Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ўзбекистон ва Россия замонавий бешкураш федерациялари ўртасида Ҳамкорлик меморандуми имзоланди
16-02-2019 13:26 0 509 Рейтинг1 Чоп этиш

Ўзбекистон ва Россия замонавий бешкураш федерациялари ўртасида Ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Ўзбекистон ва Россия замонавий бешкураш федерациялари ўртасида Ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси (ЎЗБФ) президенти Баҳромжон Газиев ва Россия замонавий бешкураш федерацияси (РЗБФ) президенти Вячеслав Аминов Москва шаҳридаги Олимпия қўмитаси биносида икки мамлакат федерациялари ўртасидаги Ҳамкорлик меморандумини имзолашди.

Ҳужжат Ўзбекистон ва Россия замонавий бешкураш федерациялари томонидан Олимпия ҳаракатини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, спортнинг ахлоқий ва этик қадриятларини асраш, спорт фаолиятининг барча босқичларида адолатли ўйин тамойилларини изчил қўллашда ҳамкорлик қилиш ва ҳар қандай кўринишдаги дискриминация, жумладан, ирқ, миллат, жинс ва ёшга доир камситишларни қоралашни кўзда тутади.
Ўзбекистон ва Россия замонавий бешкураш федерациялари ўртасида Ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Шунингдек федерациялар допингга қарши кураш бўйича ҳамкорлик қилади, халқаро спорт майдони ва бошқа соҳаларда ўз хатти-ҳаракатларини мувофиқлаштиради. "Биз Ўзбекистонни бешкураш оиламизнинг янги аъзоси сифатида кўришдан хурсандмиз, - деди РЗБФ президенти Вячеслав Аминов. - Биз ЎЗБФ президенти Баҳромжон Газиев билан кўплаб масалаларни муҳокама қилдик ва ўйлашимча, бешкураш Ўзбекистонда яхши истиқболга эга бўлади. Россия эса ҳам маслаҳат билан, ҳам амалий жиҳатдан, масалан, мураббий ва спорт мутахассислари томонидан қўллаб-қувватлашда ёрдамга шай".

"Россия - бешкураш бўйича жаҳон етакчиларидан бири, - деди Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси президенти Баҳромжон Газиев. - Ўзбекистонда спортнинг бу тури эндигина ривожланмоқда. Бешкураш беш Олимпия спорт тури - сузиш, қилиқчбозлик, конкур, югуриш ва ўқ узишдан иборат эканлиги жуда муҳим. Шу боис бешкурашни ривожлантирар эканмиз, у билан бир қаторда бошқа Олимпия спорт турларини ҳам ривожлантирамиз.

Биз ташкилотларимиз ўртасида ўзаро узвий дўстона алоқалар ўрнатилишига келишиб олдик. Бу қўшма йиғилишлар, икки томонлама учрашувларни ўтказиш, бизнинг спортчи ва ҳакамларимизни Россияда бўлиб ўтадиган мусобақа ҳамда семинарларга таклиф қилишда ўз аксини топади. Вақти келганда эса биз ҳам россиялик бешкурашчиларни Ўзбекистонга таклиф қиламиз. Ишончим комилки, Россия ва Ўзбекистон замонавий бешкураш федерациялари ўртасидаги ҳамкорлик узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли бўлади".
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

“Трастбанк” валюта савдоларида иштирокини тиклади

Касим-Жомарт Токаев 20 март соат 12:00 да Қозоғистон халқи олдида қасамёд қилади

Қўлёзма асарлар фонди бойитилмоқда

expo
Боглиш маколалар