Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Пойтахтда салкам бир ярим асрлик музей фаолиятига назар
10-12-2018 14:14 0 1123 Рейтинг3 Чоп этиш

Пойтахтда салкам бир ярим асрлик музей фаолиятига назар

Пойтахтда салкам бир ярим асрлик музей фаолиятига назар

Табиатшунослик, антропология ва этнографияга қизиқувчи олимлар ташаббуси билан бунёд этилган Ўзбекистон Давлат табиат музейи фаолиятига 142 йил бўлди.

Куни кеча ушбу музей залида она юртимизнинг гўзал табиатини ифодаловчи яна бир ландшафт усулида янги яратилган “Ўзбекистон чўл ҳудудлари ҳайвонот олами”, “Тоғ ён бағирлари ва адирлар” деб номланган диорама ва экспозиция очилишидир. Диорама ва экспозициялардаги ўсимлик ва ҳайвонот олами ўзининг табиий кўриниши билан барча ёшдаги юртдошларимизда қизикиш уйғотиб, уларда унитилмас тааъссуротлар қолдиради.
Пойтахтда салкам бир ярим асрлик музей фаолиятига назар

Музей экспонатларини кузата туриб, она юртимизнинг гўзал табиатини нафақат фотоларда,балки диорама ва экспозицияларда унинг нақадар ранг баранглигини, такрорланмас қирралирини яна бир бор гувоҳи бўласиз. Юртимизнинг нафақат кўркам боғларида, балки,тоғ ён бағирлари ва адирлари,чўл ҳудудларида ҳам ҳайвонот олами нақадар бой эканлигини қалбан ҳис этамиз. Ушбу диорама ва экспозициялар ичида ноёб қушлар, кемирувчилар, судралиб юрувчилар, сутэмизувчилар, хашоратларни ҳам кўришингиз мумкин.

Пойтахтда салкам бир ярим асрлик музей фаолиятига назар

Улар ичида: қорабовур, сариқ илон, қора қулоқ, бўз эчкемар, тулки, жайра, чия бўри, бўрсиқ ва турли туман ғаройиб ҳайвонлар билан яқиндан танишиб, улар ҳақидаги қизиқарли маълумотларга эга бўлиш мумкин. Бу эса, юртдошларимизнинг қалбига завқу-шавқ бағишлаши билан бир қаторда юртимиз меҳмонларини Ўзбекистонинг нақадар гўзал, такрорланмас, бошқа ерларда учрамайдаган табиатга эга эканлиги билан хайратга солади. Ўзбекистон Давлат табиат музейи экспонатларида Ўзбекистоннинг муҳофазага олинган табиий ҳудудлари, ўсимлик ва ҳайвонот олами, ноёб биологик ресурслари, бир сўз билан айтганда она юртимизнинг бой табиати қисман бўлсада юзага чиқади.

Буларнинг барчаси бизнинг инсон сифатида шакллантирувчи табиат омилларини ўрганишда, табиатнинг бир бўлаги эканимизни масъулият билан ҳис этишда, чуқурроқ англашга ундайди.
Ўзбекистон Давлат табиат музейи
катта илмий ҳодим Жураева Шахноза
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*