Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Тошкентда Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари Бош штаб бошлиқларининг анжумани бўлиб ўтади
20-02-2019 15:38 0 573 Рейтинг0 Чоп этиш

Тошкентда Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари Бош штаб бошлиқларининг анжумани бўлиб ўтади

Тошкентда Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари Бош штаб бошлиқларининг анжумани бўлиб ўтади

21 февраль куни пойтахтимиздаги “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонасида Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари Бош штаб бошлиқларининг навбатдаги анжумани бўлиб ўтади.
Анжуман минтақада хавфсизликни таъминлаш, Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш, шунингдек, терроризм, гиёҳванд моддалар савдоси ҳамда кибержиноятчиликка қарши курашиш масалаларига бағишланади.

Унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Покистон, Туркманистон, Тожикистон ва Афғонистон қуролли кучлари Бош штаби бошлиқлари, Қирғизистон Республикаси қуролли кучлари Бош штаби бошлиғининг биринчи ўринбосари, АҚШ Қуролли Кучлари ЦЕНТКОМ қўмондони иштирок этади.

Анжуманда Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Курбанов ҳам қатнашиши кўзда тутилган.

Анжуман доирасида делегация раҳбарлари алоҳида икки томонлама учрашувларни ўтказиши, шунингдек, делегация аъзоларининг Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясидаги ўқув жараёнини кузатишлари, Ҳасти Имом мажмуаси ва Темурийлар тарихи давлат музейи билан танишиши ҳам режалаштирилган.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.​​
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

“Трастбанк” валюта савдоларида иштирокини тиклади

Касим-Жомарт Токаев 20 март соат 12:00 да Қозоғистон халқи олдида қасамёд қилади

Қўлёзма асарлар фонди бойитилмоқда

expo
Боглиш маколалар