистоним”. Янги босқичга қадам қўйган шонли Ватанимиз тарихи симфонияси бўлмиш бу лиро-эпик шоҳ асар замондошларимиз ва келажак авлод томонидан севиб ўқилади, дея ишонаман. Шунинг учун ҳам шоир Олимжон Бўриевнинг бу асари ўз китобхонларини албатта топишига шубҳа йўқдир.”

Дарҳақиқат, улуғ тожик шоири Фирдавсийнинг машҳур “Шоҳнома”сидан кейин неча асрлар ўтиб, чоп этилган Олимжон Бўриевнинг “Шоҳнома”си ҳам барча китобхонлар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди.

Китобни очишим билан қуйидаги ажойиб сатрларга кўзим тушди:

Шаҳару қишлоқнинг фарқи қолди кам,
Аравани тортган биз билан ҳамдам.
Ватан деб бахш этган жонни жабборга,
Катта имконият ҳар тадбиркорга.
Аҳоли яшасин тўкис, фаровон,
Томорқадан ҳар бир фидойи деҳқон
Мўмай даромадлар олар, бут рўзғор,
Ишласин, ишласин, ишласин такрор.
Роҳатда яшагай ишлаган одам,
Озиқ-овқат бўлмас асло танқис, кам.
Маънавий камолот йўлида ҳам эл
Оғишмай, боғлаши лозим қаттиқ бел.
Нонлари ўшанда бўлади бутун
Одамлар чин дилдан меҳнат қилган кун.
Вужуди соғлому, қалби пуримон,
Илм олиб, ёшлар бўлса китобхон.
Чегарани очдик эллар ҳамнафас,
Мустақиллик кенглик, на халқа, қафас.
Ишланг хорижадан топингиз ҳамкор,
Рағбатланиш учун шарт-шароит бор.
Замин кенг, қалбимиз қадар бепоён,
Истиқлол туфайли ҳур Ўзбекистон!
Ёруғ кунлар ўтди, салкам ўттиз йил,
Етайлик муроду мақсадга дадил.
Ватанимиз мангу бўлсин мустақил.

Эпопеянинг “Ўзбекистоннинг истиқлоли – Ўзбек халқининг бахт-иқболи” деб аталган бобидаги ушбу сатрлар ҳам ўзига жалб қилди:

Шавкат Мирзиёни сайлаб Юртбоши,
Обрў-эътиборин кўтарди баланд,
Халқ фарзанди бўлди элга аржуманд,
Элига айлагай энди атолик,
Кечирилмас ҳар не ўтса хатолик,
Оддий фуқаролар адашар балки,
Адашмас элининг виждони, ақли.
Уч ойда уч йиллик ишни дўндирди,
Ҳумони бошларга қайта қўндирди.
Олтмишдан юзларга етиб ёшингиз,
Доим омон бўлсин азиз бошингиз!
Орзу этганидек халқ, буюк миллат
Юртда ўзга шукуҳ файзу фазилат!
Эл кимдан наф кўриб, айласа дуо,
Ўшанга мададкор бўлади Худо!...
Бу дил дурларини айлаб армуғон
Дегайман, муборак азиз китобхон!
Бир шоирдек Сизга мен жондан ортиқ
Лутфан “Шоҳнома”мни этурман тортиқ.
Зеро, Юртбошимиз асл китобхон,
Элсевар, эл севган хокисор инсон.
Аллоҳ насиб этган бахту Истиқлол
Оламда абадий тургай безавол.
Авлодлар янада устувор, маҳкам,
Этгай бахт қасрини обод чинакам.
Шавкатли қўлларда юртим тақдири,
Буюк Ўзбекистон қуриш тадбири
Иншооллоҳ, этар абадий давом,
Эртанинг ортидан келганидай шом.
Улкан вужуд бўлса гар кенг жаҳоним,
Унинг юрагидир Ўзбекистоним!


Барча китобхонларни ушбу ажойиб асар чоп этилгани билан табриклаймиз!
Носир Тоиров,
сиёсатшунос
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Суд фермер ҳуқуқларини ҳимоя қилди. Аммо...

Ички ишлар органлари фаолиятига ва тақдирига бефарқ бўлмаган бир гуруҳ Ички ишлар ходимларидан МУРОЖААТНОМА.

Шахсий ривожланиш режангиз борми?

Эртага бепул метро куни. Метрода бизни нималар кутмоқда?

expo
Боглиш маколалар