Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Малакали кадрларнинг мамлакат тараққиётидаги ўрни
14-02-2019 15:14 0 748 Рейтинг0 Чоп этиш

Малакали кадрларнинг мамлакат тараққиётидаги ўрни

Малакали кадрларнинг мамлакат тараққиётидаги ўрни

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг самарали тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5139-сон фармонига мувофиқ, Давлат бошқаруви академияси бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, шунингдек, давлат ва жамият бошқаруви соҳасида фундаментал ҳамда амалий-илмий тадқиқотлар олиб борувчи олий таълим муассасаси ҳисобланади.
Белгиланган вазифаларни самарали амалга оширишда Академия томонидан бугунги кунда (2018/2019 ўқув йилининг биринчи ярми ҳолатига кўра) бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан:
бошқарув кадрларини тайёрлаш (магистратура) йўналиши бўйича Академияда 119 нафар тингловчи таҳсил олмоқда;
бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш йўналиши бўйича ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда 60 нафар, ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда 30 нафар тингловчи таҳсил олмоқда, 30 нафар тингловчи мазкур йўналиш бўйича ўқишни муваффақиятли тамомлади;
бошқарув кадрлари малакасини ошириш Академия ва унинг 5 та ҳудудий филиали (Урганч, Қарши, Самарқанд, Гулистон, Фарғона)да амалга оширилмоқда. Ўтган давр мобайнида 3 мингдан зиёд раҳбар-кадрлар малака ошириш курсларида таҳсил олди.
Бугунги кунда 29 нафар профессор-ўқитувчи фаолият кўрсатмоқда, улардан 10 нафари фан доктори, 11 нафари фан номзоди бўлиб, Академия илмий салоҳияти 72 фоизни ташкил килади.
Шу билан бирга, Академияда 7 та мутахассислик бўйича 18 нафар докторант ва 52 нафар мустақил изланувчи илмий тадқиқот ишларини амалга оширмоқда.
Бугунги кун ҳолатига 3 та халқаро даражадаги, 7 та республика даражасидаги илмий тадбир (конференция ва давра суҳбати) ташкил этилди. Академия профессор-ўқитувчилари томонидан 50 дан зиёд илмий ишлар чоп этилди.
Академияда иккита илмий даражалар берувчи илмий кенгаш (ҳуқуқ, социология) фаолият кўрсатмоқда.
Академия олдига қўйилган вазифаларни самарали амалга оширишда
15 дан ортиқ хорижий мамлакатнинг 24 та таълим, илмий тадқиқот ва бошқа муассасалари билан ҳамкорлик қилинмоқда.
Мазкур ўқув йили давомида Академиянинг 38 нафар профессор-ўқитувчиси ва ходими ҳамда 40 нафар тингловчиси Бельгия, Германия, Франция, Жанубий Корея, Хитой, Македония, Қозоғистон каби давлатларда стажировка ва малака ошириш курсларини ўтиб келди.
Академияда ўқув ва илмий-тадқиқот жараёнининг самарадорлигини ошириш мақсадида Буюк Британия, Германия, Франция, Исроил, Жанубий Корея, Россия Федерацияси ва Япониянинг 20 нафардан ортиқ экспертлари билан учрашувлар ташкил этилди, ўқув жараёнига 15 нафардан ортиқ юқори малакали хорижий экспертлар жалб қилинди.
Академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрлар тайёрлаш институти фаолият кўрсатмоқда. Бугунги кунда институтда (2018/2019 ўқув йилининг биринчи ярим йиллиги ҳолатига кўра) қайта тайёрлаш ўқув курсларида 47 нафар тингловчи, малака ошириш ўқув курсларида 137 нафар тингловчи таҳсил олди.
Жорий йилдан бошлаб институтда олий таълимдан кейинги таълим институти ўз ишини бошлади, бунда докторантурага 5 нафар, мустақил изланувчиликка 19 нафар тадқиқотчи қабул қилинди. Институт томонидан ёшларнинг турли муаммоларини ўрганиш ва уларни бартараф этиш бўйича таклиф ва тавсияларни ўз ичига олган жами 17 та ахборот-таҳлилий ҳужжат тайёрланди ва тақдим этилди.


Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта
махсус таълим вазирлиги бўйича

Бугунги кунда республикада 96 та олий таълим муассасаси фаолият кўрсатади. Шу жумладан, республикада ўрнатилган тартибда 13 та хорижий олий таълим муассасаси ва филиаллари мавжуд.
Жамиятимизда олий таълим олишга бўлган этиёжнинг катталиги ҳамда ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда олий таълим олиш имкониятини яратиш мақсадида 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб 52 та олий таълим муассасасида сиртқи, 9 та олий таълим муассасасида кечки таълим шакли жорий этилди.
Шунингдек, биргина 2018/2019 ўқув йилида 16 та олий таълим муассасасида етакчи хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда 33 та таълим йўналиши ва 14 та мутахассислик бўйича қўшма таълим дастури асосида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди.
Хорижий олий таълим муассасалари билан келишув асосида икки томонлама диплом бериладиган қўшма таълим дастурларини ҳамда нуфузли олий таълим муассасаларининг филиалларини, шунингдек, ҳамкорликда халқаро олий таълим муассасаларини ташкил этиш орқали миллий олий таълим муассасаларининг рақобатбардошлигини ошириш ҳамда таълим хизматларини диверсификация қилиш бўйича тегишли ишлар доимий амалга ошириб борилмоқда.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимига ёшларни кенгроқ жалб қилиш мақсадида ҳар ярим йилда бир маротаба Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг тегишли Кенгашларига ташкилот ва олий таълим муассасасидаги масъул ва раҳбар лавозимларга бўлган реал эҳтиёждан келиб чиқиб, буюртма билан мурожаат этиш ҳамда иттифоқ томонидан тавсия этилган номзодларни кадрлар захирасига киритиш, уларнинг тегишли лавозимларда фаолият юритишини таъминлаш тизимини жорий этган.
Бундан ташқари, вазирлик ҳузуридаги Бош илмий-методик марказда
288 соатлик “Олий таълим муассасалари бошқарув кадрлари захирасини мақсадли ўқитиш” курсларида олий таълим муассасалари раҳбарлик лавозимларига захирага олинган номзодларнинг малакаси оширилади. Сўнгги уч йилда курсларга жами 278 нафар тингловчи жалб қилинган бўлиб, улардан 225 нафар тингловчи курсларни мувафаққиятли тамомлади.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Тошкент вилоятида асосий йўл транспорт ҳодисаларини бошқа вилоят вакиллари содир этмоқда

19 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Араблар учун миллий либослар Андижонда тайёрланади

Санитар ва фитосанитар чораларни қўллаш бўйича келишув

expo
Боглиш маколалар