Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Россиялик туристлар Янги йил байрамида ёппасига Ўзбекистонга отланган
22-10-2018 13:51 0 344 Рейтинг1 Чоп этиш

Россиялик туристлар Янги йил байрамида ёппасига Ўзбекистонга отланган

Россиялик туристлар Янги йил байрамида ёппасига Ўзбекистонга отланган

Фото © Sputnik

Read more: https://sputniknews-uz.com/tourism/20181022/9767489/Rossiyalik-turistlar-yangi-yilda-ppasiga-zbekistonga-otlangan.html
Сотилган чипталар сонига кўра, бу йил Янги йилда россиялик туристлар учун Ўзбекистон - энг оммавий йўналиш бўлади.

Октябрь ойида Янги йил таътилига чипталарни брон қилиш бошланади, деб ёзади sputniknews-uz.com Life.ru, хабарига таяниб.

Дастлабки кузатувларга кўра, россиялик туристлар орасида бу йил Европа мамлакатларига бўлган талаб 20 %га камайган. Энг кўп чипта сотилган йўналишлар орасида эса, биринчи ўринни Ўзбекистон эгалламоқда. Шунингдек, Россиянинг ички йўналишларига бўлган талаб ҳам 3%га ошган.


Экспертлар фикрига кўра, бундай бўлиши таажубли ҳолдир, чунки анъанавий оммавий бўлган Европа мамлакатларига билетлар нархи айтарлик ошмаган, айрим йўналишлар нархи эса - пасайган.

“Балким, мижозларни август ойида содир бўлган доллар ва евро курсининг кескин ошиши чўчитиб юборгандир. Улар ҳалигача “Европа қиммат” деган хаёлда юрган бўлиши мумкин ”, - деб ҳисоблайди рухшунос Ольга Кузнецова.

“Қизиғи шунда-ки, Янги йилни кутиб олиш учун энг оммавий мамлакат Ўзбекистон бўлди. Ўзбекистон 2017 йилда 7 ўринда эди. Бу йил биринчи ўринга кўтарилди. Иккинчи ўринда Германия, кейин Чехия ва ундан кейин Молдавия. Шунингдек Арманистон ва Грузия ҳам оммавийлашмоқда”, - дейди мутахассис.

Албатта ушбу статистиканинг бир қисмини Янги йилни ўз уйида кутиб олишни хозлайдиган меҳнат мигрантлари ташкил қилади. Лекин қолганлари - Ўзбекистонга дам олиш, мазали таомлар татиб кўриш, тарихий обидаларни томоша қилиш ва миллий ҳунармандчилик буюмларини харид қилиш учун бораётган сайёҳлардир.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Ўзбекистонда яна битта сиёсий партия ташкил этилади

“Трастбанк” ва Халқаро Ислом савдо-молия корпорацияси ўртасида 4 млн. АҚШ долларли шартнома имзоланди

16 ноябрь бутун дунёда Халқаро бағрикенглик куни сифатида белгиланган

Президент Қорақалпоғистонга жўнаб кетди

Реклама на сайте
Боглиш маколалар
Реклама на сайте