Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Самарқанд шаҳар ҳокими ўзи ўқиган мактабга китоб совға қилди
29-03-2019 12:20 0 1015 Рейтинг0 Чоп этиш

Самарқанд шаҳар ҳокими ўзи ўқиган мактабга китоб совға қилди

Самарқанд шаҳар ҳокими ўзи ўқиган мактабга китоб совға қилди

Самарқанд шаҳар ҳокими Фурқат Раҳимов ўзи таҳсил олган 13-мактабга китоб совға қилди. Бадиий адабиёт ҳамда тарих, маданият, маънавиятга оид 70дан ортиқ китоб тантанали равишда мактаб кутубхонасига топширилди.

Шаҳар ҳокими ўқувчи ва ўқитувчиларга қарата ушбу мактабни 1980 йилда олтин медаль билан битирганлигини таъкидлаб, унга таълим берган устозларини эслади, ёшларни аъло баҳолар билан ўқишга чақирди. Фурқат Раҳимов китоб мутолаа қилишнинг аҳамияти устита тўхталиб, илм олиш ҳар бир йигит-қизнинг асосий вазифаси бўлиши лозимлигини уқтирди.
Самарқанд шаҳар ҳокими ўзи ўқиган мактабга китоб совға қилди

Учрашувда 90 ёшни қаршилаётган, ана шу мактабнинг биринчи битирувчиси Жалол Ҳожи Раҳимов ҳам қатнашди ва ўқувчиларга ўзининг “Умр кенгликларида” номли китобини совға қилди. Отахон касби геолог бўлишига қарамасдан, назм ва насрда ижод қилаётганлигини, 10та китоби нашрдан чиққанлигини ва бу ўз вақтида тинмай изланганлиги, яхши ва кўп ўқиганлиги натижаси эканлигини таъкидлаб ўтди.
Самарқанд шаҳар ҳокими ўзи ўқиган мактабга китоб совға қилди

Тадбирда ўқувчилар нафақат шоирларнинг шеърларини, балки ўзлари ижодларидан ҳам намуналар ўқиб беришди. Бу эса мактабда бадиий ижод йўлига кирган ёшлар мавжудлигини яққол намойиш этди.

Тошпўлат РАҲМАТУЛЛАЕВ,
Самарқанд вилояти бўйича ўз мухбиримиз
Муаллиф туширган суратлар

Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Тиббиётга мисли кўрилмаган маблағни ажратилди. Натижа эса...

Қўқонда мактабларни таъмирлашда 133 млн сўмдан кўпроқ пулни қўшиб ёзган пудратчилар аниқланди

Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон 68 ёшда.

expo
Боглиш маколалар